Jeremiah 15
Яҳудо халқининг қисмати
1Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин! 2Улар сендан «Қаерга борамиз?» деб сўрашса, уларга айт, Эгамиз шундай демоқда:«Ҳамма пешанасида борини кўрсин,Баъзилар ўлатга йўлиқиб нобуд бўлсин,
Баъзилар қиличдан ўтказилсин,
Баъзилар очликдан қирилиб кетсин,
Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинсин.»”
3Эгамиз демоқда: “Уларнинг бошига тўрт хил балою офатни келтираман: улар қиличдан ҳалок бўлишади, жасадларини итлар судрайди, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар уларни ғажиб ташлайди. 4Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди ▼
▼ Манаше…кўп қабиҳликлар қилган эди — 4 Шоҳлар 21:1-16 га қаранг. Манаше милоддан олдинги 687-642 йилларда ҳукмронлик қилган.
. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.” 5– 6Эгамиз шундай демоқда:“Эй Қуддус, ким сенга ачинар экан?!
Ким сен учун мотам тутар экан?!
Биронтаси сенга келиб,
Ҳол–аҳвол сўрармикан?!
Сен Мени рад этдинг,
Менга орқа ўгирдинг.
Сенга раҳм қилавериб чарчадим.
Энди сенга қарши қўл кўтараман,
Сени йўқ қилиб юбораман.
7Мен сени юртнинг ҳар бир шаҳрида
Буғдойни совургандай совураман.
Сени фарзандларингдан жудо қиламан.
Эй халқим, сени нобуд этаман,
Ахир, сен ўз йўлингдан қайтмадинг.
8Мен беваларингни денгиз қумидан ҳам кўп қиламан,
Йигитларингнинг оналарига қарши
Куппа–кундуз куни қирғин қилувчини жўнатаман.
Тўсатдан бошларига даҳшат ва азоб–уқубат соламан.
9Етти фарзанднинг онаси ҳолдан тойиб, жон беради.
Унинг қуёши кундуз куни ботади,
У хўрланиб, шарманда бўлади.
Омон қолганлари душман қиличидан ўлади.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Еремиё Эгамизга шикоят қилади
10Шўрим қурсин! Нега онам мени дунёга келтирган экан–а?! Мен бутун юрт билан тортишиб, жанжаллашяпман. Қарз олмаган, қарз бермаган бўлсам ҳам, ҳамма мени қарғамоқда. 11Эгамиз шундай деди: “Эй Қуддус аҳли, Мен айримларингизни омон қолдираман, ўшаларга яхшироқ тақдир ато қиламан. Қолганларингизнинг устингизга эса душман тортиб келаман, бошингизга кулфату оғир кунлар соламан. 12Эй Яҳудо халқи, сиз бронза ва темирни синдира олмаганингиз каби, шимолдан ▼▼ шимолдан — Бобил юрти назарда тутилган (1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
сизга ҳужум қиладиган душманларни ҳам синдира олмайсизлар. 13Сизлар юртингизнинг ҳамма жойида кўп гуноҳлар қилдингизлар. Шунинг учун бойликларингиз ва хазиналарингиз душманларга текин ўлжа бўлади. 14Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим сизларни оловдай ямламай ютади.” 15Эй Эгам, Сен ҳаммасини биласан,Ёдга ол мени, ёрдам бергин,
Мени қувғин қилганлардан ўч олгин.
Ғанимларимга сабр–тоқат қилиб,
Тағин мени ҳалок қилиб юборма.
Сени деб хўрланганимни эсингдан чиқарма.
16Айтган ҳар бир сўзингга ташна эдим.
Сўзларингдан шодланар эдим,
Сўзларинг дилимга қувонч бағишлар эди.
Зеро, мен Сенга тегишлиман,
Эй Парвардигори Олам — Эгамиз.
17Мен хушчақчақ улфатлар даврасида ўтирмадим,
Уларнинг хурсандчилигига шерик бўлмадим.
Қўлинг остида ёлғиз ўзим ўтирар эдим,
Сен мени ғазабга тўлдирган эдинг.
18Нега менинг дардим зўрайяпти?
Нега оғир ярам тузалмаяпти?
Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби,
Умидларимни барбод қилсанг?!
19Эгамиз менга шундай деди:“Агар тавба қилсанг, сени яна хизматимга оламан.
Бўлмағур гаплар ўрнига тўғри сўзлар гапирсанг,
Сени Ўзимнинг сўзловчим қиламан.
Шунда сен халқнинг олдига бормайсан,
Улар сенинг олдингга келишади.
20– 21Мен сени бу халқ қаршисида
Мустаҳкам бронза девордай қиламан.
Улар сенга ҳужум қилишади,
Лекин сени енга олишмайди.
Ўзим сен билан бирга бўламан,
Сени халос қилиб, қутқараман,
Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан,
Золимлар чангалидан озод этаман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for
UznUzbC