Jeremiah 23
Келажакка умид
1Эгамиз шундай демоқда: “Чўпонлар яйловимдаги қўйларни тарқатиб юборяптилар, уларни йўқ қиляптилар. Бундай чўпонларнинг ҳолига вой! 2Эй халқимни боққан чўпонлар, сизлар қўйларимни ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар. Уларни тарқатиб, узоқларга қочириб юбордингизлар. Бу ёвуз қилмишларингиз учун Мен сизларни ўз ҳолингизга қўймай жазолайман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Эгамиз. 3— Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар. 4Мен улар устидан бошқа чўпонларни тайинлайман. Чўпонлар қўйларимни боқадилар. Шунда қўйларим ҳеч нарсадан қўрқмайди, саросимага тушмайди. Уларнинг биронтаси ҳам йўқолмайди.” Эгамизнинг каломи шудир. 5Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. 6Унинг ҳукмронлиги даврида Яҳудо халқи бехатар яшайди, Исроил халқи осойишта ҳаёт кечиради. Ўша Шоҳни «Эгамиз — нажоткоримиз» деб аташади.” 7Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, одамлар онт ичганда: «Исроил халқини Мисрдан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб айтмайдиган бўлади. 8Бунинг ўрнига улар: «Исроил наслини шимолдаги юртдан ▼▼ шимолдаги юрт — Бобил назарда тутилган (1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
ва сургун қилинган бошқа барча юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб онт ичадиган бўлади. Улар ўз юртларида яшашади.” Еремиё сохта пайғамбарлар ҳақида башорат қилади
9Пайғамбарлар ҳақида ўйлаб,Юрак–бағрим эзилиб кетди,
Вужудим титраб кетмоқда.
Эгамиз туфайли,
Унинг айтган муқаддас сўзи туфайли
Мен маст одамга ўхшаб қолдим,
Шаробга бўккан кишидай бўлиб қолдим.
10Эвоҳ, юрт зинокорларга тўлиб кетди,
Лаънат ▼
▼ Лаънат — Худо берган жазога ишора. Одамлар Худонинг аҳдига содиқ қолмаганлари учун бутун халқ ва улар яшаган юрт лаънатланган эди (Қонунлар 29:18-21 га қаранг).
туфайли ер қақраб қолди,Даштдаги яйловлар қуриб ётибди.
Пайғамбарлар қабиҳлик қилишга шошилади,
Кучини ҳақсизлик йўлида ишлатишади.
11Эгамиз шундай демоқда:
“Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар,
Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим.
12Шу сабабдан юрган йўллари сирпанчиқ бўлади,
Улар зулматга ғарқ бўлишади.
Ҳаммаси йиқилиб қолади.
Жазо оладиган йили
Бошларига кулфат келтираман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
13Самария пайғамбарлари орасида
Жирканч бир ишни кўрдим:
Улар Баал номидан башорат қилишди,
Халқимни йўлдан оздиришди.
14Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида
Бундан ҳам баттарроғини кўрдим:
Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади,
Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади,
Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти.
Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган,
Қуддус аҳолиси Ғамўра ▼
▼ …Садўм…Ғамўра… — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг).
аҳолисига ўхшаб қолган.”15Сарвари Олам пайғамбарлар ҳақида шундай демоқда:
“Мен уларга аччиқ ўтдан едираман,
Заҳарли сувдан ▼
▼ …аччиқ ўт…заҳарли сув… — изтиробу аламга ишора қилаётган кўчма маънодаги ибора.
ичираман,Зеро, Қуддус пайғамбарлари дастидан
Юртимда бетавфиқлар кўпайиб кетди.”
16Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти. 17Менинг сўзимдан нафратланган одамларга улар ҳадеб: «Ҳаммаси яхши бўлади», дейишади. Юрагидаги ўжарликларга итоат қилганларга: «Бошингизга бало–қазо келмайди», дейишади.” 18Хўш, Эгамизнинг кенгашида ▼
▼ Эгамизнинг кенгаши — Худонинг тахти атрофида самовий мавжудотлар йиғилгани ҳақида Эски Аҳдда бир неча марта сўз юритилган (мисол учун, Аюб 1:6-12, 2:1-6, 3 Шоҳлар 22:19-22, Забур 81:1, 88:8 ва Ишаё 6:1-8 га қаранг).
улардан қайси бири қатнашибди?!Худонинг сўзини қайси бири эшитибди?!
Қайси бири эътибор билан Уни тинглабди?!
19Ана, бўрон кўтарилди!
Бу Эгамизнинг ғазабидир.
Унинг ғазаби қуюн гирдоби бўлиб,
Фосиқларнинг бошига тушди.
20Эгамиз кўнглидаги ниятини бажармагунча,
Уни охирига етказмагунча,
Ғазабидан тушмайди.
Кейинчалик буни англаб оласизлар.
21Эгамиз шундай деди:
“Бу пайғамбарларни Мен юбормадим,
Улар ўзлари югуриб бордилар.
Уларга Мен гапирмадим,
Улар эса башорат қилдилар.
22Агар ўша пайғамбарлар кенгашимда бўлганларида эди,
Сўзларимни халқимга етказган бўлардилар.
Халқимни ёмон йўлдан,
Ёвуз қилмишлардан қайтарган бўлардилар.”
23Эгамиз шундай демоқда: “Мен ҳамма ёқдаман — яқинда ҳам, узоқда ҳам ўша Худоман. 24Ким Мендан яширина олади?! Еру кўкни тўлдириб турган Мен эмасми?! — деб айтмоқда Эгамиз. 25— Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: «Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!» деганларини эшитдим. 26Қачонгача бу давом этади?! Улар юракларидаги ҳийлаю найрангларини, ёлғон башоратларини бас қилишадими, йўқми?! 27Уларнинг ота–боболари Мени унутиб, Баалга сажда қилган эдилар. Шу сингари, бу сохта пайғамбарлар «Халқ Эгамизни унутсин», дея бир–бирларига тушларини айтишади. 28Майли, туш кўрган пайғамбар тушини айтсин, сўзимни эшитган эса уни садоқат билан эълон қилсин. Ахир, сомон билан буғдойнинг фарқи бор–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. 29— Менинг сўзим оловдай куйдиради. Қояни ёрадиган болғадай зарба беради.” Эгамизнинг каломи шудир. 30Эгамиз шундай демоқда: “Бу пайғамбарлар «Эгамизнинг сўзи» деб бир–биридан гап ўғирлайди. Мен уларга қаршиман. 31Ҳа, Мен ўша пайғамбарларга қаршиман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар ўзларича валдираб юрадилар, яна «бу Эгамизнинг сўзлари», деб айтадилар. 32Уйдирма тушларини айтган пайғамбарларга қаршиман! Улар ёлғонларию телбалиги билан халқимни йўлдан оздиришмоқда. Уларни Мен тайинламаганман, халқимнинг олдига Мен юбормаганман. Халқимга уларнинг заррача ҳам фойдаси йўқ.” Эгамизнинг каломи шудир.
Юк ҳақида
33Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, агар халқимдан бўлган бирорта одам, пайғамбар ёки руҳоний сендан: «Бу сафар Эгамиз бизга нима юкламоқчи? ▼▼ …Эгамиз бизга нима юкламоқчи? — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Эгамизнинг юки нима? Бу ўриндаги ибронийча сўз “юк” ёки “Эгамизнинг сўзи” маъносини ифодалаши мумкин. Еремиё бу сўздан моҳирона фойдаланиб, Яҳудо халқини койийди, улар Эгамизнинг сўзини юк деб билганлари учун уларни уришади. Яҳудо халқи Худога итоат қилишни истамай, Унинг сўзларини оғриниб эшитади. Сохта пайғамбарларнинг тилёғламалик билан айтган гапларини эса жон қулоқлари билан эшитишади.
» деб сўраса, сен шундай деб жавоб бер: «Сизлар ўзларингиз Эгамизга юк бўлдингизлар ▼▼ Сизлар…юк бўлдингизлар — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Қандай юк?
. Энди У сизларни улоқтириб ташлайди.» 34Борди–ю, бирон одам, пайғамбар ёки руҳоний: «Эгамизнинг сўзи бизга юк бўлди», деб айтадиган бўлса, Мен ундай одамни бутун хонадони билан жазолайман. 35Сизлар бир–бирингиздан: «Эгамиз нима деб жавоб берди?» ёки «Эгамиз нима деб айтди?» деб сўранглар. 36Аммо: «Эгамиз бизга нима юкламоқчи?» деб бошқа сўраманглар. Зеро, одамлар бу иборани ишлатиб, ўз сўзларини ишонарли қилмоқчи бўладилар, барҳаёт Худо, Сарвари Олам — Худойингизнинг сўзларини бузиб айтадилар. 37Сизлар эса пайғамбарнинг олдига борганингизда, ундан: «Эгамиз сизга нима деб жавоб берди?» ёки «Эгамиз сизга нима деди?» деб сўранглар. 38Борди–ю, сизлар гапимга кирмай: «Эгамиз бизга нима юкламоқчи?» деб яна сўрасангизлар, 39Мен сизларни юк кўтаргандай кўтариб ▼▼ Мен сизларни юк кўтаргандай кўтариб… — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча, сурёнийча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Мен сизларни унутиб юбораман….
, Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман. Ота–боболарингизга Ўзим берган шаҳарни ҳам шу кўйга соламан. 40Абадий иснод ва шармандаликка дучор қиламан. Бундай шармандаликни унутиб бўлмайди.”
Copyright information for
UznUzbC