Isaiah 57
Бутпараст Исроил халқи ҳукм қилинади
1Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти,Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди.
Тақводорлар йўқ бўляпти.
Ёвузликдан қутулсин деб,
Солиҳлар оламдан ўтяпти.
Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди.
2Солиҳ инсонлар тинчликка эришади,
Тўғри юрганлар ўлимда ҳам ором топади.
3Сизлар эса, эй фолбиннинг ўғиллари,
Яқинроқ келинг!
Бу ёққа келинг, эй зинокор, фоҳишалар уруғи!
4Хўш, сизлар кимнинг устидан куляпсиз?
Кимга қарши оғиз очяпсиз?
Кимга қараб тилингизни чиқаряпсиз?
Ахир, итоатсизларнинг болаларисиз–ку!
Ёлғончининг уруғидан келиб чиққансизлар–ку!
Шундай эмасми?!
5Ҳар бир ям–яшил дарахт остида ▼
▼ Ҳар бир ям–яшил дарахт остида… — маҳаллий худоларга қурбонлик келтириладиган жойлар назарда тутилган (1:29 изоҳига қаранг).
Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! ▼
▼ …Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! — маҳаллий саждагоҳларда фаҳш орқали бажариладиган диний маросимларга ишора (яна шу бобнинг 7-8–оятларига қаранг).
Дарё бўйларида, қоялар ковагида
Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз!
6Сизлар севган бутлар дарёнинг силлиқ тошлари орасидадир!
Ҳа, ўша бутларга сизлар кўнгил қўйгансиз!
Ана ўшаларга шароб назрлари бердингиз,
Уларга дон назрларини атадингиз.
Хўш, булардан Мен хурсанд бўлайми?!
7Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз,
Қурбонлик келтирай деб, ўша ерга чиқасиз.
8Эшикларингиз орқасига,
Эшикларингизнинг кесакиси ▼
▼ кесаки — эшик ўрнатилган чорчўп.
ортигаЖирканч тамғаларингизни қўйдингиз.
Ҳа, Мендан юз ўгирдингиз,
Яланғоч бўлиб ётоғингизга кирдингиз,
Ўйнашларингиз билан аҳд туздингиз,
Улар билан ётишни жуда ёқтириб қолдингиз.
Уларнинг яланғоч баданидан кўз узмадингиз.
9Зайтун мойи билан кўпгина хушбўй атирлар олиб,
Ўз шоҳингизга ▼
▼ Ўз шоҳингиз — ёки Мўлах, Оммон халқининг худоси.
ҳадялар қилдингиз.Узоқларга, ҳатто ўликлар диёрига ▼
▼ ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 5:14 изоҳига қаранг.
Элчиларингизни юбордингиз.
10У ёқдан–бу ёққа юравериб, толиқдингиз,
Аммо шунда ҳам умидингизни узмадингиз.
Қайтадан куч тикладингиз,
Шу боис ҳеч заифлашмадингиз.
11Ким сизларни ваҳимага солди?
Ким сизларни шунчалик қўрқитди?
Ёлғон гапирдингиз. Мени эсламадингиз!
Мен ҳақимда ўйлаб ҳам кўрмадингиз!
Узоқ сукут сақлаганим сабабли
Мендан қўрқмай қўйдингиз!
12Мана энди ўзингизча тўғри деб билган
Ўша ишларингизни очиб ташлайман.
Улар сизга битта ҳам фойда келтирмайди.
13Ёрдам сўраб, фарёд қилганингизда
Атрофингиздаги бутлар сизларни қутқарсин!
Уларнинг ҳаммасини шамол супуриб кетади,
Шабада уларни учириб кетади.
Мендан паноҳ топганлар эса юртни мулк қилиб олади,
Улар Менинг муқаддас тоғимга ▼
▼ Менинг муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
эгалик қилади.”14Эгам шундай айтмоқда:
“Тупроқ йиғиб, йўлни тайёрланг,
Халқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташланг.”
Худонинг мадад ва шифо ҳақидаги ваъдаси
15Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз,Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда:
“Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман.
Камтарлар руҳини қайта тиклай деб,
Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб,
Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман.
16Ахир, Мен то абад даъволашмайман,
Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман.
Акс ҳолда, Мен яратган тирик жонзот,
Инсон зоти олдимда тура олмасди.
17Уларнинг гуноҳу ҳасадгўйлиги туфайли
Ғазабланиб, уларни жазоладим.
Қаҳр билан улардан юз ўгирдим,
Аммо барибир истаган йўлларидан кетдилар.
18Уларнинг юрган йўлларини кўрдим,
Майли, энди шифо бериб, йўл кўрсатаман,
Уларга ҳам, аза тутаётганларга ҳам
Ўзим тасалли бераман.
19Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман.
Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин!
— демоқда Эгамиз. —
Мен уларга шифо бераман.
20Фосиқлар эса тўлқинланган денгиздайдир.
Ҳа, улар тинч тура олмайдиган денгизга ўхшайди.
Ўша денгизнинг сувлари лой, балчиқ келтиради.”
21Худойим шундай дейди:
“Ёмонларга тинчлик йўқ.”
Copyright information for
UznUzbC