‏ Jeremiah 34

Зидқиё учун хабар

1Бобил шоҳи Навухадназар
Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
ўз лашкари, қўли остидаги барча шоҳликлару халқлар билан бирга Қуддусга ва унинг ён–атрофидаги шаҳарларга қарши жанг қилаётган эди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди:
2“Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё
Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди.
3Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.

4Бироқ, эй Яҳудо шоҳи Зидқиё, Эгамизнинг сўзини эшит! Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сен қиличдан ҳалок бўлмайсан. 5Тинчгина оламдан кўз юмасан. Одамлар ота–боболарингни, сендан олдин ўтган шоҳларни қандай дафн қилишган бўлса, уларнинг шарафига қандай гулхан ёқишган бўлса
…ўтган шоҳларни қандай дафн қилишган бўлса, уларнинг шарафига қандай гулхан ёқишган бўлса… — 2 Солномалар 16:14, 21:19 га қаранг.
, сенинг шарафингга ҳам шундай гулхан ёқишади. Йиғи–сиғи қилиб: ‘Вой, хожам!’ дея марсия айтишади. Эгамизнинг каломи шудир.»”

6Еремиё пайғамбар буларнинг ҳаммасини Қуддусда Яҳудо шоҳи Зидқиёга айтди. 7Шу орада Бобил шоҳининг лашкари Қуддус, Лахиш ва Озикаҳ шаҳарларига ҳужум қилаётган эди. Яҳудонинг мустаҳкам шаҳарларидан ўшаларгина ёвга ҳанузгача таслим бўлмаган эди.

Халқ иброний қулларни озод қилиш аҳдига риоя қилмайди

8Шоҳ Зидқиё Қуддусдаги бутун аҳоли билан аҳд қилиб, иброний қулларни озодликка чиқаришни эълон қилгандан кейин, Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.

9Зидқиё қилган аҳдга кўра, ҳамма иброний қулларга ва чўриларга озодлик берилиши лозим эди. Яҳудий биродарларни қулликда тутиш ман этилган эди. 10Аъёнлар билан бутун халқ аҳд шартларига кўнди. Улар ўз қуллари билан чўриларини озод қилишга, уларни бундан кейин қул қилиб олмасликка рози бўлган эдилар. Барча қулдорлар аҳдга риоя қилган ҳолда, қулларига озодлик беришди. 11Кейинчалик
Кейинчалик — Мисрликларнинг лашкари Қуддусга яқинлашгани сабабли Бобилликлар Қуддус қамалини вақтинчалик тўхтатган эдилар (шу бобнинг 21-22–оятларига ва 37:5-8 га қаранг). “Кейинчалик” сўзи ўша пайтга ишора қилади.
эса ўз фикрларидан қайтиб, озод қилган қул ва чўриларни мажбурлаб, ўзларига яна қул қилиб олишди.

12Шунда Эгамизнинг сўзи Еремиёга аён бўлди. 13Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Мен ота–боболарингизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд қилиб, шундай деган эдим
…шундай деган эдим… — Қонунлар 15:12 га қаранг.
:
14«Ўзини сизга сотиб, олти йил хизмат қилган ҳар бир иброний қулни озод қилинглар.» Аммо ота–боболарингиз айтганларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. 15Яқинда эса сизлар тавба қилган эдингизлар. Менинг ҳузуримда — Ўзимнинг номим билан аталган уйимда туриб, биродарларингизни озод қилишга аҳд қилган эдингиз. Менинг назаримда бу ишингиз тўғри эди. 16Кейин эса сизлар фикрингиздан қайтдингизлар. Мени бадном қилдингизлар. Ўз хоҳишларига кўра, озод қилинган қулу чўриларингизни қайтариб олдингизлар, уларни қул бўлишга мажбур қилдингизлар.”

17Эгамиз шундай демоқда: “Сизлар Менга итоатсизлик қилиб, ёру дўстларингизни, қўни–қўшниларингизни қўйиб юбормадингиз, шунинг учун Мен сизларни қўйиб юбораман. Мана, уруш, қаҳатчилигу ўлатга йўлингиз очиқ! Аҳволингизни дунёдаги барча шоҳликлар кўриб, даҳшатга тушади. 18Аҳдимни бузган бу одамларни Мен жазолайман. Улар ҳузуримда аҳд тузган эдилар, бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтган эдилар
…бузоқни икки қисмга бўлиб, икки бўлаги орасидан ўтган эдилар — бузоқнинг бўлакланиши бирор кишининг онт ичиб, ваъда беришга алоқадор бўлган урф–одат бўлса керак. Иккига бўлинган бузоқнинг орасидан ўтадиган одам: “Агар ўз ваъдамда турмасам, мен ҳам мана шу бузоқдай бўлакланай”, деб онт ичаётгандай бўлади.
. Аммо аҳд шартларига риоя қилмадилар. Шунинг учун Мен уларни бўғизланган бузоқнинг ҳолига тушираман.
19Бузоқнинг икки бўлаги орасидан ўтган Яҳудо аъёнларини, Қуддус маъмурларини, сарой амалдорларини, руҳонийларини ва халқ оммасини жазолайман. 20Уларда қасди борларга ўзларини топшираман, душман қўлига бераман. Жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади. 21Яҳудо шоҳи Зидқиёни ҳам аъёнлари билан бирга душман қўлига бераман, уларда қасди борларга топшираман. Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкарига
Вақтинчалик чекинган Бобил шоҳининг лашкари — 37:5-8 га қаранг.
уларни таслим қиламан.
22Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for UznUzbC