‏ Isaiah 66

Худо халқларни ҳукм қилади

1Эгамиз шундай айтмоқда:
“Осмон Менинг тахтимдир,
Ер оёғим тагидаги курсидир.
Менга қандай уй қуриб бера оласиз?!
Қайси жой Менга маскан бўла олади?!
2Ахир, ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман,
Ҳа, бутун борлиқ Мен туфайли мавжуддир,
— демоқда Эгамиз. —

Камтар, мўмин бўлган одамга,
Каломим олдида титрайдиганга
Мен эътибор билан қарайман.
3Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон
Одам ўлдирган қотил кабидир.
Қўзини қурбонлик қиладиган одам
Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир.
Дон назри қиладиган одам
Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир.
Тутатқи тутатган одам
Бутга топинадиган одам кабидир
…буқани қурбонлик қиладиган инсон…Бутга топинадиган одам кабидир — мазкур оятда, шу бобнинг 2–оятидан фарқли равишда, Худога хўжа кўрсинга сажда қиладиган одам тасвирланган. Бундай одам барча диний маросимларни ва удумларни бажаради–ю, лекин аслида унинг юрагида Худодан қўрқув йўқ, у Худога бўйсунмайди (яна шу бобнинг 5–оятига ва 1:1-14 га қаранг).
.
Ўшалар ўз йўлларини танладилар,
Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар.
4Мен ҳам уларга қаттиқ жазо танлайман.
Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан.
Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади,
Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади.
Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар,
Менга номаъқул бўлган йўлни танладилар.”

5Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар,
Унинг сўзларига қулоқ тутинглар:
“Қардошларингиз сиздан нафратланади,
Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган.
Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди:
«Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб,
Сизларни қутқарсин.
Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!»
Энди ўшалар шарманда бўлади.”
6Шаҳардан кучли шовқин–сурон келмоқда!
Маъбаддан бир овоз эшитилмоқда!
Бу Эгамизнинг овозидир!
У Ўзининг душманларига
Қилмишларига яраша қайтаради.

7Мана, Қуддус тўлғоқ тутмасдан олдин туғди,
Тўлғоқ тутмай туриб, бир ўғил туғди.
8Ким бундай воқеани эшитган?!
Ким бундай ҳодисани кўрган?!
Хўш, юрт бир кунда пайдо бўладими?!
Бир онда бутун бир халқ дунёга келадими?!
Қаранг, тўлғоғи тутар–тутмас
Қиз Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион. 1:8 изоҳига қаранг.
ўғиллар туғди.
9“Туғадиган пайтгача олиб келаман–у,
Туғишга куч бермайманми?!
— демоқда Эгамиз. —
Туғишга куч бераман–у,
Бачадонни ёпиб қўяманми?!”
— деб айтмоқда Худойингиз.
10Эй Қуддусни севадиганлар,
Қуддус билан бирга севининг,
Ҳаммангиз у билан бирга шодланинг.
Эй Қуддус учун аза тутганлар,
У билан бирга хурсанд бўлинг!
11Сиз унинг кўкрагидан эмгандай бўлиб,
Тўйиб, тасалли топасиз.
Қониб–қониб ичиб,
Унинг мўл–кўл баракасидан завқ оласиз.

12Ҳа, Эгамиз шундай айтмоқда:
“Мен Қуддусга тинчликни дарё каби,
Элатларнинг бойлигини тошқин сой каби оқизиб келтираман.
Қуддус сизларни эмизикли боладай қўлларида кўтариб юради,
Сизларни тиззаларига ўтирғизиб, парвариш қилади.
13Боласини овутган бир она каби,
Мен ҳам сизларни овутаман.
Сизлар Қуддусда тасалли топасиз.”
14Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади,
Танангиз янги майса каби, ҳаёт билан тўлиқ бўлади.
Эгамиз Ўз қулларига қудратини,
Душманларига эса ғазабини кўрсатади.
15Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда,
Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда.
У аёвсиз қасос олади,
Ғазаби олов каби ёнади.
16Ҳа, Эгамиз олову қилич билан
Жамики жонзотларга қарши курашади.
Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади.

17Эгамиз шундай айтмоқда: “Ўзларини поклаб, бутларга бағишлаганлар, саждагоҳ боғларга
саждагоҳ боғлар — 1:29 изоҳига қаранг.
бориб, йўлбошчиларига эргашганлар йўқ бўлади. Чўчқа ва бошқа ҳаром, макруҳ ҳайвонларнинг гўштини ейдиганлар, уларнинг ҳаммаси биргаликда ҳалок бўлади.
18Уларнинг ишларидан, ўйларидан нафратланаман
Уларнинг ишларидан, ўйларидан нафратланаман — ёки Уларнинг ишларини, ўйларини биламан ёхуд Уларни ишлари, ўйлари учун жазолайман.
. Ҳамма халқларни, элатларни йиғиш вақти келди
Ҳамма халқларни, элатларни йиғиш вақти келди — ёки Ҳамма халқларни, элатларни йиғишга Мен келяпман.
. Улар келиб, Менинг улуғворлигимни кўрадилар.
19Мен уларнинг орасида аломат кўрсатаман. Омон қолганларини қуйидаги халқлар орасига юбораман: Таршиш
Таршиш — 2:16 изоҳига қаранг.
, Ливия
Ливия — қадимий юнонча таржиманинг баъзи қўлёзмаларидан. Ибронийча матнда Фул.
халқларига, камонкашлари билан машҳур бўлган Лидия
Лидия — ибронийча матнда бу юртнинг қадимги номи Луд. Бу юрт ҳозирги Туркиянинг шарқида жойлашган эди.
халқига, Тувал
Тувал — бу юрт ҳозирги Туркиянинг шарқида жойлашган эди.
ва Юнон
Юнон — ибронийча матнда Ёвон, ўша вақтда Юнон халқи шу ном билан ҳам аталарди.
халқларига, денгиз ортидаги Мен ҳақимда эшитмаган, Менинг улуғворлигимни кўрмаган халқларга. Улар Менинг буюклигимни ўзга халқларга билдирадилар.”

20Эгамиз шундай дейди: “Ўшанда улар барча халқлар орасидан қолган ҳамма биродарларингизни олиб келишади. Уларни назр сифатида муқаддас тоғим
муқаддас тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 4:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
— Қуддусга келтиришади. Худди Исроил халқи пок дон назрини Маъбадга олиб келгандай, улар биродарларингизни Қуддусга отларда, жанг араваларида, от қўшилган араваларда, хачирларда ва туяларда олиб келишади.”
21Эгамиз шундай дейди: “Уларнинг орасидан баъзиларини руҳоний, баъзиларини эса леви қилиб тайинлайман.”

22Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен яратадиган янги ер ва янги осмон кўз олдимда қанча турадиган бўлса, авлодларингиз ҳам, номингиз ҳам шунча туради. 23Ҳар янги ой шодиёнасида, ҳар Шаббат кунида жамики инсонлар ҳузуримга келиб, Менга сажда қиладилар, — демоқда Эгамиз. 24— Улар ташқарига чиққанларида Менга қарши чиққанларнинг жасадларини кўрадилар. Ўша жасадларни ейдиган қуртлар ўлмайди, уларни ёндирадиган олов ҳеч қачон ўчмайди. Ҳаммаси барча инсон зотига жирканч бўлади.”
Copyright information for UznUzbC