‏ Jeremiah 16

Еремиёнинг ҳаёти учун Эгамизнинг режаси

1Эгамизнинг қуйидаги сўзи менга аён бўлди: 2“Оила қурма, бу юртда ўғил–қизларинг бўлмасин. 3Бу юртда туғилган ўғил–қизлар ҳақида ва уларни дунёга келтирган ота–оналар ҳақида Мен, Эганг, айтаманки, 4улар оғир хасталиклардан ҳалок бўлишади. Улар учун ҳеч ким аза тутмайди, жасадларини кўмадиган бирон кимса бўлмайди, жасадлари гўнг каби, ер устида ётаверади. Улар қиличдан ва қаҳатчиликдан ҳалок бўлишади, жасадлари қушлар ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади.

5Мен сенга айтаман: азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. 6— Бу юртнинг каттаю кичиги ўлиб кетади, уларни ҳеч ким кўммайди. Ҳеч ким улар учун аза тутмайди, қайғудан баданини тилмайди, сочини олдирмайди
…баданини тилмайди, сочини олдирмайди… — бу одатлар Канъон юртида яшаган бутпараст халқларга хос эди (мисол учун, 3 Шоҳлар 18:28 га қаранг). Худо Исроил халқига бундай қилишни қатъиян ман этган эди (Левилар 19:27-28, Қонунлар 14:1 га қаранг). Шунга қарамай, улар баъзан бутпарастларнинг бу одатларига риоя қилишарди (41:5 га қаранг).
.
7Азадорларга тасалли бериш учун ҳеч ким овқат олиб чиқмайди. Ота ёки онасидан жудо бўлганларга тасалли бериш учун ҳеч ким бир коса шароб узатмайди.

8Зиёфат бўлаётган уйга кирма, улар билан ўтириб, еб–ичма. 9Чунки сенинг замонингда шоду хуррамлик садоларига, келин–куёвнинг хурсандчилик овозларига чек қўяман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. — Буни ўз кўзинг билан кўрасан.

10Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: «Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?» 11Сен уларга шундай жавоб бер: «Эгамиз айтмоқда: ота–боболарингиз Мени тарк этдилар. Қонунларимга риоя қилмасдан, Мендан юз ўгирдилар. Бошқа худоларга эргашдилар, уларга хизмат қилиб, сажда этдилар. 12Сизларнинг гуноҳларингиз эса ота–боболарингизникидан ҳам ошиб тушди. Мана, ҳар бирингиз ёвуз юрагингизнинг ўжарликларига итоат қиляпсиз, Менга қулоқ солмаяпсиз. 13Шунинг учун Мен сизларни бу ердан бошқа бир юртга улоқтириб юбораман. У юртни ўзингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмайдилар. У ерда сизлар кечаю кундуз бошқа худоларга хизмат қиласизлар. Энди Мен сизларга раҳм қилмайман.»”

Халқ сургундан қайтади

14Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: «Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб айтмайдиган бўлади. 15Бунинг ўрнига улар: «Исроил халқини шимолдаги юртдан
шимолдаги юрт — Бобил назарда тутилган (1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
ва Ўзи сургун қилган барча бошқа юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб онт ичадиган бўлишади. Мен халқимни Ўзим ота–боболарига берган юртга қайтариб олиб келаман.”

Яқинлашиб келаётган жазо

16Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. 17Мен халқимнинг тутган ҳамма йўлларини кўриб турибман. Уларнинг ёвуз йўллари Мендан яширин эмас. Ҳамма гуноҳлари кўз ўнгимда. 18Қилган гуноҳлари ва қилмишлари учун халқимга икки баробар қилиб қайтараман. Зотан, улар жонсиз, жирканч худолари билан юртимни ҳаром қилдилар, Менинг мулкимни макруҳ бутларга тўлдирдилар.”

Еремиёнинг ибодати

19Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан,
Кулфат кунида паноҳимсан.
Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар
Сенинг олдингга келиб, айтади:
“Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди,
Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди.
20Инсон ўзи учун худоларни ясай оладими?!
Бундай худолар ҳақиқий Худо эмас–ку!”

21Эгамиз шундай дейди:
“Шундай экан, уларга сабоқ берай,
Куч–қудратимни уларга кўрсатиб қўяй.
Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб олишади.”
Copyright information for UznUzbC