Isaiah 60
Қуддуснинг улуғвор келажаги
1Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди,Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди.
2Мана, ер юзини зулмат қоплади,
Халқларни қуюқ зулмат босди.
Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади,
Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади.
3Халқлар сенинг нурингга келади,
Тонгги ёруғлигингга шоҳлар келади.
4Бошингни кўтариб, атрофингга боқ!
Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда.
Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар,
Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар.
5Ўшанда шуларни кўриб, нур сочасан,
Юрагинг ҳаприқиб, қинидан чиққудай бўлади.
Зотан, денгиз орқали келадиган бойликлар сенга насиб этади,
Халқларнинг бойлиги сенга келади.
6Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади,
Мидиён, Эфахнинг ▼
▼ Мидиён, Эфах — Мидиён кўчманчи бир қабиланинг бобокалони бўлган. Бу қабила ҳозирги Ақаба қўлтиғининг шарқидаги Арабистон саҳросида яшаган. Эфах Мидиён қабиласининг бир уруғи эди.
бўталоқлари билан тўлади.Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан ▼
▼ Шава юрти — Арабистон ярим оролининг жануби–ғарб томонида бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Шава маликаси шоҳ Сулаймонга ҳадялар олиб келган эди (3 Шоҳлар 10:1-13 га қаранг).
келади,Олтину тутатқилар олиб келади.
Улар Эгамизга мадҳлар айтади.
7Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади,
Наваётнинг ▼
▼ Кедар…Наваёт… — Арабистон ярим оролининг шимолидаги ерлар.
қўчқорлари сенга хизмат қилади.Эгамизнинг қурбонгоҳида
Улар қурбонлик деб қабул қилинади.
Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади.
8Булутлар каби, учаётган нима у?
Инларига учаётган каптарларга ўхшаш нима у?
9Шубҳасиз, денгиз ортидаги юртлар
Эгамизга мунтазир бўлади.
Исроил халқининг Муқаддас Худоси —
Эгангиз Худонинг шарафига
Таршиш ▼
▼ Таршиш — 2:16 изоҳига қаранг.
кемалари бошчилигидаБолаларингизни узоқдан олиб келишади,
Олтину кумушлари билан бирга олиб келишади.
Зотан, Эгамиз сени улуғворлик билан қоплаган.
10Эгамиз Қуддусга шундай дейди:
“Бегоналар деворларингни тузатади,
Шоҳлари сенга хизмат қилади.
Ғазабланганимда сенга жазо берган бўлсам ҳам,
Энди марҳамат қилиб, сенга шафқат қиламан.
11Дарвозаларинг доимо очиқ бўлади,
Улар кечаю кундуз ёпилмайди.
Шунда халқлар сенга бойликларини олиб келади,
Уларни ўз шоҳлари бошлаб келади.
12Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади,
Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади.
13Лубноннинг фахрланган дарахтлари
Сенга олиб келинади.
Сарв, чинор, садр ёғочлари
Муқаддас масканимни безатиш учун келтирилади.
Оёғим турган шу жойга Мен шуҳрат келтираман.
14Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб,
Сенга таъзим қиладилар.
Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси
Оёқларингга йиқилади.
Улар сени «Эгамизнинг шаҳри,
Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади.
15Илгари сен ташлаб кетилган,
Ҳамма нафрат этган,
Бирор кимса ўтмайдиган жой эдинг.
Энди Мен сени абадий улуғвор қиламан,
Жамики наслларнинг шодлиги қиламан.
16Элатлар, шоҳлар сени она каби эмизадилар,
Ўшанда Мен, Эганг, сенинг нажоткоринг эканлигимни билиб оласан,
Ёқуб наслининг қудратли Худоси —
Қутқарувчинг Мен эканлигимни англайсан.
17Сенга бронза ўрнига олтин,
Темир ўрнига кумуш,
Ёғоч ўрнига бронза,
Тош ўрнига темир келтираман.
Тинчлик сенинг ҳакаминг,
Солиҳлик ҳукмдоринг бўлади.
18Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди,
Чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди.
Деворларингга, Нажот деб ном қўясан,
Дарвозаларингга, Шараф дея ном берасан.
Худонинг Ўзи Қуддуснинг улуғворлигидир
19Энди кундузи қуёш сенга нур сочмайди,Ой ҳам ёруғлик манбаинг бўлмайди.
Сенга Менинг Ўзим то абад нур манбаи бўламан,
Мен, Худойинг, сенинг улуғворлигинг бўламан.
20Қуёшинг ҳеч қачон ботмайди,
Ойинг энди бошқа яширинмайди,
Чунки Мен сенинг қуёшу ойинг бўламан.
Ҳа, Мен сенинг то абад нуринг бўламан,
Қайғули кунларинг тамом бўлади.
21Халқингнинг ҳаммаси солиҳ бўлади,
Улар юртни то абад мулк қилиб олади.
Ўзим ўтқазган ниҳолдир улар,
Менга шуҳрат келтирсин деб, яратган
Қўлларимнинг ижоди улар.
22Энг кичик одамингдан мингта одам чиқади,
Энг заиф одамингдан кучли халқ пайдо бўлади.
Мен, Эганг, буни ўз вақтида тез бажо келтираман.”
Copyright information for
UznUzbC