Jeremiah 27
Еремиё ва ҳўкиз бўйинтуруғи
1Йўшиё ўғли Зидқиё ▼▼ Зидқиё — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий сурёнийча таржимадан (яна шу бобнинг 3, 12–оятларига ва 28:1 га қаранг). Ибронийча матнда Ёҳайиқим (Зидқиёнинг акаси).
Яҳудода ҳукмронлигининг илк даврида ▼▼ Зидқиё Яҳудода ҳукмронлигининг илк даври — милоддан олдинги 593 йил (28:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
, Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. 2Эгамиз менга шундай деди: “Ёғочдан бир бўйинтуруқ яса, қайишлар ёрдамида уни гарданингга осиб ол. 3Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат. 4Элчиларга буюр, улар ўз шоҳларига қуйидаги хабарни етказсинлар:«Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: шоҳларингизга айтинглар, 5бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман. 6Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга ▼▼ Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади. 7Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча ▼▼ Навухадназарнинг шоҳлиги қулагунча… — милоддан олдинги 539 йилда Мидия ва Форс лашкарлари шоҳ Куруш бошчилигида Бобил шаҳрини босиб олишди.
ҳамма халқлар унга, унинг ўғлию неварасига хизмат қилади. Кейин эса Навухадназарнинг ўзи ҳам кўплаб халқларга ва буюк шоҳларга хизмат қилишга мажбур бўлади.8Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман. 9Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар. 10Улар сизларга ёлғон башорат қиляптилар. Агар уларга қулоқ солсангизлар, Мен сизларни бу ердан чиқариб юбораман. Узоқ юртларга сургун қиламан, оқибатда сизлар ҳалок бўласизлар. 11Бобил шоҳининг бўйинтуруғи остида бўйин эгган, унга хизмат қилган ҳар бир халқни эса Мен ўз юртида қолдираман. Улар ўз юртларида яшаб, ўз ерига ишлов берадилар. Эгамизнинг каломи шудир.»”
12Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам худди шундай деб огоҳлантирдим: “Бобил шоҳига бош эгинг, унинг ўзига ҳам, халқига ҳам хизмат қилинг, шунда жонингизни сақлаб қолган бўласиз. 13Эгамиз: «Бобил шоҳига хизмат қилмаган ҳар бир халқ уруш, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўлади» деган эди. Наҳотки ўзингизнинг ва ўз халқингизнинг жонига зомин бўлсангиз?! 14«Бобил шоҳига хизмат қилманг», деб айтаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманг, улар сизларга ёлғон башорат қиляпти. 15Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: «Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.»” 16Сўнг мен руҳонийларга ва бутун халққа гапирдим: “Эгамиз шундай демоқда: «Маъбаднинг ашёлари Бобилдан яқинда олиб келинади, деб айтаётган пайғамбарларга қулоқ солманглар. Улар сизларга ёлғон башорат қилишяпти. 17Уларга қулоқ солманглар! Жонингизни сақлаб қолмоқчи бўлсангизлар, Бобил шоҳига хизмат қилинглар. Акс ҳолда, шаҳар вайрон қилинади! 18Агар улар, ҳақиқатан ҳам, пайғамбарлар бўлишса, агар чиндан ҳам Менинг каломим уларга аён бўлган бўлса, унда улар Мен, Сарвари Оламга ёлворишсин. ‘Сенинг уйингдаги, шоҳ саройидаги ва Қуддусдаги қолган ашёлар Бобилга олиб кетилмасин’, деб Менга илтижо қилишсин.» 19– 20– 21Ахир, Сарвари Олам демоқда: «Бобил шоҳи Навухадназар ▼
▼ Навухадназар — 22:25 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Яҳудога бостириб келиб, тахтда ўтирган Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни ▼▼ Ёҳайихин — ибронийча матнда Ёхониё, Ёҳайихиннинг яна бир исми (22:24 изоҳига қаранг).
Яҳудо амалдорлари билан бирга асир қилиб олиб кетганда, Маъбаддаги иккита бронза устунни, ҳовузни, тагкурсиларни ва Қуддусдаги айрим идишларни қолдириб кетган эди.» Аммо ўша қолган–қутган ашёлар ҳақида Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Ўз уйимда, шоҳ саройида ва Қуддусда қолган ашёлар ҳақида айтадиган гапларимни эшитинглар: 22ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади ▼▼ …ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади — 4 Шоҳлар 25:13-15 га қаранг.
. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.» Эгамизнинг каломи шудир.”
Copyright information for
UznUzbC