Jeremiah 17
Яҳудо халқининг гуноҳи ва жазоси
1Эгамиз шундай дейди: “Эй Яҳудо халқи, сизларнинг гуноҳингиз темир қалам билан ўйиб ёзилган. Сизларнинг гуноҳингиз тош юракларингиз устига ва қурбонгоҳларингиз шохларига олмос учи билан ўйиб битилган ▼▼ Сизларнинг гуноҳингиз…қурбонгоҳларингиз шохларига…ўйиб битилган — одамлар Канъон халқларининг худоларига топинган жойларда қурбонгоҳлар одатда тошдан ясалган. Ўша қурбонгоҳларнинг тўртала бурчагининг учи ҳайвон шохи шаклида ясалган эди ва қурбонликларнинг қони ўша шоҳларга суриларди. Одамлар Қуддусда Худога сажда қилганларида ҳам Маъбаддаги бронза қурбонгоҳ шохларига қурбонлик қонини суртишарди. Бу маросим халқнинг гуноҳлари ювилганини билдирарди (Левилар 16:18-19 га қаранг). Бу ўринда Исроил халқи бегона худоларга сажда қилиб, ўша ердаги қурбонгоҳларига қон сургани уларнинг гуноҳи ювилганини эмас, аксинча Худонинг назарида абадий муҳр бўлиб қолгани ҳақида гап кетяпти.
. 2Ҳатто фарзандларингиз ҳам баланд қирлардаги ва серсоя дарахтлар остидаги қурбонгоҳларга бориб, Ашеранинг ▼▼ Ашера — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, аёл қиёфасида тасаввур қилинган. Унинг эркак жуфти Баал эди. Ашеранинг тасвирлари баланд устун шаклида бўлиб, ёғочдан ясалган эди.
устунларига сажда қилишади. 3Бутун юртда қилган гуноҳларингиз эвазига Мен Ўз тоғимни ▼▼ Ўз тоғим — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
, сизнинг ҳамма бойликларингизни, хазиналарингизни ва барча саждагоҳларингизни ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. 7:31 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
душманга ўлжа қилиб бераман. 4Сизларга Мен мулк қилиб берган юртдан ўз айбингиз туфайли айриласизлар. Мен сизларни ўзингиз билмаган бир юртга жўнатаман, душманларингизга ҳаммангизни қул қилиб бераман. Сизлар Мени ғазаблантирдингиз, ғазабим сўнмас олов каби ёнмоқда.” Ҳикматли сўзлар
5Эгамиз шундай демоқда:“Умидини инсонга боғлаган,
Фоний банданинг кучига ишонган,
Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир.
6Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади,
Фаровон ҳаёт кўрмайди.
Чўлнинг қақроқ жойларида,
Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди.
7Эгасидан умид қилган киши бахтлидир,
Ёлғиз Худога инонган зот саодатлидир!
8Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди,
Оқар сувлар томон илдиз отади.
Куннинг жазирамасидан қўрқмайди,
Барглари доим ям–яшил бўлади.
Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди,
Мева беришдан тўхтамайди.
9Одамнинг юраги шунчалик айёрки,
Унинг давоси йўқ!
Унинг ичидагини ким билади?!
10Аммо Мен, Эгангиз, одамнинг юрагини биламан,
Унинг ўй–фикрларини текшираман.
Қилмишига яраша жазолайман,
Қилган ишига яраша тақдирлайман.”
11Ноҳақлик билан бойлик орттирган киши,
Ўзи қўймаган тухумларни босиб ётган какликка ўхшайди.
Бундай киши умрининг ярмида
Бойликларидан маҳрум бўлади,
Ҳаёти охирлаб қолганда аҳмоқ эканини билади.
12Муқаддас маконимиз
Азалдан юксалтирилган улуғвор тахтдир!
13Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан!
Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлар,
Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилар.
Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар.
Ҳа, ҳаётбахш сув булоғидан воз кечдилар.
Еремиё Эгамиздан мадад сўрайди
14Эй Эгам, менга шифо бер, соғайиб кетай.Мени қутқаргин, нажот топай.
Ахир, ёлғиз Сени олқишлайман.
15Қара, бу одамлар устимдан кулишяпти,
“Эгамизнинг таҳдидли сўзлари қани?!
Айтганлари бажо бўлсин–чи энди!” деб айтишяпти.
16Мен эса халқингга чўпон бўлдим,
Хизмат қилишдан бош тортмадим.
Офат куни келишини хоҳламаганимни биласан.
Оғзимдан чиққан ҳар бир сўз Сенга аёндир.
17Мени ваҳимага солмагин,
Кулфат кунида паноҳим Сенсан.
18Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин,
Мени эса шарманда қилма.
Душманларим саросимага тушсин,
Мени эса довдиратиб қўйма.
Уларнинг бошларига кулфат келтир,
Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин.
Шаббат кунига риоя қилиш ҳақида
19Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳлари кириб чиқадиган Халқ дарвозаси олдига бориб тур, сўнг Қуддуснинг бошқа дарвозалари олдига ҳам бор. 20Борганингда халққа шундай деб айт: «Эй Яҳудо шоҳлари, эй Яҳудо халқи, бу дарвозадан ўтиб юрган бутун Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзини эшитинглар! 21Эгамиз шундай деб айтмоқда: Шаббат куни юк ташиманглар, Қуддус дарвозаларидан юкни кўтариб кирманглар. Ҳушёр бўлинглар, тағин ҳаётингизга ўзингиз зомин бўлиб қолманглар. 22Шаббат куни уйингиздан бирон юкни кўтариб чиқманглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Мен ота–боболарингизга амр қилганимдек, Шаббат кунини муқаддас деб билинглар. 23Ота–боболарингиз гапларимга эътибор бермаган, Менга қулоқ солмаган эдилар. Улар қайсарлик қилиб, сўзларимни тингламагандилар, гапимга кирмагандилар. 24Борди–ю, сизлар гапларимга қулоқ солсангизлар, Шаббат куни шаҳар дарвозаларидан юк ташимасангизлар, ўша муборак кунни муқаддас деб билиб, ҳеч қандай иш қилмасангизлар, 25Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отларни миниб олган шоҳлар ва аъёнлар шаҳар дарвозаларидан киришади. Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси улар билан бирга кирадилар. Қуддусдан то абад одам аримайди. 26Шунда Яҳудо шаҳарларидан, Қуддус атрофидаги қишлоқлардан, Бенямин ҳудудидан, қирлардан, ғарбдаги қир этакларидан, Нагав чўлидан одамлар келади. Улар Эгасининг уйига куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, шукрона ва дон назрларини, хушбўй тутатқиларни олиб келадилар. 27Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»”
Copyright information for
UznUzbC