‏ Jeremiah 43

Еремиёни Мисрга олиб кетишади

1Еремиё Эгаси Худо ўзига аён қилган бу сўзларнинг ҳаммасини бутун халққа айтиб бўлгач, 2Ҳўшайё ўғли Озариё, Кариёх ўғли Йўханон ва бошқа сурбетлар Еремиёга шундай дедилар:

— Ёлғон гапиряпсан! Эгамиз Худо сенга, Мисрга бориб яшаманглар, деб айтмаган.
3Нериё ўғли Борух сени бизга қарши гижгижлаб юрибди. У бизни Бобилликларнинг
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди.
қўлига тушириб, ҳалок қилмоқчи ёки сургун қилиб юбормоқчи.

4Шундай қилиб, Кариёх ўғли Йўханон, лашкарбошилар ва бутун халқ Эгамизнинг амрига итоат қилмадилар, улар Яҳудо юртида қолишдан бош тортдилар. 5Яҳудога турли юртлардан қайтиб келган ҳамма одамларни Йўханон ва лашкарбошилар ўзлари билан олиб кетдилар. 6Булардан ташқари, қўриқчилар сардори Набизарадон Охихам ўғли Гадалиё ёнида қолдириб кетган ҳамма эркагу аёлларни, бола–чақа, маликалар, Еремиё пайғамбар ва Нериё ўғли Борухни ҳам улар ўзлари билан олиб кетдилар. 7Улар Эгамизнинг амрига итоат қилмай, Мисрга жўнаб, Тахпанхас шаҳрига етиб бордилар.

8Тахпанхасда Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 9“Яҳудийларнинг кўзи олдида катта тошларни ол. Бу тошларни Тахпанхас шаҳридаги фиръавн саройининг кираверишига, ҳовлидаги ғишт йўлаги остига кўмиб қўй. 10Сўнг яҳудийларга шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарни
Навухадназар — милоддан олдинги 605-562 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган. У милоддан олдинги 605 йилда Кархамишдаги жангда фиръавн Нехони мағлуб қилди (46:2 га қаранг). Бу оятда эса Еремиё Навухадназарнинг анча кейин — милоддан олдинги 568-567 йилларда Миср устидан қозонган зафарига ишора қилади.
бу ерга олиб келаман. У мана шу кўмилган тошларнинг устига тахтини ўрнатиб, шоҳона чодирини тикади.
11У келганда Мисрни вайрон қилади, ҳар бир одам пешанасидагини кўради:

Баъзилар ўлатга йўлиқиб, нобуд бўлади,
Баъзилар асирликка тушиб, сургун қилинади,
Баъзилар қиличдан ўтказилади.

12Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади. 13У Мисрдаги Қуёш саждагоҳига
Қуёш саждагоҳи — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Қуёш уйи. Мисрликларнинг қуёш худоси Ра саждагоҳига ишора қилинган бўлиши мумкин. Ёки шу саждагоҳ жойлашган Гелиополь шаҳри назарда тутилгандир. Гелиополь ҳозирги Қоҳира шаҳридан қарийб 11 километр шимоли–шарқда, Нил дарёси бўйида жойлашган эди.
ўрнатилган бутсимон тошларни бузиб ташлайди. Миср худоларининг саждагоҳларини ёқиб юборади.»”
Copyright information for UznUzbC