‏ Isaiah 7

Шоҳ Охозга хабар берилади

1Уззиёнинг набираси, Йўтомнинг ўғли Охоз
Охоз — милоддан олдинги 736-716 йилларда Яҳудода, яъни жанубий шоҳликда ҳукмронлик қилган.
ҳукмронлиги даврида Орам шоҳи Ратан ва Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Қуддусга келиб, саф тортдилар. Аммо уни босиб ололмадилар.
2Довуд хонадонига
Довуд хонадони — шоҳ Охоз ва унинг сарой аъёнлари. Шоҳ Довуд Яҳудо шоҳларининг бобокалони эди.
: “Орам лашкари Эфрайим
Эфрайим — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг.
халқи билан иттифоқ тузибди” деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар.

3Шунда Эгамиз Ишаёга деди: “Сен ўғлинг Шерёсуб
Шерёсуб — ибронийчадаги маъноси омон қолганлар қайтади.
билан катта йўлга чиққин. У йўл кир ювувчининг даласи томон кетган. Юқори ҳовуз ариғининг охири бўлган ўша жойда Охозни кутиб олиб,
4унга шундай деб айтинглар: «Ўзингни бос, тинчлан, қўрқма! Орам шоҳи Ратан ва Рамалиё ўғли ғазабга минган, аммо уларни деб қўрқувдан титрамагин. Иккови ҳам ёниб битаётган ғўладай. 5Эфрайим ва Рамалиё ўғли билан бирга, Орам сенга қарши фитна қилиб, шундай деди: 6‘Яҳудога бостириб борамиз. Халқини ваҳимага солиб, қўлга оламиз. Сўнг Тўвал ўғлини
Тўвал ўғли — Тўвалнинг ўзи ҳақида ҳам, ўғли ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ. Исмига қараганда Тўвал Орамлик бўлиши мумкин.
Яҳудо шоҳи қилиб тайинлаймиз.’
7Аммо Эгамиз Раббий айтмоқда:

Бу фитна амалга ошмас,
Бу ҳеч қачон юз бермас.
8Орамнинг боши Дамашқдир,
Дамашқнинг боши Ратандир,
Олтмиш беш йилдан сўнг Эфрайим
Қирилиб битар, асло халқ бўлмас.
9Эфрайимнинг боши Самариядир,
Самариянинг боши Рамалиё ўғлидир.
Агарда сўзимга ишонмасангиз,
Мустаҳкам тура олмайсиз.»”

Иммануил тўғрисида башорат

10Эгамиз яна Ишаё орқали Охозга шундай деди:

11— Айтганларимни амалга оширишимга ишонч ҳосил қилишинг учун, Мен, Эганг Худодан ўзингга бирор аломат сўра, ўша аломат ўликлар диёридан
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 5:14 изоҳига қаранг.
чуқур ёки фалак тоқидан баланд бўлсин.

12Шунда Охоз Ишаёга:

— Сўрамайман, Эгамни синамайман, — деди.

13Шунда Ишаё деди:

— Эшитинг, эй Довуд хонадони! Одамларни бездирганингиз сизларга камлик қилгандай, Худойимни ҳам бездирасизларми?!
14Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз
қиз — бу ўринда ишлатилган ибронийча сўз бокира қизга ишора қилиши мумкин (мисол учун, Ибтидо 24:34 га қаранг), аммо одатда умуман ёш аёлга нисбатан ишлатилган. Бу ўринда Ишаё ишора қилаётган аломат маълум бир ёш аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил кўриши ҳақидаги башоратдир. Бу башоратга кўра, ўша ўғил аниқ бир ёшга етгунча 15-16–оятларда баён этилган воқеалар содир бўлади. Баъзан башоратлар икки қирралидир. Бу башорат нафақат ўша замонда бўладиган воқеаларга, балки узоқ келажакда бўладиган воқеага ҳам тааллуқли. Башоратнинг яна бир маъноси шуки, узоқ келажакда бокира қиз ҳомиладор бўлиб, шоҳ Довуднинг авлоди бўладиган ўғил кўради. Мана шу ўғил Масиҳ, яъни Нажоткор бўлади (тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МАСИҲ сўзига қаранг).
ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил
Иммануил — ибронийчадаги маъноси Худо биз биландир.
қўяди.
15Ўша бола ёмонни рад этиб, яхшини танлашни биладиган ёшга етганда қатиқ ва асал
қатиқ ва асал — кунда истеъмол қилинадиган, оддий таомлар эди. Шу бобнинг 20-25–оятларига кўра, бу гап халқ келажакда қийинчиликда, қашшоқликда яшашга маҳкум бўлишини билдиради.
ейди.
16Ҳа, ўша вақт келмасдан олдин, сизларни ваҳимага солаётган иккала шоҳнинг ерлари ташландиқ бўлади. 17Эгам сизнинг ва халқингизнинг, ота–боболарингизнинг хонадони бошига шундай кунларни соладики, Эфрайим Яҳудодан ажралиб чиққандан бери
…Эфрайим Яҳудодан ажралиб чиққандан бери… — шоҳ Сулаймон милоддан олдинги 931 йилда вафот этгандан кейин, Исроил шоҳлиги иккига бўлинди. Шимолдаги шоҳлик — Исроил ёки Эфрайим, жанубдагиси эса Яҳудо деб аталадиган бўлди (3 Шоҳлар 11:41-12:19 га қаранг).
бундай кунлар уларнинг бошига тушмаган: эвоҳ, Оссурия шоҳи келмоқда!

18Ўша куни Эгам Миср дарёларининг юқори оқимидаги пашшаларга, Оссурия юртидаги ариларга ишора қилади. 19Шундан кейин уларнинг ҳаммаси келиб, чуқур сойликларга, қояларнинг ёриқларига жойлашадилар. Ҳамма чакалакзорларга, ҳамма яйловларга ўрнашиб оладилар.

20Ўша куни Раббий Оссурия шоҳини ишлатади. У Раббийнинг қўлида Фурот дарёсининг ортида ижарага олинган устара каби бўлади. Ҳа, соқолингизни бутунлай қириб ташлайди, бошу оёғингизда бирорта тук қолмайди
…соқолингизни бутунлай қириб ташлайди, бошу оёғингизда бирорта тук қолмайди — бу кўчма маънодаги гап бўлиб, Исроил халқи мағлубиятга учрашини ва шармандаликка дучор бўлишини билдиради.
.
21Ўша куни бир одам икки қўй ва бир ғунажинни тирик сақлаб қолади. 22У одамда шунча кўп сут бўладики, у қатиқ ейди. Юртда қолганларнинг ҳаммаси қатиқ ва асал ейди. 23Минг кумуш тангага
Минг кумуш танга — ибронийча матнда Минг шақал кумуш, тахминан 11 килога тўғри келади.
арзийдиган, токларга тўла бир узумзор бор. Ўша куни мана шу узумзор ҳам чакалакзору тиканзорларга айланади.
24Шундан кейин одамлар у ерга камону ўқлари билан борадиган бўлади. 25Бир замонлар ишлов берилган, экин экилган барча тепаликларга энди сизлар бормайсизлар. Ахир, чакалакзору тиканзорлардан қўрқасизлар–да. У ерларда моллар ўтлайди, у ерларни қўй–эчкилар топтайди.
Copyright information for UznUzbC