‏ Jeremiah 13

Зиғир толасидан тўқилган қийиқча

1Эгамиз менга шундай деди: “Бор, ўзинг учун зиғир қийиқча сотиб ол. Уни белингга боғла, аммо сувга теккизма.” 2Эгамизнинг амрига биноан, мен қийиқча сотиб олиб, белимга боғлаб олдим. 3Кейин Эгамиз менга шу сўзини аён қилди: 4“Сотиб олган белингдаги қийиқчани қўлингга олгин–у, Поро анҳорининг
Поро анҳори — Қуддусдан қарийб 10 километр ва Еремиёнинг она шаҳри Онотўтдан қарийб 5 километр шимоли–шарқда жойлашган. Ибронийча матнда бу ўриндаги ном Перот бўлиб, одатда Фурот дарёси маъносини ифодалайди. Бироқ Фурот дарёси Онотўт шаҳридан тахминан 1000 километр узоқликда жойлашгани учун, бу оятда Фурот дарёси назарда тутилмаган бўлса керак (шу бобнинг 5-7–оятларида ҳам ишлатилган). Эҳтимол, ушбу оятда Поро анҳори — Фурот дарёсининг рамзи. Фурот дарёси Яҳудо халқи келажакда сургун қилинадиган Бобил юртида эди.
бўйига туш. Қийиқчани қоянинг ёриқ жойига яшириб қўй.”
5Мен Эгамиз буюрганидек қилдим. Қийиқчани Поро анҳорининг бўйига яшириб қўйдим. 6Орадан анча кун ўтгандан сўнг, Эгамиз менга шундай деди: “Қани, Поро анҳорининг бўйига бор, Менинг амримга биноан, у ерга яшириб қўйган қийиқчангни олиб кел.” 7Шунда мен бориб, қийиқчани ўзим яшириб қўйган жойдан ковлаб олдим. Аммо қийиқча чириб кетган, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қолган эди.

8Шунда Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. 9Эгамиз шундай демоқда: “Мен Яҳудо халқининг мағрурлигини ва Қуддус аҳолисининг такаббурлигини қийиқча каби чиритаман. 10Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ёвуз юрагининг ўжарликларига итоат қилди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қоладилар. 11Қийиқча одамнинг белига ёпишиб тургани каби, Мен жамики Исроил ва Яҳудо халқларини Ўзимга яқин тутар эдим: улар Менинг халқим бўлишади, Менга шон–шуҳрат, олқишлар ва шараф келтиришади деб, шундай қилган эдим. Аммо улар Менга қулоқ солмадилар.” Эгамизнинг каломи шудир.

Шароб учун мешлар

12Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Эй Еремиё, халққа айт: «Шароб мешлари шароб билан тўлдирилиши керак.» Борди–ю, улар сенга: «Шароб мешлари шароб билан тўлдирилиши кераклигини ўзимиз ҳам биламиз», деб айтишса, 13сен уларга шундай деб жавоб бер: «Эгамиз демоқда: Мен бу юртдаги ҳамма одамларни маст
маст — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (25:15-29 га ва Ишаё 51:17-23 га қаранг).
қиламан. Довуд тахтида ўтирган шоҳдан тортиб, руҳонийлар, пайғамбарлар ва Қуддуснинг бутун аҳолисигача — ҳаммасини маст қиламан.
14Мен уларни бир–бирларига, ота–оналарни болаларига қарши қилиб қўяман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни аямай йўқ қилиб ташлайман, уларга ачинмайман, раҳм–шафқат қилмайман.»”

Еремиё такаббурлик оқибатлари ҳақида огоҳлантиради

15Эшитинглар, қулоқ солинглар,
Катта кетманглар,
Зотан, Эгамиз гапирмоқда.
16Худо устингизга зулмат юбормасдан олдин,
Қоронғи қирларда қоқилмасингиздан олдин,
Эгангиз Худони улуғланг.
Акс ҳолда, сиз кутаётган ёруғликни
У зулматга айлантиради,
Ўша ёруғликни тим қоронғи қилади.
17Агар сиз гапларимга қулоқ солмасангиз,
Мағрурлигингиз учун қалбим пинҳон йиғлайди.
Мен аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкаман,
Ахир, Эгамизнинг қўйлари
Асирликка олиб кетилади.

18Эгамиз менга деди:
“Шоҳга ва она маликага
Шоҳга ва она маликага… — Ёҳайихин ва унинг онаси Нахушта назарда тутилган (4 Шоҳлар 24:8, 12 га қаранг). Одатда шоҳнинг онаси саройда юқори мартабага эга бўлган.
шундай дегин:
«Тахтдан тушинглар,
Ахир, чиройли тожингиз
Бошингиздан тушиб кетди.»
19Нагав чўлидаги шаҳарлар беркитилган,
Дарвозаларни очадиган кимса йўқ.
Яҳудо халқи асирликка олиб кетилди,
Ҳа, бутун халқ сургун қилинди.”

20Эй Қуддус, шимолдан келаётганларга бир қара!
Қани сенинг чиройли қўйларинг?
Қани сенга топширилган сурувинг?
21Сен иттифоқдошларингга ўзинг устозлик қилган эдинг,
Эгамиз ўшаларни бошингга чиқарганда, нима дер экансан?
Шунда сен тўлғоқ тутган аёлдай бўлиб қоласан–ку!
Дард азобида қолиб кетасан–ку!
22“Нега булар бошимга тушди?” дерсан.
Сен кўп гуноҳ қилдинг,
Этагинг кўтарилди, хўрландинг.
23Ҳабашистонлик
Ҳабашистонлик — ибронийча матнда Кушлик. Куш деган жой Мисрдан жанубда бўлиб, ҳозирги Судан ва Эфиопия мамлакатларининг бир қисмини ўз ичига олган эди.
ўз терисининг рангини ўзгартира оладими?!
Қоплон ўз терисидаги холларини йўқота оладими?!
Шу сингари, сизлар ҳам яхшилик қила олмайсизлар,
Ёмонлик қилишга одатланиб қолгансизлар!

24 25Эгамиз шундай деб айтмоқда:
“Гармсел
Гармсел — иссиқ шамол.
сомонни тўзғитгандай,
Мен сизларни сочиб ташлайман.
Бу сизларнинг қисматингиздир,
Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир.
Сизлар Мени унутдингизлар,
Сохта худоларга инондингизлар.
26Мен кўйлагингиз этагини баланд кўтараман,
Шармандангизни чиқараман.
27Далаларда, қирларда қилган
Жирканч ишларингизни Мен кўрдим,
Зино ва шаҳвоний қийқириқларингизни эшитдим.
Уятсизларча қилган фоҳишабозлигингизнинг гувоҳи бўлдим
…фоҳишабозлигингизнинг гувоҳи бўлдим — 2:20, 3:2, 6 оятларга ва 2:20 изоҳига қаранг.
.
Эй Қуддус, ҳолингга вой!
Қачонгача булғаниб юрасан?!”
Copyright information for UznUzbC