‏ Jeremiah 40

Еремиё Гадалиё билан қолади

1Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни Бобилга олиб кетилаётган Қуддус ва Яҳудо асирлари орасидан занжирбанд ҳолда топиб олиб, уни Рама шаҳрида
Рама шаҳри — 31:15 нинг биринчи изоҳига қаранг.
озод қилди. Шундан сўнг Еремиёга Эгамизнинг сўзи аён бўлди.
2Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни ёнига чақириб шундай деди: “Эгангиз Худо, бу юртга фалокат келтираман, деб айтган эди. 3Мана, ҳозирги кунда Эгангиз айтганини қилиб, юртингизга фалокат келтирди, чунки сизлар Эгангизга қарши гуноҳ қилдингизлар, Унинг айтганини қилмадингизлар. Шу сабабдан бундай кулфат бошингизга тушди. 4Ҳозир мен қўлингдаги кишанларни ечаман, сени озод қиламан. Агар мен билан Бобилга бормоқчи бўлсанг, марҳамат, сенга яхши қарайман. Борди–ю, Бобилга боришни истамасанг, ихтиёринг ўзингда. Мана, бутун юрт сенинг рўпарангда турибди, хоҳлаган ерингга боравер. 5Бу юртда қоладиган бўлсанг
Бу юртда қоладиган бўлсанг… — ёки Еремиё қайрилиб кетмасидан олдин, Набизарадон шундай деди… ёхуд Еремиё жавоб бермасидан олдин, Набизарадон яна шундай деди….
, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, уни озод қилди.
6Еремиё Миспах шаҳрига
Миспах шаҳри — Қуддусдан қарийб 8 километр шимолда жойлашган.
— Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бориб, юртда қолган одамлар орасида ўрнашди.

Яҳудо ҳокими Гадалиё

7Баъзи яҳудий лашкарбошилари ва жангчилар таслим бўлмаган эдилар. Охихам ўғли Гадалиёни Бобил шоҳи юртга ҳоким қилиб тайинлаганини, юртда қолган энг қашшоқ эркак, аёллар ва болаларни Гадалиёнинг ихтиёрига топширганини улар эшитдилар. 8Сўнг Миспахга келиб, Гадалиёга учрашдилар. Келганлар — Натаниё ўғли Исмоил, Кариёх ўғли Йўханон, Танхумат ўғли Сараё, Натуфолик Эфайнинг ўғиллари, Махолик Язаниё
Язаниё — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Ёзаниё. Унинг Язаниё деган шакли 4 Шоҳлар 25:23 дан олинган.
ва уларнинг одамлари эди.
9Гадалиё келганларга шундай деб онт ичди: “Бобилликларга
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор).
тобе бўлишдан қўрқманглар. Юртда ўрнашиб, Бобил шоҳига хизмат қилаверинглар, шунда ҳаммаси яхши бўлади.
10Мен эса Миспахда қоламан. Келадиган Бобилликларнинг олдида вакилингиз бўламан. Сизлар ўрнашиб олган шаҳарларингизда яшайверасизлар. Меваларни йиғиштириб олинглар, шароб ва зайтун мойини тайёрлаб, ғамлаб қўйинглар.”

11Бобил шоҳи баъзи одамларга Яҳудо юртида қолишга ижозат берганини ва Гадалиёни ҳоким қилиб тайинлаганини Мўаб, Оммон, Эдом ва бошқа юртларда яшаётган яҳудийлар ҳам эшитишди. 12Шунда улар сургун қилинган ҳамма жойлардан Яҳудо юртига — Миспахдаги Гадалиёнинг олдига қайтиб келишди. У ердан бир талай мева йиғиштириб, кўп шароб тайёрлашди.

Гадалиёни ўлдириб кетишади

13Бир куни Кариёх ўғли Йўханон ва қирлардаги лашкарбошилар Миспахга Гадалиёнинг олдига келиб сўрадилар:

14— Оммон шоҳи Баалис сизни ўлдиртириш учун Натаниё ўғли Исмоилни юборганидан хабарингиз борми?

Аммо Гадалиё уларга ишонмади.
15Шунда Йўханон ҳеч кимга билдирмай Гадалиёга деди:

— Ижозат беринг, бориб Исмоилни ўлдирай. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Нима учун у сизни ўлдиришига йўл қўйишимиз керак? Борди–ю, Исмоил ниятига етса, атрофингизга йиғилган барча яҳудийлар тарқалиб кетадилар, Яҳудода қолган одамларнинг боши эса балога қолади.

16Аммо Гадалиё:

— Ундай қилма! Исмоил ҳақида айтган гапларинг ёлғон, — деди.
Copyright information for UznUzbC