Jeremiah 2
Худо Исроил халқига ғамхўрлик қилади
1Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди: 2“Қуддусга бориб, жар сол: «Эгамиз шундай деб айтмоқда:Ёшлигингдаги вафодорлигинг ёдимда,Келинчаклигингдаги севгинг эсимда.
Сен саҳрода Менга эргашган эдинг,
Экин экилмаган ерда орқамдан юрар эдинг.
3Эй Исроил, сен Менга бағишланган эдинг,
Ўримимнинг илк ҳосилига ўхшаган эдинг.
Ўша ҳосилни еган ҳар ким айбдор ҳисобланарди,
Бундайларнинг бошига кулфат келар эди,
— деб айтмоқда Эгамиз.»”
Исроил аждодларининг гуноҳи
4Эй Ёқуб насли, жамики Исроил ▼▼ Исроил — шоҳ Сулаймоннинг вафотидан кейин Исроил халқи икки шоҳликка бўлиниб кетди (3 Шоҳлар 11:26-12:24 га қаранг). Шимолий шоҳлик “Исроил” деб, жанубий шоҳлик эса “Яҳудо” деб аталадиган бўлди. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурияликлар шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, уни батамом йўқ қилиб юбордилар. Еремиё даврида фақат жанубий шоҳлик, яъни Яҳудо қолган эди. Шу сабабдан мазкур оятда ва Еремиё китобининг кўп жойларида “Исроил” сўзи жанубий шоҳлик аҳолисига нисбатан қўлланилган. Бироқ айрим ҳолларда Еремиё бу сўзни собиқ шимолий шоҳликка нисбатан ёки иккала шоҳликка нисбатан ҳам ишлатган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг.
уруғлари, Эгамизнинг сўзларини эшитинглар. 5Эгамиз шундай демоқда:“Ота–боболарингиз Мендан нима айб топдилар?Нима учун Мендан узоқлашдилар?
Улар бетайин бутларга сиғиндилар,
Ўзлари ҳам бетайин бўлиб қолдилар.
6Улар Менга интилмайдилар.
Мен эса уларни Мисрдан олиб чиққан эдим,
Чўлдан, чуқурликларга тўла саҳродан олиб ўтгандим,
Зулмат қамраган қақроқ ерда олиб юрган эдим.
Одам яшамаган, оёқ етмаган жойдан олиб ўтган эдим.
7Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим,
Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим.
Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар,
Мулким бўлган еримни жирканч бир жойга айлантирдингизлар.
8Руҳонийлар Менга интилмадилар,
Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар,
Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар,
Пайғамбарлар Баал ▼
▼ Баал — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, эркак қиёфасида тасаввур қилинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БААЛ сўзига қаранг.
номидан башорат қилдилар,Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.”
Эгамиз Ўз халқини айблайди
9Эгамиз шундай демоқда:“Мен сизларни яна бир бор айблайман,
Набираларингизни ҳам айблайман.
10Ғарбдаги Кипр ▼
▼ Кипр — ибронийча матнда Киттим, Кипрнинг қадимги номи.
қирғоқларига бориб кўринглар,Шарқдаги Кедарга ▼
▼ Кедар — Арабистон саҳросидаги ерлар.
одам жўнатиб, билиб келинглар.Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?!
11Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?!
Худолари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?!
Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди,
Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.
12Эй осмон, бундан ҳайратлангин,
Ваҳима ичра титрагин,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
13Менинг халқим икки гуноҳ қилди:
Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар.
Ўзлари учун сардобалар қазидилар,
Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар.
Хиёнатнинг оқибати
14Исроил қулмиди?! Ёки қулликда туғилганмиди?!Нечун унда у ғанимларига ўлжа бўлди?
15Ғанимлари унга шердай ўкирди,
Овози борича унга бўкирди.
Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди,
Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди.
16Эй Исроил, Нуф ва Тахпанхасдаги ▼
▼ Нуф ва Тахпанхас — Мисрнинг икки шаҳри эди. Нуф Мемфис номи билан ҳам маълум. Мемфис шаҳри Миср шимолий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди.
халқларСочингни қириб ташладилар ▼
▼ …Сочингни қириб ташладилар — улар Миср халқига қул бўлганларининг белгиси эди.
.17Сенга йўл кўрсатган Эганг Худони тарк этдинг,
Шу қилмишинг билан ўз бошингни ўзинг единг.
18Энди нега Мисрга борасан?
Нил ▼
▼ Нил — ибронийча матнда Шихор, Нил дарёсининг шарқий ирмоғи.
сувидан ичиш учунми?!Нечун Оссурияга ▼
▼ Оссурия — қадимги қудратли шоҳлик. Унинг пойтахти Найнаво шаҳри ҳозирги Ироқнинг шимолида жойлашган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ОССУРИЯ сўзига қаранг.
йўл оласан?Фурот сувидан ичиш учунми?! ▼
▼ Нил сувидан…Фурот сувидан ичиш учун — кўчма маънодаги гап бўлиб, Исроил халқи Миср ва Оссурия билан иттифоқ тузмоқчи бўлганига ишора қилади. Улар Худога ишонмай ўша халқларнинг ёрдамига суянган эдилар (яна шу бобнинг 13–оятига қаранг).
19Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади,
Хиёнатинг сени маҳкум қилади.
Эганг Худони тарк этганинг
Нақадар ёмон ва аламли эканини
Кўриб, билиб қўйгин.
Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда
Сарвари Олам — Раббий.
Исроил халқи Худога сажда қилишдан бош тортади
20Эгамиз шундай демоқда:“Эй Исроил, сен анча олдин
Бўйинтуруғингни синдирган эдинг,
Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг.
«Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг.
Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг,
Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг ▼
▼ Ҳар бир баланд тепаликда…фоҳишадай ётдинг — Канъондаги халқларнинг удумига кўра, саждагоҳлар тепаликларда ёки серсоя дарахтлар остида жойлашган эди. Ўша пайтларда бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг).
.21Мен сени аъло токдай эккан эдим,
Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг.
Нечун энди айниб қолдинг?
Нега ёввойи токка айланиб қолдинг?
22Сен ўзингни ишқор билан ишқаласанг ҳам,
Кўп совун ишлатиб, ўзингни ювсанг ҳам,
Айбдорлик доғларинг кетмайди,
Булар доим кўз ўнгимда туради,
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
23Шундай экан, қандай қилиб:
«Булғанмадим», деб айтасан?!
Нега: «Баалга сиғинмадим», дейсан?!
Водийда қилган ишларингга ▼
▼ Водийда қилган ишларинг — Қуддус шаҳридан жанубда жойлашган Хиннум сойлигига ишора. Одамлар у ерда худо Баал ва худо Мўлахга сиғиниб, ҳатто ўз фарзандларини ҳам қурбонлик қилишарди (7:31-32, 19:1-6, 32:35 га қаранг).
қара,Қилган қилмишларинг ҳақида ўйлаб кўр,
Сен ҳирси қўзиган урғочи туяга ўхшайсан,
Ўзингни у ёқдан–бу ёққа урасан.
24Саҳрода улғайган бир қулонга ўхшайсан,
Шаҳватинг қўзиганда, ҳавони искайсан.
Сенинг ҳирсингни ким қондира олади?!
Ҳеч бир эркак сенга эришиш учун ўзини уринтириши шарт эмас,
Жуфтлашиш даврида сени осонликча топиб олишади.
25Эй Исроил, бошқа худоларнинг кетидан югуравермагин,
Чориғинг йиртилгунча, томоғинг қуригунча
Улар кетидан юравермагин.
Лекин сен шундай дединг:
«Гапирганинг бефойда,
Ахир, мен ўша худоларни севиб қолдим,
Уларнинг кетидан бормасам бўлмайди.»
Исроил халқи жазоланади
26Қўлга тушган ўғри шарманда бўлгандай,Исроил халқи ҳам шарманда бўлади.
Уларнинг ўзлари, шоҳлари, аъёнлари уятга қолади,
Руҳонийлару пайғамбарлари шарманда бўлади.
27Улар ёғочга: «Менинг отам сенсан» дейишади,
Тошга ▼
▼ …ёғочга…Тошга… — халқ сиғинган ва мадад кутган бутларга ишора.
: «Туққан онам сенсан», деб айтишади.Аммо Менга юз бурмай, орқа ўгиришади,
Бошларига кулфат келганда эса,
«Бизга нажот бер!» дея Менга ёлворишади.
28Хўш, ўзларингиз учун ясаган худоларингиз қани?
Кулфат чоғида сизларни қутқара олса, келсин.
Шаҳарларингиз қанча кўп бўлса,
Худоларингиз ҳам шунчадир, эй Яҳудо халқи.
29Нечун Мен билан даъволашасиз?!
Ҳаммангиз Менга қарши бош кўтардингиз!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
30Эй халқим, сени жазолаганим зое кетибди.
Сен барибир гапимга кирмадинг.
Сенинг қиличинг йиртқич арслондай
Пайғамбарларингни қириб ташлади.
31Эй бу насл, Менинг гапларимга қулоқ сол!
Наҳотки Мен Исроил учун саҳродай бўлган бўлсам?!
Наҳотки зулмат қоплаган қоронғи ердай бўлган бўлсам?!
Нечун халқим: «Энди озодмиз, олдингга қайтиб бормаймиз», деб айтади?
32Қиз бола тақинчоқларини унутадими?!
Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?!
Йўқ! Аммо халқим Мени унутди,
Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди.
33Ошиқларни топишга нақадар устасан!
Энг бузуқ аёл ҳам сендан ўрганса бўлади.
34Сен кийимларингни доғ қилдинг,
Айбсиз қашшоқларнинг қонига уларни беладинг,
Улар уйингга ўғри бўлиб тушмаган эди.
Шунга қарамай сен:
35«Айбсизман», деб айтасан.
«Эгамиз ғазабидан тушгани аниқ», дейсан.
«Гуноҳ қилмадим» деганинг учун
Мен сени жазолайман.
36Нега сен енгилтаклик қиласан?
Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан?
Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай,
Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан.
37Сен Мисрдан чиқиб келасан,
Уялганингдан юзингни қўлинг билан тўсасан.
Зеро, сен умид боғлаган халқни Эганг рад этди.
Сен улардан ҳеч қандай наф кўрмайсан.”
Copyright information for
UznUzbC