Jeremiah 3
Бевафо Исроил
1Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! ▼▼ Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! — Қонунлар 24:1-4 га қаранг.
Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?! 2Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара!Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! ▼
▼ Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! — 2:20 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг.
Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг.
Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан,
Бутун юртни ҳаром қилдинг.
3Шу сабабдан ёмғир ёғмади,
Баҳорда ёғингарчилик бўлмади.
Сен фоҳишадай безбетсан,
Уят деган нарсани билмайсан.
4Энди эса Менга: «Отажонимсан», деяпсан,
«Ёшлигимдан буён дўстимсан», деб айтяпсан!
5«Ҳадеб мендан жаҳлинг чиқаверадими?» дейсан,
«Бир умр менга ғазабингни сочасанми?» деб айтасан,
Ўзинг эса имконинг борича ёвузлик қилаверасан.”
Исроил ва Яҳудо халқлари тавбага чақирилади
6Шоҳ Йўшиё даврида ▼▼ Шоҳ Йўшиё даврида — 1:2 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроилнинг ▼▼ Исроил — шимолий шоҳликнинг аҳолиси назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг).
қилмишларини кўрдингми? Ҳар бир баланд тепаликда ва ҳар бир яшил дарахт остида у фоҳишалик қилди ▼▼ …у фоҳишалик қилди — 2:20 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
. 7– 8Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим ▼▼ Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим — Худо Исроил халқини жазолаганига ишора. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурияликлар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этдилар. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилдилар (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик барҳам топди.
. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. 9Исроил тош ва ёғочдан ясалган худоларга сиғиниб, зино қилган эди. Енгилтаклик билан фоҳишалик қилиб, юртни ҳаром этган эди. 10Буларга қарамай, унинг мунофиқ синглиси Яҳудо Менга соф кўнгил билан қайтмади. У кўзбўямачилик қилди”, — деб айтмоқда Эгамиз. 11Кейин Эгамиз менга шундай деди: “Бевафо Исроил, мунофиқ Яҳудога қараганда, ўзини солиҳ қилиб кўрсатди. 12Қани, шимолга бор, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: «Эгамиз шундай демоқда: эй бевафо Исроил, Менга юз бур! Энди Мен сенга ғазабимни сочмайман, Мен раҳмдилман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сендан то абад ғазабланмайман. 13Фақатгина гуноҳингни тан олгин: сен Эганг Худога қарши бош кўтардинг, ҳар бир яшил дарахт остида бегона худоларга сажда этиб, зино қилдинг, Менинг гапимга кирмадинг, — деб айтмоқда Эгамиз.»” 14Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга ▼▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг.
олиб келаман. 15Мен сизларга кўнглимдаги чўпонларни бераман. Улар сизларни донолик ва билим билан бошқаришади. 16Сизлар юртда кўпайиб, ували–жували бўласизлар. Шунда халқ Менинг Аҳд сандиғим ▼▼ Аҳд сандиғи — Худо Ўз халқи орасида эканлигининг рамзи. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги АҲД САНДИҒИ иборасига қаранг.
ҳақида гапирмайдиган бўлади. Улар Сандиқ ҳақида ўйлашмайди, уни эсга ҳам олишмайди, зарурати бўлмагани учун янгисини ясашмайди ▼▼ …Менинг Аҳд сандиғим…янгисини ясашмайди — Бобилликлар милоддан олдинги 586 йилда Қуддусни босиб олганларида Аҳд сандиғини йўқ қилиб юборган ёки ўзлари билан олиб кетган бўлишлари мумкин.
. 17Зеро, ўша вақтда Қуддус «Эгамизнинг Тахти» деб аталади. Ҳамма халқлар Менга сажда қилиш учун Қуддусда, Менинг ҳузуримда тўпланадилар. Шундан кейин улар ҳеч қачон ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилмайдилар. 18Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил халқлари бирлашади. Улар шимолдаги юртдан Мен ота–боболарингизга мулк қилиб берган юртга бирга қайтиб келишади. 19Мен, Эгангиз, ичимда шундай деган эдим:«Сени жон–жон дея Ўзимга фарзанд қилиб олган бўлар эдим,
Сенга ажойиб юртни совға қилган бўлар эдим,
Халқларнинг энг гўзал мулкини сенга берган бўлар эдим.»
Мени «Отажоним дейсан», дея ният қилган эдим,
Мендан ҳеч қачон юз ўгирмайсан, деб ўйлаган эдим.
20Аммо, эй Исроил, Менга бевафолик қилдинг!
Сен эрига хиёнат қилган аёлдай бўлдинг,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
21Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда,
Исроил халқи доду фарёд солмоқда.
Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар,
Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар.
22Эй садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар!
Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман.
Сизлар Менга шундай дейсизлар:
«Мана, олдингга қайтяпмиз,
Ахир, Эгамиз Худо Сенсан.
23Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик,
Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик.
Аммо ҳаммаси беҳуда экан.
Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо.
24Бу ярамас бутлар болалигимиздан буён,
Оталаримизнинг меҳнатини йўққа чиқарди,
Уларни мол–қўйларидан айирди,
Ўғил–қизларидан жудо қилди.
25Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик,
Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик!
Ахир, ота–боболаримиз билан биз
Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик.
Ёшлигимиздан то бугунгача
Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»”
Copyright information for
UznUzbC