Jeremiah 32
Еремиё дала сотиб олади
1Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг ўнинчи йилида ▼▼ Зидқиё ҳукмронлигининг ўнинчи йили — милоддан олдинги 586 йил (1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг).
Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди. Ўша йили Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йили бўлиб, 2айни вақтда у лашкарлари билан Қуддусни қамал қилиб турган эди. Еремиё эса Яҳудо шоҳи саройидаги соқчилар ҳовлисига қамаб қўйилган эди. 3Шоҳ Зидқиёнинг ўзи Еремиёни ўша ерга қаматиб, шундай деган эди: “Нега сен ўзингча башорат қилиб юрибсан?! Ахир, сен шундай деб айтяпсан: «Эгамиз айтмоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳининг қўлига топшираман, шаҳар таслим бўлади. 4Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 5, 24, 25, 28, 29, 43–оятларида ҳам бор).
қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У шоҳ Навухадназарни ўз кўзи билан кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади. 5Навухадназар Зидқиёни Бобилга олиб кетади. Мен Зидқиёни жазоламагунимча Зидқиё ўша ерда қолади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Агар Бобилликларга қарши жанг қилсангизлар, мағлуб бўласизлар.»” 6Еремиё шундай деб айтди: “Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилиб деди: 7«Эй Еремиё, сенинг олдингга Шаллум амакингнинг ўғли Ханомил келади. У сенга: ‘Онотўтдаги даламни сотиб ол. Сен энг яқин қариндошим бўлганинг учун даламни сотиб олиш ҳуқуқига эгасан ▼▼ …даламни сотиб олиш ҳуқуқига эгасан… — Левилар 25:25 га қаранг.
’, деб айтади.» 8Кейин, худди Эгамиз айтганидек, соқчилар ҳовлисига амакиваччам Ханомил кириб келди. У менга шундай деди: «Бенямин ҳудудида жойлашган Онотўтдаги даламни сотиб олсанг, деган эдим. Сен яқин қариндошим бўлганинг учун даламни ўзингга мулк қилиб олиш ҳуқуқига эгасан. Даламни сотиб ола қол.» Шунда менга ҳақиқатан ҳам Эгамиз гапирганини билдим. 9Мен амакиваччам Ханомилдан Онотўтдаги далани сотиб олиб, унга 43 мисқол ▼▼ 43 мисқол — ибронийча матнда 17 шақал, тахминан 195 граммга тўғри келади.
кумушни ўлчаб бердим. 10Кейин васиқага қўл қўйиб, уни муҳрладим ▼▼ …уни муҳрладим… — васиқа ўралиб, очилмаслиги учун сурғуч билан тамға босиларди.
, ҳаммасини гувоҳлар олдида қилдим, кумушни тарозида ўлчаб бердим. 11Сўнг муддат ва шартлари баён қилинган васиқанинг муҳрланган нусхасини, шунингдек, муҳрланмаган очиқ нусхани 12Борухга бердим. Борух Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси эди. Соқчилар ҳовлисида ўтирган ҳамма яҳудийлар, васиқага қўл қўйган гувоҳлар ва амакиваччам Ханомил бунинг шоҳиди бўлдилар. 13Мен уларнинг олдида Борухга шундай дедим: 14«Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: бу васиқанинг иккала нусхасини, муҳрланган ва очиқ нусхаларини олиб, хумчага солиб қўй, токи улар узоқ йиллар давомида сақланиб қолсин. 15Зеро, Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: бу юртда одамлар яна уйлар, далалар ва узумзорлар сотиб оладиган бўлишади.» Еремиёнинг ибодати
16Мен васиқани Нериё ўғли Борухга берганимдан сўнг, Эгамизга ибодат қилдим: 17Ё Эгам Раббий! Сен Ўз қудратинг ва ажойиботларинг билан еру осмонни яратдинг. Сенинг қўлингдан келмайдиган нарса йўқ. 18Сен минглаб авлодларга ▼▼ …минглаб авлодларга… — ёки …мингинчи авлодга… ёхуд …мингларга….
Ўзингнинг содиқ севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг. 19Сен доно режалар тузиб, буюк ишлар қиласан. Фоний бандалар қилаётган барча ишларни кузатиб турасан. Уларни қилмишига яраша жазолайсан, қилган ишига яраша тақдирлайсан. 20Сен Мисрда ёдда қоладиган аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Ҳозирги кунда ҳам Исроил ва бутун одамзод орасида Сенинг номинг ниҳоятда машҳур.21Аломату мўъжизаларинг, Ўз қудратингу ажойиботларинг, буюк бир даҳшатинг билан Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиққан эдинг. 22Ота–боболарига ваъда қилган, сут ва асал оқиб ётган юртни ▼
▼ сут ва асал оқиб ётган юрт — 11:5 изоҳига қаранг.
уларга берган эдинг. 23Улар бу юртга келиб, уни мулк қилиб олдилар. Аммо Сенга бўйсунмадилар, қонунларингга риоя қилмадилар. Буюрган амрларингни бажармадилар. Шу сабабдан Сен бу фалокатларнинг ҳаммасини уларнинг бошига солдинг.24Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар ▼
▼ …шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар — 6:6 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти. 25Эй Эгам Раббий, шаҳар Бобилликларга таслим бўлаётган шундай бир пайтда Сен менга: «Гувоҳлар олдида кумушга дала сотиб ол», дединг–а!”26Эгамиз Еремиёга Ўз сўзини аён қилди: 27“Мен Эгангизман. Мен барча тирик жоннинг Худосиман. Қўлимдан келмайдиган иш йўқ! 28Шундай экан, Мен бу шаҳарни Бобилликларга, Бобил шоҳи Навухадназарга таслим қилиб бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар шаҳарни қўлга киритадилар. 29Сизларга ҳужум қилиб келаётган ўша Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.” 30Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради. 31Бу шаҳар бино бўлгандан буён, то бугунга қадар, шаҳар аҳолиси Мени қаттиқ ғазаблантириб келмоқда. Мен уларни ҳузуримдан даф қиламан, 32чунки Исроил ва Яҳудо халқлари — шоҳларию аъёнлари, руҳонийларию пайғамбарлари, Яҳудо ва Қуддусда яшаган ҳамма одамлар қилган ёвузликлари билан жаҳлимни чиқардилар. 33Улар Менга юз бурмай, орқа ўгирдилар. Мен уларни тўғри йўлга солмоқчи бўлиб астойдил ҳаракат қилгандим, аммо улар Менга қулоқ солмадилар, ўзларига сабоқ олмадилар. 34Менинг номим билан аталган уйга жирканч бутларини ўрнатиб, уйимни ҳаром қилдилар. 35Хиннум сойлигида ▼
▼ Хиннум сойлиги — 7:31 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Баалга саждагоҳлар ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. 7:31 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
қурдилар. У ерда ўғил–қизларини Мўлахга қурбонлик қилиб, оловда куйдирдилар ▼▼ …ўғил–қизларини Мўлахга қурбонлик қилиб, оловда куйдирдилар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …ўғил–қизларини Мўлахга (оловдан) ўтказдилар. Бутпараст халқларга хос бўлган бу жирканч одат Худонинг назарида ўтакетган қабиҳлик эди.
. Мен уларга бундай жирканч ишни амр қилмаганман, бу ҳатто хаёлимга ҳам келмаган. Натижада бу қилмишлари туфайли Яҳудо халқи жазога лойиқ бўлди. Эгамизнинг умидбахш ваъдаси
36Эй Еремиё, сен бу шаҳар ҳақида: «Қуддус шаҳри қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан Бобил шоҳининг қўлига топширилади», деб айтяпсан. Бу гапинг тўғри. Аммо Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, айтаманки, 37халқимни қаҳр–ғазаб ва қаттиқ жаҳл устида турли юртларга тарқатиб юборганимдан кейин, уларни йиғиб оламан. Уларни яна мана шу ерга олиб келаман. Улар бу ерда осойишта умр кечирадилар. 38Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. 39Улар Мендан ҳар доим қўрқсин деб, уларни якдил қиламан, ҳаммасини ҳаётнинг бир мақсади томон йўналтираман. Шунда ўзларига ҳам, болаларига ҳам яхши бўлади. 40Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман. 41Мен уларга яхшилик қилганимдан хурсанд бўламан, уларни жону дилим билан бу юртда албатта мустаҳкам ўрнаштираман.” 42Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг бошига катта фалокатни қандай ёғдирган бўлсам, ваъда қилган барча эзгуликларимни ҳам устиларига худди шундай ёғдираман. 43Одамлар бу юрт ҳақида: «Ҳа, юртимиз Бобилликларга таслим бўлди, одамлар ва ҳайвонларсиз ҳувиллаб қолди», деб айтишяпти. Аммо шундай кун келадики, бу юртдаги далалар яна сотиладиган бўлади. 44Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман ▼▼ …Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман — ёки …Мен халқимни асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман.
.” Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for
UznUzbC