‏ Jeremiah 45

Худо Борухга ваъда беради

1Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили
Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили — милоддан олдинги 605 йил (1:3 нинг биринчи изоҳига қаранг).
эди. Еремиё юқоридаги сўзларни Нериё ўғли Борухга айтиб, ўрама қоғозга
ўрама қоғоз — 30:2 изоҳига қаранг.
ёздиргандан сўнг
Еремиё юқоридаги сўзларни…ёздиргандан сўнг… — 36:1-4 га қаранг.
, унга шундай деди:

2 3 4— Эй Борух, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга шундай гапларни айтиб қўйишимни буюрди: сен: “Шўрим қурсин! Эгам қайғу устига қайғу орттирди, юрак–бағрим эзилиб кетди, жонимни қўярга жой тополмаяпман”, деб айтган экансан. Шунинг учун Эгамиз сенга айтмоқда: “Мен бутун юрт бўйлаб бунёд қилган ҳамма нарсамни бузиб ташлайман, мустаҳкам қилиб ўрнатганларимни қўпориб ташлайман. 5Сен ўзинг учун катта режалар тузма! Мана, Мен барча одамзоднинг бошига кулфат ёғдираман. Аммо сенинг жонингни сақлаб қоламан, борган жойингда сени асрайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for UznUzbC