‏ Jeremiah 31

Исроил халқи она юртига қайтиб келади

1Эгамиз шундай демоқда: “Ўша вақтда Мен ҳамма Исроил қабилаларининг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади.”

2Эгамиз шундай демоқда:
“Қирғиндан омон қолган Исроил халқи
Тинчлик излаб сафарга чиққанда,
Саҳрода иноят топди.”
3Эгамиз қадимда Исроилга зоҳир бўлиб,
Шундай деган эди:
“Сени мангу севги билан севдим,
Сенга содиқ бўлиб келдим.
4Эй бокира қиз Исроил,
Мен сени қайтадан бунёд этаман.
Сен қайта бино бўласан.
Сен яна чилдирмангни чаласан,
Қувонч ила рақсга тушасан.
5Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан.
Ток эккан деҳқонлар ўзлари етиштирган ҳосилдан ейдилар.
6Шундай кунлар келадики,
Соқчилар Эфрайим
Эфрайим — 7:15 изоҳига қаранг.
қирларида шундай деб жар соладилар:
«Келинглар, Эгамиз Худонинг олдига борайлик!
Келинглар, Қуддусга
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 12–оятида ҳам бор). 3:14 изоҳига қаранг.
чиқайлик!»”

7Эгамиз шундай демоқда:
“Ёқуб насли учун севинч ила қўшиқ айтинг,
Ҳа, халқлар сардори учун Худони мадҳ қилинг.
Худога ҳамду санолар ўқинг, Унга ёлвориб айтинг:
«Эй Эгамиз, Ўз халқингни халос қилгин!
Исроилнинг омон қолганларини қутқаргин!»
8Мен уларни шимолдан олиб келаман,
Дунёнинг тўрт бурчагидан йиғиб оламан.
Ораларида кўру чўлоқлар бўлади,
Ҳомиладор аёллару тўлғоқ тутаётганлар бўлади.
Катта бир жамоа бўлиб, бу ерга қайтиб келишади.
9Улар кўз ёш тўкиб, йўл юришади,
Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади.
Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман,
Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман.
Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман,
Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.”

10Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар,
Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар:
“Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди,
Аммо энди уни қайта йиғиб олади,
Чўпон сурувини қўриқлагандай,
Эгамиз Исроилни қўриқлайди.”
11Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди,
Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди.
12Ёқуб насли Қуддус қирларида қувонч ила ашула айтади,
Эгамиз берган баракадан қувонади.
Буғдой, шароб ва зайтун мойи туфайли,
Сурувдаги қўзилару подалардаги бузоқлар туфайли
Уларнинг юзидан нур сочилади.
Улар суғорилган боққа ўхшайдиган бўлади,
Бутунлай қайғуни унутиб юборишади.
13 14Эгамиз шундай демоқда:
“Қизлар хурсанд бўлиб, рақсга тушадилар,
Эркакларнинг ёшу қариси шод бўлади.
Мен уларнинг қайғусини қувончга айлантираман,
Ҳасрат ўрнига таскин ва шодлик бераман.
Руҳонийларни аъло сифатли овқатлар билан тўйғизаман,
Халқимни баракалардан баҳраманд қиламан.”

Эгамизнинг Исроилга бўлган меҳр–шафқати

15Эгамиз шундай демоқда:
“Рама шаҳридан
Рама шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган. Роҳиланинг мақбараси Рама шаҳрининг яқинида, Зилзах деган ерда жойлашган (1 Шоҳлар 10:2 га қаранг).
бир нидо эшитилар,
Аччиқ бир нолаю оҳу фиғон бу.
Болалари учун йиғлар Роҳила
Болалари учун йиғлар Роҳила… — мажозий маънодаги бу ибора Исроил учун, яъни шимолий шоҳлик учун тутилган азани билдиради, чунки милоддан олдинги 722 йилда Оссурияликлар Исроилга ҳужум қилиб, аҳолисини сургун қилган эдилар. Шимолий шоҳликнинг иккита асосий қабиласи — Эфрайим ва Манаше қабилалари Роҳиланинг ўғли Юсуфдан келиб чиққан эди.
,
Овунишни хоҳламас,
Ахир, улар энди йўқ.”
16Эгамиз шундай демоқда:
“Бўлди бас, йиғлама,
Кўз ёшларингни тўкма.
Зеро, меҳнатинг тақдирланади,
Фарзандларинг душман юртидан қайтиб келади.
17Келажагингга умид бор,
Болаларинг ўз юртига қайтиб келади,
— деб айтмоқда Эгамиз. —

18Эфрайимнинг ҳасратини эшитдим:
«Мени жазоладинг, ўзимга сабоқ олдим.
Мен ўжар бир бузоққа ўхшаган эдим.
Мени қайтар, олдингга қайтиб борай,
Ахир, Эгам Худо Сенсан.
19Сендан юз ўгирганимдан пушаймон бўлдим,
Эс–ҳушимни йиғиб олгач, кўксимга урдим.
Ёшликда иснодга қолганим туфайли
Шармандаю шармисор бўлдим.»

20Эфрайим — Менинг азиз ўғлоним,
Суюкли фарзандимдир у!
Унга қарши кўп гапирганим билан,
Хаёлимдан уни кеткизмайман.
Унга ич–ичимдан ачиниб кетдим,
Албатта унга раҳм қиламан.”
Эгамизнинг каломи шудир.

21Эй бокира қиз
бокира қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Исроил,
Ўзинг учун йўл белгиларини қўй,
Йўналиш устунларини ўрнат.
Келган йўлингни аниқлаб ол.
Қайт, ўз шаҳарларингга қайт.
22Эй вафосиз қиз,
Қачонгача иккиланасан?!
Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади:
Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади
…Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …аёл эркакни қуршаб олади. Бу мажозий иборанинг маъноси қуйидагича бўлиши мумкин: Худонинг халқи тўғри йўлга қайтиб, Худога содиқ бўлади.
.

Худо халқининг ёрқин келажаги

23Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман
Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман — ёки Мен халқимни асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман.
. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади:

«Эй муқаддас тоғ
муқаддас тоғ — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 17:3 нинг биринчи изоҳига қаранг.
,
Солиҳлик макони,
Эгамиз сенга барака берсин!»

24Одамлар Яҳудо юртида ва унинг ҳамма шаҳарларида яшайдилар. У ерда деҳқонлар ва қўйларни боқадиган чорвадорлар бўлади. 25Мен чанқаганларнинг чанқоғини қондираман, толиққан жонга ором бераман. 26Шунда одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар
…одамлар мириқиб ухлаб, кучга тўлиб уйғонадилар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …Мен уйғониб, атрофимга разм солдим. Менинг уйқум ширин бўлган экан. Бу гап мазкур бобнинг 23–оятида тилга олинган одамларнинг гапи бўлиши мумкин. Бу оят равон ўқилиши учун шу одамларнинг она юртидаги фаровон ҳаётини тасвирловчи гап сифатида таржима қилинган.
.”

27Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо юртларини одамларга ва ҳайвонларга тўлдираман. 28Илгарилари Мен бу халқни қўпориб, ҳалок қилган бўлсам, уларни ағдариб ташлаб, яксон этган бўлсам, бошларига фалокат келтирган бўлсам, энди уларни қайта бунёд этиб, мустаҳкам қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. 29— Ўшанда одамлар шундай деб айтмайдиган бўлади:

«Оталари нордон узум ейишган эди,
Болаларининг тиши қамашди.»

30Аксинча, ҳар бир одам қилган гуноҳи учун ўзи ўлим жазосини олади. Ким нордон узум еган бўлса, ўшанинг тиши қамашади.”

31Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. 32Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин
хўжайин — ёки эр.
эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.” Эгамизнинг каломи шудир.

33Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. 34Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.

35Кунни ёритсин дея, Эгамиз қуёш ато қилди.
Кечаси нур сочсин дея, ой ва юлдузларни яратди.
У денгизни кўпиртирар,
Тўлқинларини ўкиртирар,
Унинг номи Сарвари Оламдир.
У шундай демоқда:
36“Агар табиатдаги бу тартиб бузилса,
Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.”

37Эгамиз шундай демоқда:
“Осмону фалакни ўлчаб бўлмагандай,
Замин пойдеворини
Замин пойдевори — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди.
текшириб бўлмагандай,
Мен ҳам Исроил наслини тарк этолмайман,
Қилган қилмишлари учун уларни ташлаб кетолмайман.”
Эгамизнинг каломи шудир.

38Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келяптики, Қуддус Менинг шарафим учун қайта тикланади. Бутун шаҳар Ханонил минорасидан
Ханонил минораси — мазкур минора ва шу бобнинг 38-40–оятларида айтиб ўтилган барча жойлар Қуддус шаҳрининг чегараси бўйлаб жойлашган эди.
тортиб, то Бурчак дарвозасигача қайта қурилади.
39Шаҳар кенгаяди, чегараси ғарбдаги Горив тепалигигача бориб, Гўах томон бурилади. 40Ўликлар кўмилган, ахлат ташланган бутун Хиннум сойлиги
Хиннум сойлиги — 7:31-34 оятларга ва 7:31 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ва Қидрон сойлигининг шарқидаги От дарвозасигача чўзилган ҳамма далалар Меники бўлади, улар муқаддас бўлади. Қуддус шаҳри энди ҳеч қачон вайрон қилинмайди, харобага айланмайди.”
Copyright information for UznUzbC