‏ Jeremiah 11

Еремиё ва аҳд

1Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 2“Менинг Исроил халқи билан тузган аҳд шартларимга қулоқ сол. Буларни Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолисига етказ. 3Уларга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: ушбу аҳд шартларига риоя қилмаган ҳар бир одам лаънати бўлсин! 4Мен ота–боболарингизни Мисрдан, ўша темир ўчоқ ичидан олиб чиққан эдим. Уларга, гапларимга қулоқ солинглар, ҳамма амрларимни бажаринглар, деб айтган эдим. Агар шундай қилсангиз, сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан, деб айтдим. 5Мен ота–боболарингизга берган қасамимни бажариш учун шу сўзларни айтган эдим. Мана, Мен уларга ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртда
сут ва асал оқиб ётган юрт — ниҳоятда ҳосилдор ерни билдирувчи ибора. Мўл–кўл сут — мол учун кўм–кўк яйловларнинг кўплигини билдиради. Асал — хурмодан олинадиган қуюқ, ширин мураббога ишора бўлиши мумкин. Мураббонинг мўллиги яхши ҳосил берадиган ерни билдиради.
сизлар яшаб юрибсизлар.»”

“Омин, эй Эгам, айтганинг келсин”, дедим мен.

6Эгамиз менга шундай деди: “Айтадиган гапларимнинг ҳаммасини Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шундай деб эълон қилгин: ушбу аҳднинг шартларини эшитинглар, уларга риоя қилинглар. 7Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим. 8Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.”

9Эгамиз менга деди: “Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши фитна уюштиришмоқда. 10Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари, гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига
Исроил халқи — шимолий шоҳликнинг аҳолиси назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг).
тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди.
11Шунинг учун уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. 12Ўшанда Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолиси ўз худоларига илтижо қилишади. Улар бу худоларига қурбонликлар келтиришар эди. Аммо кулфат куни ўша худолари уларни асло қутқаролмайди. 13Эй Яҳудо халқи, шаҳарларингиз сони қанча бўлса, худоларингиз ҳам шунчадир. Қуддусдаги кўчалар қанча кўп бўлса, қурбонгоҳларингиз ҳам шунчадир. Сизлар бу қурбонгоҳларни жирканч Баалга қурбонликлар келтириш учун қургандингизлар.

14Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма. Улар учун илтижо қилиб ёлворма. Уларнинг бошларига кулфат тушиб, илтижо қилганларида, Мен уларга қулоқ солмайман. 15Азиз халқим шунча жирканч ишлар қилди. Энди уйимга киришларига нима ҳақлари бор?! Ваъдалару қурбонликлар билан кулфатнинг олдини олиб бўлармиди?! Ахир, халқим қабиҳликлар қилаётганидан севинди–ку!”

16Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти” деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади. 17Бу дарахтни эккан Сарвари Оламнинг Ўзи уни йўқ қилишга амр берди. Зеро, Исроил ва Яҳудо халқлари қабиҳликлар қилдилар. Баалга қурбонликлар келтириб, Худони ғазаблантирдилар.

Еремиёнинг жонига қасд қилишади

18Эгамиз менга душманларимнинг фитнасини аён қилди. Эгамиз уларнинг ёвуз қилмишларини кўрсатгани учун, мен бу ҳақда хабар топдим. 19Мен бўғизланишга олиб кетилаётган ювош қўзидай бўлган эканман. Душманларим менга қарши фитна уюштирганларини пайқамаган эканман. Улар шундай деб айтишган эди: “Дарахт ва унинг мевалари кесилгандай, келинглар, уни ҳам бу дунёдан даф қилайлик, унинг хотирасини ўчирайлик!”

20Эй Сарвари Олам,
Сен адолат билан ҳукм қиласан,
Инсоннинг юрагини, хаёлларини синайсан.
Душманларимдан ўч олганингни кўрай,
Даъвоимни Ўзинг ҳал қил!

21Шунда Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Онотўт
Онотўт — Еремиёнинг она шаҳри (1:1 га қаранг).
аҳолиси сенга: «Эгамизнинг номидан гапирма, бўлмаса ўласан», деб айтиб юришибди.
22Аммо Мен, Сарвари Олам, айтаманки, уларни жазолайман! Йигитлари қиличдан ўлади. Ўғил–қизлари қаҳатчиликдан нобуд бўлади. 23Уларнинг биронтаси омон қолмайди. Белгиланган вақтда Онотўт аҳолисининг бошига кулфат келтираман.”
Copyright information for UznUzbC