‏ Jeremiah 19

Синган кўза

1Эгамиз менга шундай деди: “Бориб кулолдан бир сопол кўза сотиб ол. Сўнг ёнингга халқ оқсоқолларидан ва бош руҳонийлардан олиб, 2Синган кўзалар дарвозаси яқинидаги Хиннум сойлигига
Хиннум сойлиги — 7:31 нинг биринчи изоҳига қаранг.
туш. Мен сенга айтадиган сўзларни оқсоқолларга сен ўша ерда айтасан.
3Сен уларга шундай деб айт: «Эй Яҳудо шоҳлари, Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу жойга шундай фалокат ёғдираманки, бу фалокатни эшитганларнинг бошидан ҳуши учади. 4Зотан, халқим Мени тарк этди, бу ерни ҳаром қилди. Улар ўзлари билмаган, ота–боболари ҳам, Яҳудо шоҳлари ҳам билмаган бегона худоларга қурбонликлар куйдирдилар. Бу ерни бегуноҳ одамларнинг қонига тўлдирдилар. 5Баалга атаб саждагоҳлар
саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. 7:31 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
қурдилар. У ерда ўз ўғил–қизларини Баалга қурбонлик қилиб куйдирдилар. Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман.
6Қараб туринглар! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди, балки бу жой ‘Қирғин водийси’ деб аталадиган бўлади. 7Мана шу жойда Мен Яҳудо ва Қуддуснинг режаларини барбод қиламан
…барбод қиламан — ибронийча матнда ишлатилган бу феъл “кўза” сўзи билан бир ўзакка эга (шу бобнинг 1–оятига қаранг). Бу феъл бўшатаман деган маънони ҳам билдиради. Бу вазиятда Еремиё кўзадаги сувни тўкиб, уни бўшатган бўлиши мумкин. Эҳтимол, бу ҳаракати орқали у халқнинг ўзини ҳимоя қилиш тўғрисидаги режалари пуч эканлигига, Қуддус барибир мағлубиятга учрашига рамзий маънода ишора қилган (яна шу бобнинг 10–оятига қаранг).
. Халқимни душманларга мағлуб қилиб бераман, уларда қасди борларнинг қўлига топшираман. Жасадларини қушларга, ёввойи ҳайвонларга ем қиламан.
8Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади. 9Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.»

10Эй Еремиё, ўзинг билан келганларнинг олдида кўзани синдир. 11Уларга шундай деб айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: мана бу кўза чилпарчин бўлиб, тузатиб бўлмайдиган аҳволга тушгани каби, Мен бу халқни ва бу шаҳарни чилпарчин қиламан. Ўликлар Тофатда дафн қилинади, ўликлар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади. 12Мен бу шаҳарни ва унинг аҳолисини шундай аҳволга соламанки, бу шаҳар Тофатга ўхшаган бўлиб қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. 13— Қуддусдаги хонадонлар ва Яҳудо шоҳларининг саройлари, Тофат каби, ҳаром бўлади. Чунки у ерлардаги ҳамма уйларнинг томларида самовий жисмларга атаб қурбонликлар куйдирилган, бегона худоларга шароб назрлари келтирилган.»”

14Еремиё Эгамизнинг амри билан Тофатда башорат қилди, сўнг у ердан қайтиб келгач, Эгамизнинг уйи ҳовлисида туриб халққа деди: 15“Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: энди Мен айтган сўзимга биноан бу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларга фалокат келтираман, чунки сизлар ўжарлик қилиб, сўзларимни эшитишни хоҳламадингизлар.”
Copyright information for UznUzbC