‏ Isaiah 65

Худо ҳукмининг одиллиги

1Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим,
Мени изламаганлар топди.
Менга илтижо қилмаган бир халққа:
«Мана Мен! Шу ердаман!» деб айтдим.
2Итоатсиз халқни
Кун бўйи қучоқ очиб кутдим.
Ана, улар ўзлари хоҳлаган,
Тўғри бўлмаган йўллардан юради.
3Улар юзимга қараб туриб,
Жаҳлимни чиқаради.
Саждагоҳ боғларда
Саждагоҳ боғлар — 1:29 изоҳига қаранг.
тўхтовсиз қурбонликлар келтиради,
Ғишт қурбонгоҳларда
Ғишт қурбонгоҳлар — Таврот қонунига кўра, Худонинг халқи фақатгина лойдан ёки йўнилмаган тошдан қурбонгоҳлар ясаши керак эди (Чиқиш 20:24-25, Қонунлар 27:5-6, Ёшуа 8:31 га қаранг).
тутатқилар тутатади.
4Улар қабрлар орасида ўтириб,
Яширин жойларда арвоҳларга маслаҳат солади
…арвоҳларга маслаҳат солади — Қонунлар 18:9-14 га қаранг.
.
Улар чўчқа гўштини ейди,
Қозонларида ҳаром гўшт қайнатади.
5Улар бошқаларга шундай дейди:
«Нарироқ тур, менга тегма,
Яна муқаддаслигим юқиб қолмасин.»
Буларнинг ҳаммаси кун бўйи ёниб турган олов кабидир.
Уларнинг тутуни бурнимни ачитади.

6Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган.
Мен жим турмайман, уларни жазолайман.
Қилмишларига яраша уларга тўлиқ қайтараман.
7Уларни ўзларининг гуноҳлари учун
Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман,
— демоқда Эгамиз. —
Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар,
Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар.
Шу боис қилмишларига яраша
Уларга жазосини бераман.”

8Эгамиз шундай айтмоқда:
“Агар бир бош узумда ҳали шарбати бор бўлса,
Одамлар: «Уни ташлаб юборманг,
Ҳали фойдаси тегади», деб айтади.
Мен ҳам Ўз қулларим ҳақи шундай қиламан,
Ўз халқимнинг ҳаммасини йўқ қилмайман.
9Тоғларимни мулк қилиб олсин деб,
Исроил
Исроил — ибронийча матнда Ёқуб. Бу оятда Исроил — шимолий шоҳликни, Яҳудо жанубий шоҳликни билдиради.
ва Яҳудо халқига авлод бераман.
Танлаган халқим тоғларимга эгалик қилади,
Менинг қулларим у ерда яшайди.
10Шарон текислиги қўйлар сурувлари учун яйлов бўлади,
Охор сойлиги
Шарон текислиги…Охор сойлиги… — Шарон текислиги Исроилнинг ғарбида, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган (33:9 нинг биринчи изоҳига қаранг). Охор сойлиги эса Исроилнинг шарқида, Ерихо шаҳри яқинида жойлашган. Мана шу икки ном остида бутун Исроил юрти назарда тутилган.
мол–қўйлар учун ўтлоқ бўлади.
Ҳа, бу ерлар Менга интилганларники бўлади.

11Аммо баъзиларингиз Мен, Эгангизни тарк этдингиз,
Муқаддас тоғимни
Муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
унутдингиз!
«Омад» бути учун дастурхон ёздингиз,
«Қисмат» бути учун қадаҳларга шароб қуйдингиз!
12Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан.
Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз.
Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз,
Гапирганимда қулоқ солмадингиз.
Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз,
Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.”

13Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда:
“Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз,
Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз,
Қулларим шод–хуррам бўлади,
Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз.
14Қулларимнинг қалби шодликка тўлади,
Улар қўшиқлар куйлайди.
Сизлар эса юрагингиздаги қайғудан дод–вой қиласиз,
Эзилган руҳингиз туфайли увиллаб йиғлайсиз.
15Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман,
Сизнинг номингиз танланган халқим орасида
Лаънат сифатида ишлатилади.
Ўз қулларимга эса бошқа ном бераман.
16Ким ўзига бу юртда барака тиласа,
Мен, содиқ Худонинг номи билан дуо қилади.
Юртда ким онт ичадиган бўлса,
Менинг номим билан онт ичади.
Олдинги қайғулар унутилади,
Қайғу кўз олдимдан йўқотилади.

Янги улуғвор ижод

17Мана, қаранг! Янги осмон, янги ер яратяпман.
Илгари бўлганлар энди эсланмайди,
Улар ҳеч қачон ёдга олинмайди.
18Яратаётган ишларим туфайли
То абад шодланинг, хурсанд бўлинг.
Мен Қуддусни шодлик қилиб,
Халқини қувонч қилиб яратяпман.
19Мен Қуддус туфайли севинаман,
Халқим Менга қувонч келтиради.
Энди Қуддусда ҳеч қачон
Йиғи, фарёд товуши эшитилмайди.
20У ерда энди гўдаклар ўлмайди,
Бирор қария ёшини яшамай ўтмайди.
Биронтаси юз ёшга кириб оламдан ўтса,
У ҳақда: «Эвоҳ, ёш кетди», деб айтадилар.
Юзга етмай ўлганни лаънати деб биладилар
Юзга етмай ўлганни лаънати деб биладилар — ёки Юзга кирган гуноҳкор эса лаънатланади.
.
21Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди,
Токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди.
22Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди,
Эккан дарахтларининг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди.
Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади,
Танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади.
23Уларнинг меҳнати беҳуда кетмайди,
Насллари бахтсизликка мубтало бўлмайди.
Улар Мен, Эгасидан барака топган халқдир,
Уларнинг авлодига ҳам Мен барака бераман.
24Менга ёлвормасларидан ҳам олдин
Халқимга жавоб бераман.
Гапираётган пайтининг ўзидаёқ
Уларга қулоқ тутаман.
25Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради,
Шер ҳам ҳўкиз каби сомон ейди,
Илон эса тупроқ ялайди.
Муқаддас тоғимнинг бирон ерида
Ҳеч бир ёвузлигу ёмонлик қилинмайди.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for UznUzbC