‏ Jeremiah 1

1Ушбу китобда Хилқиё ўғли Еремиёнинг сўзлари баён этилган. Еремиё Бенямин ҳудудидаги Онотўт шаҳрида
Онотўт шаҳри — Қуддусдан қарийб 5 километр шимоли–шарқда жойлашган эди.
яшаган руҳонийлардан бири эди.
2Омон ўғли Йўшиё Яҳудода
Яҳудо — Яҳудо қабиласи Исроилнинг жанубий қисмидаги энг катта қабила эди. Шоҳ Сулаймон вафотидан кейин шимолдаги ўнта қабила жанубдаги Яҳудо ва Бенямин қабилаларидан ажралиб чиқди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Яҳудо ва Бенямин қабилалари жанубий шоҳлик деб аталадиган бўлди. Жанубий шоҳликнинг пойтахти Қуддус бўлиб қолаверди, уларнинг ўз ҳукмдорлари бор эди. Эски Аҳднинг баъзи парчаларида Яҳудо сўзи жанубдаги иккала қабилага нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг.
ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йилида
Йўшиё Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг ўн учинчи йили — милоддан олдинги 627 йил. Йўшиё милоддан олдинги 640-609 йилларда ҳукмронлик қилган.
, Эгамизнинг сўзи илк бор Еремиёга аён бўлган эди.
3Шундан сўнг Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим давридан
Ёҳайиқим даври — милоддан олдинги 609-598 йилларда Яҳудода ҳукмронлик қилган.
тортиб, то Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача
Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили — милоддан олдинги 586 йил. Зидқиё милоддан олдинги 597-586 йилларда Яҳудода ҳукмронлик қилган.
, Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини бир неча марта аён қилган эди. Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили бешинчи ойида
бешинчи ой — иброний календарининг Ав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июлнинг ўртасидан бошланади.
Қуддус аҳолиси Бобилга сургун қилинди.

Эгамиз Еремиёни танлайди

4Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:

5“Онанг қорнида сенга шакл бермасимдан олдин сени билган эдим,
Туғилмасингдан олдин сени Ўзим учун ажратиб олган эдим.
Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим.”

6Мен Унга шундай жавоб қайтардим:

— Ё Эгам Раббий! Мен тузукроқ ҳам гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман.

7Эгамиз эса менга шундай деди:

— Ўзингни, ёшман, деб айтма! Мен сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан. Сенга амр қилган ҳамма гапларимни уларга айтасан.
8Сен улардан қўрқма. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан. Буни Мен, Эганг, айтдим.

9Сўнг Эгамиз қўлини узатиб, лабимга теккизди–ю, деди:

— Мана, сўзларимни оғзингга солиб қўйдим.
10Бугундан бошлаб халқлар ва шоҳликларни қўпориб, йўқ қилишинг учун, вайрон қилиб, ағдаришинг учун, бунёд этиб, мустаҳкамлашинг учун сенга изн бердим.

Иккита ваҳий

11Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб, шундай деди:

— Эй Еремиё, нимани кўряпсан?

— Бодом шохини, — деб жавоб бердим мен.

12— Тўғри кўрдинг, — деди Эгамиз. — Бодом шохи Менинг ҳушёр туришимни билдиради
Бодом шохи Менинг ҳушёр туришимни билдиради — ибронийчада бодом ва ҳушёр сўзлари ўзаро оҳангдош. Бодом биринчи бўлиб гуллайдиган дарахт бўлгани учун, Яҳудода баҳор рамзи ҳисобланарди. Худонинг “ҳушёр туриши” ҳам Унинг “ҳукми” рамзидир. Бундан англашиладики, Худо аҳдни бузган садоқатсиз халқини ҳукм қилишга тайёр турибди (Левилар 26:14-45, Қонунлар 28:15-68 га қаранг).
. Айтган сўзларимни
Айтган сўзларим — Левилар 26:14-45, Қонунлар 28:15-68 га қаранг.
Мен тез орада бажо келтираман.

13Эгамиз менга Ўз сўзини яна аён қилиб деди:

— Нимани кўряпсан?

— Шимол томонда қайнаб турган бир қозонни. Қозон биз томонга ағдарилай–ағдарилай деб турибди, — дедим.

14Эгамиз менга шундай деди:

— Бу юртнинг бутун аҳолиси устига шимол томондан фалокат ёғилади.

15Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини
шимолдаги шоҳликларнинг барча халқлари — Бобил ва унинг иттифоқдоши лашкарларига ишора (20:4-5, 39:1-3 га қаранг). Бобил шоҳлиги Яҳудо юртидан шарқда жойлашган эди, лекин Бобил лашкарлари Яҳудога шимол томондан ҳужум қилади.
чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар.
16Шу йўсин Мен халқимга қарши ҳукмимни эълон қиламан, чунки Ўз халқим Мени тарк этиб, қабиҳлик қилди. Улар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўлларининг ижодига сажда қилдилар. 17Сен энди бўла қол, белингни боғла. Буюрганларимнинг ҳаммасини уларга бориб айт. Улардан қўрқма. Акс ҳолда, уларнинг олдида сени ваҳимага соламан. 18Бугун Мен сени бир қалъадай, темир устундай ва бронза девордай мустаҳкам қилдим. Сен бутун юртга — Яҳудо шоҳларига, шаҳзодаларига, руҳонийларига, юрт аҳолисига қарши чиқасан. 19Улар сенга ҳужум қилишади, лекин сени енга олишмайди. Мен сен билан бирга бўламан, сени халос қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for UznUzbC