Jeremiah 38
Еремиёни сардобага ташлашади
1Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Ёҳухал ▼▼ Ёҳухал — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Юхал. Унинг Ёҳухал деган шакли 37:3 дан олинган.
ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар: 2“Эгамиз демоқда: «Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 18, 19, 23–оятларида ҳам бор).
олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар. 3Бобил шоҳининг лашкари албатта бу шаҳарни таслим қилиб, қўлга киритади.» Эгамизнинг каломи шудир.” 4Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда. 5— Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман. 6Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди. 7Еремиё сардобага ташлангани ҳақида шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик ▼▼ Ҳабашистонлик — ибронийча матнда Кушлик (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). 13:23 изоҳига қаранг.
Обидмалек хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада ▼▼ Бенямин дарвозасидаги маҳкама — 26:10 изоҳига қаранг.
эди. 8Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди: 9— Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку. 10Шоҳ Ҳабашистонлик Обидмалекка шундай амр қилди: — Бу ердан ўттизта одамни олгин–да, бориб Еремиёни сардобадан чиқариб ол. Тағин у ерда ўлиб қолмасин. 11Обидмалек ёнига одамларни олиб, сарой хазинасининг остки қисмида жойлашган хонага кирди. У ердан эски–туски кийимлар ва латта–путта топиб, уларни арқонларга боғлаб, Еремиёга туширди. 12Сўнг Еремиёга деди: “Арқон танангизни қийиб юбормаслиги учун латталарни арқон билан қўлтиғингиз орасига қўйинг.” Еремиё айтилгандай қилди. 13Одамлар Еремиёни арқонлар ёрдамида сардобадан чиқариб олдилар. Еремиё соқчилар ҳовлисида қолди. Зидқиё Еремиёга маслаҳат солади
14Шоҳ Зидқиё ▼▼ Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
Еремиё пайғамбарни чақиртирди, уни Эгамиз Маъбадининг учинчи киришида ▼▼ Эгамиз Маъбадининг учинчи кириши — 4 Шоҳлар 16:17-18 да айтиб ўтилган шоҳнинг шахсий йўлагига ишора бўлса керак. Маъбаднинг бу кириш жойидан фақат шоҳнинг ўзи фойдаланган. Бу кириш жой ҳақида Муқаддас Китобда бошқа ҳеч нарса ёзилмаган.
кутиб олди. — Сендан бир нарсани сўрамоқчиман, — деди шоҳ. — Мендан ҳеч нарсани яшира кўрма. 15— Сизга ҳақиқатни айтсам, мени ўлдиришингиз аниқ, — деди Еремиё. — Сизга маслаҳат берганим билан, барибир қулоқ солмайсиз. 16Шоҳ Зидқиё Еремиёга махфий равишда онт ичиб деди: — Бизга ҳаёт бахшида этган Эгамиз шоҳид, мен сени ўлдирмайман. Жонингга қасд қилаётган одамларнинг қўлига ҳам сени топширмайман. 17Шундан кейин Еремиё Зидқиёга деди: — Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз демоқда: “Агар сиз Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлсангиз, ўз жонингизни сақлаб қоласиз, бу шаҳар ҳам оловга ем бўлмайди. Сиз ва бутун хонадонингиз тирик қоласизлар. 18Борди–ю, Бобил шоҳининг аъёнларига таслим бўлмасангиз, Бобилликлар бу шаҳарни енгиб, унга ўт қўядилар, ўзингиз ҳам уларнинг қўлидан қочиб қутулолмайсиз.” 19— Мен Бобилликлар томонга қочиб ўтган яҳудийлардан қўрқаман, — деди шоҳ. — Бобилликлар мени уларнинг қўлига топширишса, улар мени хўрлашади. 20— Топширишмайди, — деди Еремиё. — Айтганларимни қилиб, Эгамизнинг сўзига итоат қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлади, жонингизни сақлаб қоласиз. 21Борди–ю, таслим бўлишдан бош тортсангиз, Эгамиз менга ваҳий орқали аён қилганлари бажо бўлади: 22саройингизда қолган ҳамма аёллар Бобил шоҳининг аъёнлари олдига чиқарилади. Ўша аёллар сизга шундай дейишади:“Ишонган дўстларингизСизни алдаб, енгиб кетишди.
Оёғингиз лойга ботганда,
Ишонган дўстларингиз сизни ташлаб кетишди.”
23Сизнинг хотину бола–чақаларингиз Бобилликларнинг олдига чиқарилади. Сиз ўзингиз ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутула олмайсиз. Бобил шоҳи сизни қўлга тушириб, шаҳарни ёндириб юборади. 24— Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда, ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга. 25— Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, деб айтишса, 26сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда, у ерда адойи тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер. 27Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди. 28Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди ▼
▼ Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди — баъзи иброний қўлёзмаларидан, қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда қуйидаги гап қўшилган: Қуддус қулаганда шу воқеалар юз берди.
.
Copyright information for
UznUzbC