Jeremiah 41
1Ўша йилнинг еттинчи ойида ▼▼ Ўша йилнинг еттинчи ойи — милоддан олдинги 586 йилнинг еттинчи ойи (39:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Иброний календарининг Тишри ойи назарда тутилган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади.
шоҳ Зидқиёнинг ▼▼ Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
бош лашкарбошиларидан бири бўлган Натаниё ўғли Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга ▼▼ Миспах — 40:6 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
— Охихам ўғли Гадалиёнинг ҳузурига борди. Исмоил шоҳ уруғидан бўлган Элишаманинг набираси эди. Гадалиё келганлар билан бирга дастурхон атрофида ўтириб овқатланаётганда, 2Исмоил ва у билан келган ўнта одам қиличларини яланғочлаб, Бобил шоҳи ҳоким қилиб тайинлаб кетган Гадалиёни ўлдиришди. 3Гадалиё билан бирга Миспахда бўлган ҳамма яҳудийларни Исмоил қиличдан ўтказди. У ердаги Бобиллик ▼▼ Бобиллик — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 17-18–оятларида ҳам бор).
сипоҳларни ҳам ўлдирди. 4Эртаси куни Гадалиё ўлдирилганлиги ҳақидаги хабар тарқалмай туриб, 5Шакам, Шилў ва Самариядан ▼▼ Шакам, Шилў ва Самария — собиқ Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарашли бу шаҳарлар сажда марказлари бўлган.
саксонта одам келди. Улар қайғудан соқолини қирган, кийимларини йиртган, таналарини тилган эдилар ▼▼ …соқолини қирган, кийимларини йиртган, таналарини тилган эдилар… — соқол қириш, кийимларни йиртиш ва танани тилиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди (яна 16:6 изоҳига қаранг). Бу одамлар Қуддуснинг мағлубияти туфайли аза тутиб, Чайла байрамида Худога сажда қилиш ниятида Маъбадга кетаётган бўлишса керак.
. Улар дон ва тутатқиларни назр қилиш учун Эгамизнинг уйига кетаётган эдилар. 6Натаниё ўғли Исмоил уларни кутиб олиш учун Миспахдан йиғлаб чиқди. Уларга яқинлашгач: “Қани, ичкарига, Гадалиёнинг олдига киринглар”, деди. 7– 8– 9Улар шаҳарга киришлари биланоқ, Исмоил билан унинг одамлари уларни ҳам қириб ташладилар. Аммо келганлардан ўнтаси Исмоилга ёлвориб деди: “Илтимос, бизни ўлдирма! Далаларда яшириб қўйган буғдой, арпа, зайтун мойи ва асалимиз бор.” Исмоил уларни ўлдирмай, ҳаётларини сақлаб қолди. Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади ▼▼ Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади — қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Исмоил Гадалиё туфайли ўлдирган одамларнинг жасадларини сардобага ташлади ёки Исмоил ўлдирган одамларнинг жасадларини сардобага — Гадалиёнинг жасади устига ташлади.
. Жасадларга тўлган бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо Исроил шоҳи Башо ҳужум қилган пайтда қурдирган эди ▼▼ …бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо…қурдирган эди — Осо милоддан олдинги 911-870 йилларда, Башо милоддан олдинги 909-886 йилларда ҳукмронлик қилган. Шоҳ Осо бу сардобани Миспах шаҳрини мустаҳкамлаган пайтда қурдирган бўлса керак (3 Шоҳлар 15:20-22 га қаранг).
. 10Исмоил Миспахда омон қолган ҳамма одамларни асир қилиб олди. Бобиллик қўриқчилар сардори Набизарадон Миспахдаги ҳамма одамларни уларнинг орасидаги маликаларга қўшиб, Гадалиёнинг ихтиёрига топширган эди. Исмоил уларнинг ҳаммасини асир қилиб, Оммон юртига ▼▼ Оммон юрти — Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган.
жўнади. 11Натаниё ўғли Исмоилнинг қилган жиноятлари ҳақида Кариёх ўғли Йўханон ва лашкарбошилар хабар топдилар. 12Улар бор одамларини тўплаб, Исмоил билан жанг қилиш учун йўлга тушдилар. Улар Исмоилга Гивондаги ▼▼ Гивон — бу шаҳар Миспахдан бир неча километр узоқликда жойлашган эди.
катта ҳовуз бўйида етиб олдилар. 13Исмоилнинг асирлари Йўханонни ва унинг ёнидаги ҳамма лашкарбошиларни кўриб, хурсанд бўлиб кетишди. 14Исмоил Миспахдан асир қилиб олган ўша одамларнинг ҳаммаси орқага — Йўханоннинг олдига югуриб келишди. 15Исмоил эса саккизта одами билан Йўханондан қочиб, Оммон юртига кетди. 16Шундай қилиб, Йўханон ва унинг лашкарбошилари Миспахдаги фожиада омон қолган аёлу бола–чақаларни, сарой амалдориларию жангчиларни Гадалиёнинг қотили Исмоилнинг қўлидан озод қилдилар. Уларни ўзлари билан Гивондан олиб кетдилар. 17– 18Йўханон одамлари билан Бобилликлардан қўрққанлари учун Мисрга йўл олдилар. Чунки Бобил шоҳи юртга ҳоким қилиб тайинлаган Гадалиёни Исмоил ўлдирган эди. Сўнг ҳаммаси йўлда Байтлаҳм ёнидаги Химам қўнолғасида тўхтадилар.
Copyright information for
UznUzbC