Isaiah 63
Худонинг қасоси ва нажоти
1Эдомдан келаётган ким?Қизил либос кийиб,
Бозрах шаҳридан ▼
▼ Бозрах шаҳри — Эдом юртининг пойтахти.
келаётган ким?Кўзни қамаштирувчи кийимлар кийиб,
Катта куч билан қадам босган ким?
Эгамиз шундай деди:
“Бу Мен, Эгангизман! Қутқариш кучига эгаман.
Ғалабани эълон қилишга келмоқдаман.”
2Эй Эгам, нечун кийимларинг қип–қизил?
Нима учун чуқурда узум эзган одамга ▼
▼ чуқурда узум эзган одам — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. Узум эзиш Муқаддас Китобда кўпинча Худонинг одамлар устидан чиқарадиган ҳукмига нисбатан кўчма маънода ишлатилган.
ўхшайсан?Эгамиз жавоб берди:
3“Узум сиқиш чуқурида Ўзим ишладим,
Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди.
Ғазаб билан душманларни эздим,
Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим.
Уларнинг қони кийимларимга сачради,
Бутун уст–бошимни ифлос қилди.
4Ҳа, Мен қасос кунини тайинлаб қўйган эдим,
Халқимни қутқарадиган кун етиб келди.
5Қарадим, ёрдам берадиган бирор одам йўқ эди,
Қўллаб–қувватлайдиган ҳеч кимса йўқлигидан ҳайратда қолдим.
Шунда Ўзимнинг қўлим ёрдамга келди,
Ўз ғазабим Менга мадад бўлди.
6Ғазаб билан халқларни тепкиладим,
Жаҳл билан уларни эзиб ташладим.
Уларнинг қонини ерга тўкдим.”
Худонинг Исроил халқига қилган яхшилиги
7Эгамизнинг содиқ севгиси ҳақида айтаман,Қилган ишлари учун Эгамизга ҳамдлар айтаман.
Ўзининг меҳр–шафқати, буюк севгиси билан
Исроил халқига қилган буюк эзгуликлари ҳақида айтаман.
8Эгамиз шундай деди:
“Ҳа, Исроил халқи Менинг халқимдир,
Хиёнат қилмайдиган фарзандлардир.”
Шундай қилиб, Худо уларнинг нажоткори бўлди.
9Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди,
Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди.
Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди.
Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди.
10Аммо улар исён қилдилар,
Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар.
Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди.
Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди.
11Шунда халқ ўтган кунларни,
Мусонинг даврини эслаб, шундай деди:
“Ота–боболаримизни ва уларнинг чўпонларини денгиздан ўтказган қани?
Ўз Муқаддас Руҳини уларнинг орасига юборган қани?
12Ажойиб қудратли қўли билан
Мусонинг ўнг қўлидан тутган қани?
Ўзининг номини шарафлай деб,
Уларнинг олдидаги сувни иккига бўлган қани?”
13Эгамиз уларни денгиз тубидан олиб ўтди.
Текис жойда юрган отдай
Улар ҳеч қоқилмасдан ўтди.
14Водийга ёйилган подага ўхшатиб,
Эгамизнинг Руҳи уларга ором берди.
Ўзининг буюк номи улуғлансин дея,
Эгамиз Ўз халқига йўл кўрсатди.
Меҳр–шафқат ва мадад учун ибодат
15Эй Эгамиз, осмондан қара,Муқаддас, улуғворликка тўла
Масканингдан боқ!
Қани энди ғайратинг, қудратинг?
Сен меҳрибонлигингни, шафқатингни
Биздан дариғ тутдинг.
16Ахир, Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз!
Иброҳим бизни билмайди,
Ёқуб ▼
▼ Ёқуб — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми (Ибтидо 32:27-28 га қаранг).
бизни танимайди.Сен бизнинг отамизсан!
Азалдан номинг — “Қутқарувчимиз.”
17Эй Эгамиз, нега бизни йўлингдан адаштирасан?
Нега бизга Сендан қўрқмайдиган тош юрак бергансан?
Биз Сенинг қулларингмиз.
Бизнинг ҳақи–ҳурматимиз,
Ўзингнинг азиз халқинг ҳақи–ҳурмати
Бизга юз бургин!
18Сенинг муқаддас масканингга
Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик.
Энди эса душманларимиз
У ерни оёқ ости қилиб ташлади ▼
▼ Сенинг муқаддас масканингга…фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади — ёки Юртга…фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз Сенинг муқаддас масканингни оёқ ости қилиб ташлади.
.19Сенга тегишли бўлмаган халққа,
Сен устидан ҳукмрон бўлмаган элга
Биз аллақачон ўхшаб қолдик.
Copyright information for
UznUzbC