Jeremiah 30
Эгамиз Ўз халқига ваъда беради
1Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди. 2Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай деди: “Мен сенга айтган барча сўзларимни ўрама қоғозга ▼▼ ўрама қоғоз — папирус ёки ошланган теридан қилинган узун ўралган қоғоз. Қадимги пайтларда китоблар одатда ўрама қоғоз шаклида бўлган.
ёзиб қўй. 3Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман ▼▼ …Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман — ёки …Мен халқим Исроилни ва Яҳудони асирликдан озод қилиб, Қуддусга қайтариб олиб келаман.
. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир. 4Эгамиз менга Исроил ва Яҳудо ҳақида шундай сўзларни айтди: 5Эгамиз демоқда:“Саросима овозларини эшитдик.
Ана, ваҳима садолари эшитилмоқда! Тинчлик йўқ!
6Қани, сўраб кўринг:
Эркак киши туғадими?
Нега унда мен кўрган ҳар бир кучли эркак
Дард тутган аёлдай белини ушлаб олган?
Нега ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган?
7Эвоҳ, нақадар даҳшатли бу кун!
Бундай кун ҳеч қачон бўлмаган.
Ёқуб насли учун бу жабр куни бўлади,
Аммо бу кундан халқим қутқарилади.”
8Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўша куни Мен халқимнинг бўйнидаги бўйинтуруқни синдираман, кишанларини узиб ташлайман. Менинг халқим энди ҳеч қачон ажнабийларга қул бўлмайди. 9Улар Мен, Ўз Эгаси Худога ва Мен тахтга ўтқизадиган Довуд авлодидан бўлган шоҳга хизмат қилишади.” 10Эгамиз шундай демоқда:
“Эй қулим Ёқуб, қўрқма!
Эй Исроил ▼
▼ …Ёқуб…Исроил… — Худонинг халқи, яъни шимолий ва жанубий шоҳликларнинг жамики аҳолиси назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг).
халқи, саросимага тушма!Мен сени олис юртдан озод қилиб олиб келаман,
Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман.
Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан,
Осойишта ва бехатар яшайсан.
Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.”
11Эгамиз шундай демоқда:
“Мен сен билан бирга бўламан,
Ўзим сени қутқараман.
Сени халқлар орасига тарқатган эдим,
Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман.
Сени эса қириб юбормайман,
Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман,
Адолат ила жазоингни бераман.”
12Мана, Эгамиз Ўз халқига шундай демоқда:
“Ярангни даволаб бўлмайди,
Сенинг дардинг бедаводир.
13Арзингни эшитадиган одам йўқ,
Яранг учун дори–дармон йўқ,
Сени даволаб бўлмайди.
14Ҳамма ўйнашларинг ▼
▼ ўйнашларинг — Исроил халқининг иттифоқдошларига ишора.
сени унутди,Уларнинг сен билан иши йўқ.
Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим,
Шафқатсиз жазоингни бердим.
Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун
Сени шу кўйга солдим.
15Нечун жон аччиғида бақиряпсан?!
Ярангни даволаб бўлмайди, ахир!
Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун
Сени шу кўйга солдим.
16Аммо сени ҳалок қилганлар ҳалок бўлади,
Душманларингнинг ҳаммаси сургун қилинади.
Сени талон–тарож қилганлар таланади.
Сенга ҳужум қилганлар босиб олинади.
17Душманлар сени «Ташлаб кетилган» деб аташса ҳам,
«Ҳеч кимнинг Қуддус ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 3:14 изоҳига қаранг.
билан иши йўқ», деб айтишса ҳам,Мен сени соғайтираман,
Ярангга шифо бераман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
18Эгамиз шундай демоқда:
“Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман.
Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан.
Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади,
Сарой ўз жойида тикланади.
19У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади,
Шодлик ҳайқириқлари янграб туради.
Мен халқимни кўпайтираман,
Уларнинг сони камаймайди.
Уларни обрў–эътиборли қиламан,
Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди.
20Фарзандлари олдингидай фаровон ҳаёт кечиради,
Жамоаси олдимда мустаҳкам туради.
Уларга жабр қилганларни Мен жазолайман.
21Шаҳзодаси ўзларидан чиқади,
Ҳукмдори Менинг халқимдан бўлади.
Мен уни Ўзимга яқинлаштираман,
Шунда у Менга яқинлаша олади.
Зотан, ҳеч ким ўзидан–ўзи
Менга яқинлашишга журъат этмайди!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
22Шунда, эй Ёқуб насли, сизлар Менинг халқим бўласизлар,
Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан.”
23Қаранглар, Эгамиз ғазабга минди,
Унинг қаҳри бўронга ўхшайди,
Авж олган тўфондай,
Фосиқларнинг бошига тушади.
24Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча,
Ўз ғазабидан тушмайди.
Кейинчалик буни англаб оласиз.
Copyright information for
UznUzbC