‏ Jeremiah 37

Шоҳ Зидқиё Еремиёдан маслаҳат сўрайди

1Бобил шоҳи Навухадназар
Навухадназар — 22:25 нинг биринчи изоҳига қаранг.
Йўшиё ўғли Зидқиёни
Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихиннинг
Ёҳайихин — ибронийча матнда Хониё, Ёҳайихиннинг яна бир исми. Ёҳайихин милоддан олдинги 598 йилда уч ой давомида Яҳудода ҳукмронлик қилган.
ўрнига Яҳудо шоҳи қилиб тайинлади.
2Аммо на шоҳ, на аъёнлари, на юртдаги халқ Эгамизнинг Еремиё орқали айтган сўзларига қулоқ солар эдилар.

3Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.” 4Еремиё шу вақтгача қамоққа олинмаганлиги учун халқ орасида бемалол юрар эди. 5Шу орада фиръавн лашкари Мисрдан чиқди
…фиръавн лашкари Мисрдан чиқди — фиръавн Хофранинг лашкарига ишора. У шоҳ Зидқиёнинг иттифоқдоши бўлиб, ёрдамга келаётган эди. Хофра яна Априй исми билан танилган, у милоддан олдинги 589-570 йилларда Мисрда ҳукмронлик қилган. Кейинчалик рақиблари Мисрда унга суиқасд уюштириб, уни ўлдирдилар (44:30 га қаранг).
. Қуддусни қамал қилиб турган Бобилликлар
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 8, 9, 10, 11, 13, 14–оятларида ҳам бор).
бу хабарни эшитишгач, Қуддусдан чекиндилар.

6Шунда Эгамиз сўзини Еремиёга аён қилди. 7Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: “Худонинг сўзини билмоқчи бўлиб, икковингизни олдимга юборган Яҳудо шоҳига шундай деб айтинг: сизларга ёрдам бермоқчи бўлиб келаётган фиръавн лашкари ўз юрти — Мисрга қайтиб кетади. 8Бобилликлар эса Қуддусга қайтиб келиб, шаҳарга қарши жанг қиладилар. Улар шаҳарни қўлга олиб, ёндириб юборадилар.”

9Эгамиз яна шундай демоқда: “Бобилликлар энди қайтиб келишмайди, деб ўзларингизни алдаманглар, чунки улар албатта қайтиб келишади. 10Борди–ю, сизлар Бобилликларнинг бутун лашкарини мағлуб қилганингизда ҳам, уларнинг чодирларида қолган ярадорлар келиб, шаҳрингизга ўт қўйган бўларди.”

Еремиё зиндонга ташланади

11Фиръавн лашкари яқинлашиб келаётгани учун Бобилликлар Қуддусдан чекиндилар. 12Шунда Еремиё Бенямин ҳудудидаги
Бенямин ҳудуди — Еремиё Бенямин ҳудудидаги Онотўт шаҳридан эди (1:1 га қаранг). У ўз мулки билан боғлиқ бўлган масала бўйича у ерга кетаётган эди (32:6-8 га қаранг).
халқ орасида ўзига тегишли ер улушини кўриш учун Қуддус шаҳридан кетмоқчи бўлди.
13У Қуддуснинг Бенямин дарвозасига етиб келгач, соқчилар бошлиғи Йириё:

— Сен Бобилликларнинг олдига қочиб кетмоқчисан, — деб уни қамоққа олди. Йириё Шаламиёнинг ўғли, Ханониёнинг невараси эди.

14— Ёлғон! — деди Еремиё, — мен Бобилликларнинг олдига қочмоқчи эмасман.

Аммо Йириё Еремиёнинг гапига қулоқ солишни истамади, уни ҳибсга олиб, аъёнларнинг олдига олиб борди.
15Аъёнлар Еремиёдан ғазабланиб, уни калтаклашди. Сўнг котиб Йўнатаннинг зиндонга айлантирилган уйига қамаб қўйишди. 16Шундай қилиб, Еремиё узоқ вақт зиндон ҳужраларидан бирида ётди.

17Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб:

— Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради.

— Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз.
18Нега улар мени зиндонга ташлашди? Мен аъёнларингизга ва бу халққа қарши нима гуноҳ қилибман?! — деди яна у. 19— “Бобил шоҳи сизга ҳужум қилмайди, юртимизга у тажовуз қилмайди”, деб башорат қилган пайғамбарларингиз қани?! 20Ёлвораман, олампаноҳим, илтижоимни рад этманг, мени котиб Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг. У ерда адойи тамом бўламан.

21Шоҳ Зидқиё, Еремиёни соқчилар ҳовлисига қамаб қўйинглар, шаҳарда нон қолмагунча, ҳар куни унга новвой растасидан биттадан нон олиб беринглар, деб буюрди. Шундай қилиб, Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди.
Copyright information for UznUzbC