Jeremiah 28
Сохта пайғамбар Ханониё
1Айни ўша йили, яъни Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг илк даврида, тўртинчи йили бешинчи ойида ▼▼ …Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг…тўртинчи йили бешинчи ойи… — милоддан олдинги 593 йилнинг бешинчи ойи (1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Иброний календарининг Ав ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июлнинг ўртасидан бошланади.
Ханониё пайғамбар Эгамиз уйидаги руҳонийлар ва халқ олдида менга гапирди. Ханониё Гивонлик Аззурнинг ўғли эди. У менга шундай деди: 2— Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Бобил шоҳи солган бўйинтуруқни Мен синдириб ташладим. 3Шоҳ Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
уйимдан Бобилга олиб кетган ҳамма ашёларни Мен икки йил ичида бу ерга қайтариб олиб келаман. 4Бундан ташқари, Бобилга сургун бўлган Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихинни ▼▼ Ёҳайихин — ибронийча матнда Ёхониё, Ёҳайихиннинг яна бир исми (22:24 изоҳига қаранг).
ва у билан бирга ҳамма асирларни ▼▼ …Бобилга сургун бўлган…ҳамма асирлар… — 22:25 нинг биринчи изоҳига қаранг.
қайтариб олиб келаман. Мен Бобил бўйинтуруғини синдириб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир. 5Шунда мен Эгамиз уйида ҳозир бўлган руҳонийлар ва халқ олдида Ханониёга 6шундай дедим: — Омин! Илойим, айтганингиздай бўлсин. Башорат қилган сўзларингизни Эгамизнинг Ўзи бажо айласин. Ўз уйининг ашёларию асирларни Бобилдан қайтариб, бу ерга олиб келсин. 7Энди эса мен сизга ва халққа айтмоқчи бўлган мана бу гапларимни эшитинг. 8Сиздан ва мендан олдин ўтган пайғамбарлар кўп юртлару буюк шоҳликларга қарши уруш, очарчилик ва ўлатни башорат қилган эдилар. 9Тинчликни башорат қилган пайғамбарнинг башорати бажо бўлганидан кейингина ▼▼ …пайғамбарнинг башорати бажо бўлганидан кейингина… — Қонунлар 18:21-22 га қаранг.
, халқ уни “ҳақиқатан ҳам Эгамизнинг элчиси” деб тан олар эди. 10Сўнг Ханониё пайғамбар Еремиёнинг гарданидаги бўйинтуруқни олиб синдирди–да, 11тўпланиб турган халойиққа мурожаат қилиб деди: — Эгамиз айтмоқда: “Худди шундай қилиб, Мен икки йил ичида Бобил шоҳи Навухадназарнинг халқларга солган бўйинтуруғини олиб, синдириб ташлайман.” Бу гаплардан кейин Еремиё ўз йўлига кетди. 12Ханониё пайғамбар Еремиё пайғамбарнинг гарданидаги бўйинтуруқни синдиргандан кейин, кўп ўтмай Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилиб деди: 13“Ханониёнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Эгамиз айтмоқда: сен ёғоч бўйинтуруқни синдирдинг, аммо ўшанинг ўрнига Мен темир бўйинтуруқ ясайман. 14Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: Мен бу халқларнинг гарданига темир бўйинтуруқ соламан. Уларнинг ҳаммаси Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилишади. Ҳа, уларнинг ҳаммаси Навухадназарга бош эгади. Мен ҳатто ёввойи ҳайвонларни ҳам Навухадназарнинг ихтиёрига топшираман.»” 15Еремиё пайғамбар Ханониё пайғамбарга деди: — Менга қара, Ханониё, Эгамиз сени юбормаган. Сен эса бу халқни ёлғон гапларингга ишонтириб қўйдинг. 16Шу қилганинг учун Эгамиз шундай демоқда: “Мен сени ер юзидан даф қиламан. Сен ўз башоратларинг билан халқни Эгангга қарши қўзғатганинг учун шу йилиёқ ўласан.” 17Ўша йилнинг еттинчи ойида ▼▼ Ўша йилнинг еттинчи ойи — 28:1 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Ханониё оламдан ўтди.
Copyright information for
UznUzbC