Jeremiah 21
Қуддуснинг мағлубияти ҳақида башорат
1Шоҳ Зидқиё ▼▼ Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Еремиё пайғамбарнинг олдига Малкиё ўғли Пешхур ва Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни юборди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. Пешхур билан Зафаниё Еремиёга шундай дедилар: 2“Ўтинамиз, биз учун Эгамизга ёлвор, чунки Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган. Милоддан олдинги 586 йилда у Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилган эди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг).
бизга ҳужум қиляпти. Балки Эгамиз аввалгидек мўъжизалар кўрсатиб, Навухадназарни орқага чекинтирар.” 3Еремиё уларга шундай жавоб берди: 4“Бориб, Зидқиёга Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг шу сўзларини айтинглар: «Сизлар қўлингизга қурол олиб, сизларни қамал қилган Бобил шоҳига ва Бобилликларга ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 9–оятида ҳам бор).
қарши жанг қиляпсизлар. Аммо қўлингиздаги қуролларингизни Мен Бобилликларга эмас, балки ўзларингизга қарши ишлатаман. Мана шу шаҳар — Қуддус марказида қуролларингизни уйиб ташлайман. 5Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман. Ўз қудрату ажойиботларим билан, қаҳру ғазабим билан сизларга қарши жанг қиламан. 6Бу шаҳар аҳолисини йўқ қиламан. Одамлару ҳайвонлар ўлатдан нобуд бўладилар. 7Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамни ҳам аямайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.» 8Сизлар бу халққа бориб айтинглар: «Эгамиз демоқда: Мен сизларга икки йўлни — ҳаёт ва ўлим йўлини бердим. 9Шаҳарда қолганлар қилич, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Шаҳардан чиқиб, Бобилликларга таслим бўлганлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаса ўз жонларини сақлаб қоладилар. 10Мен бу шаҳарга яхшилик эмас, кулфат келтиришга қарор қилдим, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қилиб бераман. Навухадназар шаҳарга ўт қўяди.» Яҳудо шоҳининг хонадони жазоланади
11Яҳудо шоҳининг хонадонига ҳам бориб шундай айтинглар: «Эгамизнинг сўзини эшит, 12эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда:Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар,Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар.
Акс ҳолда, қилган ёвузликларингиз туфайли
Менинг ғазабим аланга олади,
Бу ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди.
13Эй водийдаги қоя устида қурилган Қуддус,
Мен сенга қаршиман!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Сизлар айтасиз: ‘Ким ҳам бизга қарши чиқа оларди?!
Ким ҳам қўрғонларимизга кира оларди?!’
14Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Шоҳнинг саройига ▼
▼ Шоҳнинг саройи — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Ўрмонингиз, шоҳ саройининг энг катта хонасига ишора. Бу хона Лубнон тоғларидан келтирилган садр дарахтидан қурилгани учун “Лубнон ўрмони” деб ном олган эди (3 Шоҳлар 7:1-3 га қаранг).
ўт қўяман,Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.»”
Copyright information for
UznUzbC