Isaiah 64
1Эй Эгам, қанийди самоларни ёриб, пастга тушсанг,Тоғлар олдингда титраса!
2Аланга ўтинни ёндириб, сувни қайнатгандай,
Сен ҳам пастга тушиб, халқларни титрат.
Токи ғанимларинг номингни билсин.
3Биз кутмаган ажойиб ишлар қилдинг!
Пастга тушдинг, олдингда тоғлар титради!
4Ахир, Сенга умид боғлаганларни деб,
Ажойиб иш қиладиган Худо Сенсан.
Сенга ўхшаган худо ҳақида
Азалдан ҳеч ким эшитмаган,
Ҳеч бир қулоққа ҳам кирмаган.
Сенга ўхшаган худони ҳеч бир кўз кўрмаган.
5Қувонч билан тўғри йўлдан юрганларга,
Сенинг амрларингни бажарганларга
Сен пешвоз чиқасан.
Мана, Сен ғазабдасан,
Биз эса гуноҳ қилдик.
Биз азалдан гуноҳга ботганмиз,
Энди нажот топа оламизми?
6Ҳаммамиз ҳаром бўлиб қолдик,
Яхши ишларимизнинг ҳаммаси ҳайз латталари кабидир.
Япроқлар каби сўлиб боряпмиз,
Айбларимиз шамол каби, бизни учириб кетяпти.
7Ҳеч ким Сенга сажда қилмайди,
Ҳеч ким, Эгамга ўзимни боғлай, демайди.
Ахир, Сен биздан юз ўгирдинг,
Бизни ўз гуноҳларимиз измига топширдинг!
8Аммо энди Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз!
Биз лоймиз, Сен эса кулолсан,
Ҳаммамиз қўлларингнинг ижодимиз!
9Эй Эгамиз, бизга бунчалик ғазабингни сочаверма,
Гуноҳларимизни то абад ёдда тутма.
Қара, ахир, ҳаммамиз Сенинг халқингмиз!
10Муқаддас шаҳарларинг ▼
▼ Муқаддас шаҳарлар — Исроил юрти Худога тегишли бўлгани учун, ундаги барча шаҳарлар муқаддас ҳисобланган (14:25, Забур 77:54 га қаранг).
саҳрога айланди,Қуддус вайрона бўлди,
Сион чўлу биёбон бўлиб қолди.
11Бизнинг муқаддас Маъбадимиз, фахримиз,
Ота–боболаримиз Сенга мадҳлар куйлаган жой
Энди ёниб битди.
Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммаси
Вайронага айланди.
12Эй Эгам! Наҳот шунда ҳам Ўзингни тутиб тураверсанг?!
Сукут сақлаб, бизни қаттиқ жазолайверсанг?!
Copyright information for
UznUzbC