Jeremiah 33
Эгамизнинг иккинчи умидбахш ваъдаси
1Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, Эгамиз унга иккинчи марта Ўз сўзини аён қилди: 2“Эй Еремиё, Мен Эгангман, оламни яратган, ерга шакл бериб, уни ўрнатган Худойингман. 3Менга илтижо қил, сенга жавоб бераман. Сен ҳали билмайдиган буюк сирларни сенга айтаман. 4Шундай экан, Қуддус аҳлига айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: сизлар душманнинг қамал иншоотларидан ▼▼ қамал иншоотлари — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча девор ёнига баланд қурилмалар ясаганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
ва унинг қиличидан сақланмоқчи бўлиб, шаҳрингиз деворларини мустаҳкам қилдингиз. Бунинг учун уйларингизни, ҳатто Яҳудо шоҳларининг саройларини буздингизлар. 5Сизлар Бобилликлар ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
билан жанг қиласизлар. Улар эса вайрона уйларингизни жасадларга тўлдирадилар. Мен қаҳр–ғазабга тўлиб, халқимни қираман! Халқимнинг қабиҳликлари туфайли бу шаҳардан юз ўгирдим. 6Шунга қарамай, бу шаҳарга яна шифо бераман, уни соғайтираман. Аҳолисини соғ–саломат қилиб, чексиз тинчлик ва осойишталикдан баҳраманд этаман. 7Мен Яҳудо ва Исроил халқларини яна фаровонликка эриштираман ▼▼ Мен Яҳудо ва Исроил халқларини яна фаровонликка эриштираман… — ёки Мен Яҳудо ва Исроил халқларини асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман… (шу бобнинг 26–оятида ҳам бор).
, аввалгидай қайта бунёд этаман. 8Менга қарши қилган барча гуноҳларидан уларни поклайман, бош кўтариб қилган гуноҳларини кечираман. 9Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.»” 10Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар, бу ҳувиллаган шаҳарда на одам, на ҳайвон бор, деб айтасизлар. Айтганингиз бежиз эмас. Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчалари ҳувиллаб қолган, у ерда на одам, на ҳайвон бор. Бироқ у ерда сиз яна бир бор 11қувончу шодлик садоларини, келин–куёв овозларини эшитасиз. Одамлар Эгасининг уйига яна шукрона назрларини келтирадилар, шундай деб яна куйлайдилар:«Шукрона айтинг Сарвари Оламга, У яхшидир!Унинг содиқ севгиси абадийдир!»
Мен бу юртни илгариги фаровонлигига эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. 12Сарвари Олам шундай демоқда: “Одам ва ҳайвонсиз ҳувиллаб қолган бу жойда, юртнинг ҳамма шаҳарларида яна яйловлар бўлади, чўпонлар у ерда қўйларини ўтлатишади. 13Қирлардаги шаҳарларда, ғарбий қир этакларидаги, Нагав чўлидаги ва Бенямин ҳудудидаги шаҳарларда, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида чўпонлар яна қўйларини санайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. 14Эгамиз шундай демоқда: “Мен Исроил ▼
▼ Исроил — шимолий шоҳликнинг аҳолиси назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг).
ва Яҳудо халқларига берган эзгу ваъдамни бажараман. Ваъдамни бажарадиган кунлар яқинлашиб келяпти. 15Ўша кунларда Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани ▼▼ солиҳ бир новда — Довуд наслидан келиб чиқадиган шоҳга ишора.
етиштираман. Юртда у адолату тўғрилик ила иш тутади. 16Ўша кунларда Яҳудо халқи бехатар яшайди, Қуддус аҳолиси осойишта ҳаёт кечиради. Қуддус шаҳри «Эгамиз нажоткоримиздир» деб ном олади.” 17Эгамиз шундай демоқда: “Довуднинг насли Исроил тахтида абадий ўтиради. 18Леви авлодидан бўлган руҳонийлар эса ҳузуримда қурбонликлар куйдириб, дон назрларини келтирадилар, улар абадулабад Менга қурбонликлар қиладилар.” 19Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди. 20Эгамиз шундай деди: “Борди–ю, биронтангиз тун ва кун билан тузган амримни бузишга қодир бўлсангиз, уларнинг тартибини ўзгартира олсангиз, 21шундагина Мен ҳам Довуд ва Менга хизмат қилаётган Леви авлоди билан тузган аҳдимни бузаман, Довуд сулоласини тахтдан тушираман. 22Мен қулим Довуд наслини ва Менга хизмат қилаётган Леви авлодини осмондаги юлдузлардай, денгиздаги қумдай сон–саноқсиз қиламан.” 23Еремиёга Эгамизнинг ушбу сўзи аён бўлди: 24“Бу одамларнинг гапини эшитдингми? Улар, Эгамиз Ўзи танлаган иккита халқни — Исроил ва Яҳудони рад этди, деб айтиб юришибди. Бу одамлар халқимдан шунчалик ҳазар қилишадики, уни энди халқ деб тан олишдан ор қилишяпти.” 25Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман. 26Шу сингари, Ёқуб авлодини ва қулим Довуд сулоласини рад этмайман. Мен доимо Довуд наслидан шоҳ танлайман. Уни Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб авлодининг устидан ҳукмрон қилиб қўяман. Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман, уларга раҳм–шафқат кўрсатаман.”
Copyright information for
UznUzbC