‏ Isaiah 8

Ишаёнинг ўғли халқ учун аломат

1Шунда Эгамиз менга айтди:

— Катта лавҳа олиб, унга: “Мохиршалолхошбозга
Мохиршалолхошбоз — ибронийчадаги маъноси тўсатдан ҳужум қилинган, тез тортиб олинган (шу бобнинг 3–оятида ҳам бор).
тегишли”, деб тушунарли қилиб ёз.
2Мен руҳоний Уриё билан Ябаракиё ўғли Закариёни Ўзимга ишончли гувоҳлар қилиб тайинлайман.

3Шундан кейин мен хотиним билан ётдим. У ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Шунда Эгамиз менга деди:

— Унинг исмини Мохиршалолхошбоз деб қўй.
4Бола ҳали “ота”, “она” деб айтишни ўрганмасдан олдин, Оссурия шоҳи Дамашқнинг бойликларини ва Самариядан тортиб олган ўлжаларини олиб кетади.

5Эгамиз яна менга гапириб:

6— Бу халқ тинч оқадиган Шилўвах сувларидан
тинч оқадиган Шилўвах сувлари — Гихўн булоғидан Қуддусга оқиб келадиган ариқ назарда тутилган. Бу сувлар Худонинг тинчлиги ва баракаси рамзидир. Оссуриянинг тошқин сувлари эса, бунга зид ҳолда, Худонинг ҳукми белгисидир (шу бобнинг 7-8–оятларига қаранг).
воз кечди, Ратан ва Рамалиё ўғли Пекахдан кўнгиллари шод бўлди, — деди.
7— Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. 8Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади.

Шунга қарамай, Худо биз биландир!
Худо биз биландир — ибронийча матнда Иммануил (7:14 га қаранг). Шу бобнинг 10–оятида ҳам бор.

У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди!
9Эй халқлар, сафарбар бўлаверинг, ҳалокатга йўлиқасиз!
Эй узоқ юртлардаги жамики эллар, эшитинг!
Жангга бел боғлайверинг, аммо ҳалокатга йўлиқасиз!
Ҳа, бел боғлайверинг, аммо ҳалок бўласиз!
10Пухта режа қилаверинг, аммо режангиз пучга чиқади,
Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди,
Чунки Худо биз биландир!

11Эгам қудрати билан мени Ўзига жалб қилиб, шундай кўрсатма берди:

— Бу халқнинг йўлидан борманглар.
12Бу халқ исён деб айтадиган ҳамма нарсани сизлар исён деб билманглар. Уларни қўрқувга соладиган нарсалардан сизлар қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. 13Сизлар Мен, Сарвари Оламни муқаддас деб иззат қилинглар. Фақат Мендан қўрқинг, фақатгина Мен сизни ваҳимага солай. 14Ўшанда Мен Ўзим сизларга паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. 15Улардан кўплари қоқилади, йиқилиб, бурда–бурда бўлади. Улар тузоққа тушиб, асир бўлади.

16Эй шогирдларим, Эгам менга берган бу сўзларни авайлаб асранг. 17 18Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб наслидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва аломатмиз
Исроилда биз белги ва аломатмиз — Ишаё билан унинг икки ўғли — Шерёсуб ва Мохиршалолхошбоз исмларининг маъносига ишора (7:3 га ва шу бобнинг 1, 3–оятига қаранг). Ибронийчада Ишаё исмининг маъноси — Худо қутқаради, Шерёсуб исмининг маъноси — омон қолганлар қайтади ва Мохиршалолхошбоз исмининг маъноси — тўсатдан ҳужум қилинган, тез тортиб олинган.
.

19Халқлар сизларга: “Арвоҳ чақирувчиларга боринглар, ғалати товуш чиқариб, тушунарсиз сўзларни пичирлаб айтадиган фолбинларга маслаҳат солинглар”, деб айтсалар, сизлар ўз Худойингизга бормайсизми?! Ахир, тириклар ўликлардан насиҳат излаб борадими?! 20Арвоҳ чақирувчиларга боришни маслаҳат берганларга рўшнолик бўлмайди. Сизлар уларга эмас, Худонинг йўл–йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг
Сизлар уларга эмас, Худонинг йўл–йўриқлари ва таълимотига маслаҳат солинг — Қонунлар 18:9-14 га қаранг.
.
21Сизларни нотўғри йўлга бошлаган ўша халқлар бу юрт бўйлаб ўтади, улар оч, изтиробда. Оч қолиб, ғазабланиб, шоҳини ва худоларини лаънатлайди. Юқорига қарайди, 22ерга қарайди. Ана, кулфат ва зулмат, ғам ва офат. Улар йўқ бўлиб кетади.
Copyright information for UznUzbC