‏ Jeremiah 22

Яҳудо шоҳининг хонадони ҳақида башорат

1Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳи саройига бориб, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: 2«Эй Довуд тахтида ўтирган Яҳудо шоҳи, эшит. Аъёнларинг ва мана бу саройга кирган одамларинг ҳам сен билан бирга Эгамизнинг сўзини эшитсин.» 3Кейин уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Адолат ва тўғрилик билан иш тутинг. Жабрдийдаларни зўравонларнинг қўлидан қутқаринг. Мусофирларга, етим ва беваларга ноҳақлик қилманг, уларни эзманг. Бу ерда бегуноҳ одамнинг қонини тўкманг. 4Борди–ю, сизлар ҳақиқатан ҳам буларга риоя қилсангизлар, Қуддус тахтида доим Довуд наслидан бўлган шоҳ ўтиради. Жанг араваларию отлар минган шоҳлар сарой дарвозаларидан киришади. Аъёнлар ва халқ ҳам улар билан бирга киради. 5Борди–ю, бу амрларимга риоя қилмасангизлар, Мен Ўз номим ҳақи онт ичиб
…Ўз номим ҳақи онт ичиб… — қадимги Яқин Шарқда одамлар айтган гапини тасдиқлаш учун, ўзларидан буюкроқ зот номини ёки нарсани ўртага қўйиб қасам ичишар эди. Худо борлиқдаги энг буюк Зот бўлгани учун, У айтган сўзининг қатъий эканлигини кўрсатиш мақсадида Ўз номини ўртага қўйиб қасам ичди.
айтаманки, бу сарой вайрон бўлади.» Эгамизнинг каломи шудир.
6Ахир, Эгамиз Яҳудо шоҳининг саройи ҳақида шундай демоқда:

«Сен Мен учун гўзал Гилад ўлкасига
Гилад ўлкаси — Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
ўхшайсан,
Бамисоли Лубноннинг юксак чўққиларисан.
Лекин қасам ичиб айтаманки, сен саҳрога ўхшаб қоласан,
Ҳувиллаган бир шаҳарга айланиб қоласан.
7Сенга қарши босқинчиларни жўнатаман,
Қуролланган одамларни юбораман.
Улар сара садрларингни кесадилар,
Ёғочларингни оловга ташлайдилар.»

8Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: «Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?» деб сўрайдилар. 9Уларга шундай жавоб беришади: «Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.»”

Еремиё шоҳ Ёҳухоз ҳақида башорат қилади

10Ўлган шоҳингиз
Ўлган шоҳингиз — Яҳудо шоҳи Йўшиё назарда тутилган. Йўшиё милоддан олдинги 640-609 йилларда ҳукмронлик қилган.
учун йиғламанг,
У учун аза тутманг.
Ундан кўра, сургун бўлган шаҳзодангиз
сургун бўлган шаҳзодангиз — шоҳ Ёҳухоз назарда тутилган. Шоҳ Ёҳухоз отаси Йўшиёнинг вафотидан сўнг милоддан олдинги 609 йилда тахтга ўтириб, 3 ойгина ҳукмронлик қилган. Сўнг фиръавн Нехо томонидан Мисрга сургун қилинган (4 Шоҳлар 23:31-34 га қаранг).
учун қайғуринг,
У учун аччиқ–аччиқ кўз ёш тўкинг.
Ахир, у энди қайтиб келмайди,
Она юртини бошқа кўрмайди.

11Шоҳ Йўшиёдан кейин Яҳудо тахтига Йўшиёнинг ўғли Ёҳухоз
Ёҳухоз — ибронийча матнда Шаллум, Ёҳухознинг яна бир исми (4 Шоҳлар 23:30 га қаранг).
ўтирган эди. Шоҳ Ёҳухоз сургун қилингандан кейин, Эгамиз у ҳақда шундай деди: “У бу ерга ҳеч қачон қайтиб келмайди.
12Сургун қилинган ерда оламдан ўтади, бу юртни бошқа кўрмайди.”

Еремиё Ёҳайиқим ҳақида башорат қилади

13Эгамиз шундай дейди:
“Уйини ноҳақлик билан қурганнинг
Уйини ноҳақлик билан қурган — Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим назарда тутилган (шу бобнинг 18–оятига қаранг). Акаси Ёҳухоз сургун қилингандан кейин, Ёҳайиқим тахтга ўтириб, милоддан олдинги 609-598 йилларда ҳукмронлик қилган.
ҳолига вой!
Юқори хоналарини адолатсизлик билан бино қилганнинг ҳолига вой!
Бундай одам биродарини текинга ишлатади,
Унинг меҳнат ҳақини бермайди.
14У шундай дейди:
«Мана, ўзим учун катта сарой қурдим,
Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.»
У уйига катта ойналар қўйдирмоқда,
Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда,
Уларни қирмизи рангга бўямоқда.

15Сен ўзинг учун кўп садр ёғочини йиғдинг,
Бу билан сен яхши шоҳ бўлиб қолмадинг!
Сенинг отанг ҳам хоҳлаганича еб–ичган,
Аммо доим ҳақиқату адолатни ўрнатган.
Шу сабабдан унинг иши юришган.
16У фақиру бечорани ҳимоя қилган,
Шунинг учун фаровон ҳаёт кечирган.
Худони билиш дегани шу эмасми?!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
17Сен эса фақат ноҳақ фойдани кўзлайсан.
Бегуноҳ одамнинг қонини тўкасан,
Зўравонлик ва зулм ўтказасан.”

18Шу сабабдан Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда:

“Унга ҳеч ким аза тутмайди,
«Вой, жигарим! Вой, жигарим!» деб йиғламайди.
«Хўжайиним! Олампаноҳим!» деб ҳеч ким қайғурмайди.
19Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар,
Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.”

Қуддуснинг қисмати

20Эгамиз шундай дейди:
“Эй Қуддус, Лубнонга чиқиб фарёд қилгин,
Башан ўлкасига бориб, хитоб этгин.
Аборим тоғларида
…Лубнон…Башан ўлкаси…Аборим тоғлари… — Лубнон тоғлари Қуддусдан шимолда, Башан ўлкаси шимоли–шарқда, Аборим тоғлари жанубда — Мўаб юртида жойлашган.
туриб, овозинг борича бақиргин,
Чунки ҳамма ўйнашларинг
ўйнашларинг — Яҳудо халқининг иттифоқдошларига ишора.
йўқ бўлди.
21Фароғатда яшаганингда, сенга гапирдим,
Сен эса «Гапингга қулоқ солмайман!» деб айтдинг.
Ҳа, ёшлигингдан шу йўлни тутгансан,
Гапимга сен кирмагансан.
22Шамол ҳамма чўпонларингни супуриб кетади,
Ўйнашларинг сургун бўлади.
Сен эса қабиҳ ишларинг туфайли уятда қоласан,
Шармандаи шармисор бўласан.
23Сен «Лубнон» саройида
«Лубнон» саройи — 21:14 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
яшаб юрибсан,
Садр дарахтлари орасида ин қургансан,
Аммо туғаётган аёл каби дард чекасан,
Азобдан инграйсан.”

Шоҳ Ёҳайихинни Худо ҳукм қилади

24Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихин
Ёҳайихин — ибронийча матнда Хониё, Ёҳайихиннинг яна бир исми (шу бобнинг 28–оятида ҳам бор). Ёҳайихин милоддан олдинги 598 йилда уч ой давомида Яҳудода ҳукмронлик қилган.
ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Эй Яҳудо шоҳи Ёҳайихин! Борди–ю, сен Менинг ўнг қўлимдаги муҳр узугим бўлганингда эди, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сени улоқтириб ташлаган бўлар эдим.
25Сен кимдан қўрқсанг, сени ўшанинг қўлига бераман, сенда қасди борларнинг қўлига топшираман. Сени шоҳ Навухадназарнинг
Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган. У милоддан олдинги 598 йилда у Қуддусни қамал қилиб, Ёҳайихинни Бобилга сургун қилган. Ёҳайихин Бобилда вафот этди. 4 Шоҳлар 24:10-17, 25:27-30 га қаранг.
ва Бобилликларнинг
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
қўлига бераман.
26Сени ва сени туққан онангни
онанг — 13:18 изоҳига қаранг.
бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар.
27Сизлар бу юртга қайтиб келишни орзу қиласизлар, аммо қайтиб келмайсизлар.”

28Ёҳайихин ташлаб юбориладиган синиқ хумдай бўлиб қолади,
Ҳеч кимга керак бўлмайдиган сопол идишга ўхшаб қолади.
У болалари билан сургун бўлади!
Ўзи билмаган юртга улоқтириб ташланади!
29Эй юрт, юрт, юрт!
Эгамизнинг сўзини эшит!
30Эгамиз шундай демоқда:
“Бу одамнинг фарзандларини насабномага киритманг,
Уни ҳаётда омади йўқ, деб қайд қилиб қўйинг.
Унинг зурриётидан бирортаси муваффақият қозонмас,
Бирортаси Довуд тахтига чиқа олмас.
Яҳудода улар ҳеч қачон ҳукмронлик қилмайдилар.”
Copyright information for UznUzbC