‏ Jeremiah 39

Қуддус қулайди

1Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойида
Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойи — милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойи (1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
Бобил шоҳи Навухадназар
Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
ўзининг жамики лашкари билан Қуддусга келиб, шаҳарни қамал қилди.
2Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили тўртинчи ойининг
Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили тўртинчи ойи — милоддан олдинги 586 йилнинг тўртинчи ойи (шу бобнинг 1–оятига ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг). Иброний календарининг Таммуз ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июннинг ўртасидан бошланади.
тўққизинчи кунида Бобилликлар Қуддус деворини ёриб, шаҳарга кирдилар.
3Шаҳар қўлга олингач, Бобил шоҳининг ҳамма аъёнлари шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар
…шаҳарнинг Ўрта дарвозасидаги маҳкамаларда қўмондонлик қароргоҳини жойлаштирдилар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …шаҳарнинг Ўрта дарвозасида ўтиришди. Қадимги пайтларда шаҳар дарвозаси савдо–сотиқ, ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш учун одамлар йиғиладиган жой эди.
. Аъёнларнинг орасида Наргал–Шаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим
…Наргал–Шаразар, Самгарнаву, бош маслаҳатчи Сарсаҳим… — ёки …Самгарлик Наргал–Шаразар, бош маслаҳатчи Навусарсаҳим….
ва амалдор Наргал–Шаразар бор эдилар.
4Яҳудо шоҳи Зидқиё ва унинг жамики лашкари уларни кўрдилар–у, қочдилар. Улар ярим кечаси шоҳнинг боғи орқали ўтиб, икки девор орасидаги дарвозадан чиқдилар–да, Иордан водийсига
Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсига нисбатан ишлатилган. Шоҳ ўз лашкари билан Иордан дарёсидан кечиб ўтиб, эҳтимол, Мўаб ва Оммон юртига қочмоқчи бўлган.
қараб кетдилар.
5Аммо Бобил
Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди.
сипоҳлари уларнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида Зидқиёга етиб олдилар. Улар Зидқиёни қўлга олиб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига
Ривло шаҳри — бу шаҳар Оронтес дарёси бўйида, ҳозирги Сурия ҳудудида жойлашган эди.
— Бобил шоҳи Навухадназарнинг ҳузурига олиб боришди. Шоҳ Навухадназар Зидқиёни ҳукм қилди,
6Ривлода Зидқиёнинг ўғилларини кўзи олдида ўлдирди, сўнг ҳамма Яҳудо аъёнларини қатл қилди. 7Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, Бобилга олиб кетиш учун кишанлади.

8Бобилликлар
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус деворларини йиқитдилар.
9Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди. 10У Яҳудо юртида ҳеч вақоси бўлмаган қашшоқ одамларнигина қолдирди. Ўша одамларга дала ва узумзорларни берди.

Еремиё озод бўлади

11Шоҳ Навухадназар қўриқчилар сардори Набизарадон орқали Еремиёга оид қуйидаги амрни берди: 12“Еремиёни қарамоғингизга олиб, унга яхши қаранглар. Асло зарар етказманглар, сизлардан нима сўраса бажаринглар.” 13Қўриқчилар сардори Набизарадон, бош назоратчи Навушазбон, шоҳ маслаҳатчиси Наргал–Шаразар ва Бобил шоҳининг ҳамма бош амалдорлари одам юбориб, унга: 14“Еремиёни қўриқчилар ҳовлисидан олиб кел”, деб буюрдилар. Уни эсон–омон уйига элтиб қўйиш учун Гадалиёга топширдилар. Гадалиё Охихамнинг ўғли, Шофонинг невараси эди. Шундай қилиб, Еремиё ўз халқининг орасида қолди.

Обидмалек

15Еремиё соқчилар ҳовлисида қамоқда ўтирганда, унга Эгамизнинг сўзи аён бўлган эди: 16“Ҳабашистонлик
Ҳабашистонлик — ибронийча матнда Кушлик. 13:23 изоҳига қаранг.
Обидмалекнинг
Обидмалек — 38:7-13 га қаранг.
олдига бориб, шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам айтмоқда: Мен айтган сўзларимни бажо қиламан. Бу шаҳарга яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Сен ўзинг бунинг гувоҳи бўласан.
17Лекин ўша куни Мен сени қутқариб қоламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзинг қўрқадиган одамларнинг қўлига сени бермайман. 18Сени, албатта, қутқараман, жангда ҳалок бўлмайсан. Менга умид боғлаганинг учун жонинг омон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз.»”
Copyright information for UznUzbC