Jeremiah 46
Миср лашкари Кархамишда мағлуб бўлади
1Эгамиз халқлар ҳақида Еремиёга Ўз сўзини аён қилди. 2Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавни Нехонинг ▼▼ Нехо — милоддан олдинги 609-594 йилларда ҳукмронлик қилган.
лашкари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида ▼▼ Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йили — милоддан олдинги 605 йил (1:3 нинг биринчи изоҳига қаранг). Фиръавн Нехонинг Кархамишдаги мағлубиятидан сўнг Ўрта ер денгизининг шарқидаги ерлар Навухадназарга тобе бўлди.
Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 39:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
бу лашкарни мағлуб қилди.) 3Эгамиз шундай дейди:“Каттаю кичик қалқонларни тайёр тутинг!
Қани, энди жангга киринг!
4Отларга эгар уринг,
Чопқир отларга мининг!
Дубулғаларни кийиб олинг,
Жанговар ҳолатда туринг.
Найзаларни ўткирланг,
Совутларни кийиб олинг!
5Аммо нималарни кўряпман?!
Миср лашкари ваҳимага тушди,
Улар орқага чекинди,
Жангчилари тор–мор бўлди.
Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар.
Атрофни даҳшат қамради,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
6Чаққонлар қоча олмайдилар,
Сипоҳлар қочиб қутулолмайдилар.
Улар шимолда, Фурот дарёси бўйида
Қоқилиб йиқилиб тушадилар.”
7Ким у Нил дарёсидай қирғоғидан чиқиб кетган?!
Ким у сувлари тошқин дарё каби бўлиб қолган?!
8Миср Нилдай ҳаддидан ошган,
Сувлари тошқин дарёга ўхшаб қолган.
Миср айтади:
“Мен кўтарилиб, ер юзини қоплайман,
Шаҳарларни вайрон қиламан,
Аҳолисини қириб ташлайман.”
9Эй отлиқлар, ҳужум қилинг!
Жанг араваларини учиртиринг!
Эй қалқон тутган Ҳабашистонликлару ▼
▼ Ҳабашистонлик — ибронийча матнда Кушлик. 13:23 изоҳига қаранг.
Ливияликлар ▼▼ Ливия — ибронийча матнда бу юртнинг қадимги номи Фут.
,Эй камон ушлаган Лидияликлар ▼
▼ Лидия — ибронийча матнда бу юртнинг қадимги номи Луд. Бу юрт ҳозирги Туркиянинг шарқида жойлашган эди.
,Қани, жангга киринг!
10Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир.
Бу кун қасос куни бўлади,
Худо душманларидан ўч олади.
Унинг қиличи тўйгунча эт ейди,
Чанқоғи босилгунча қондан ичади.
Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда,
Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади.
11Эй бокира қиз ▼
▼ бокира қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Миср,Гиладга ▼
▼ Гилад — 8:22 изоҳига қаранг.
бор, малҳам олгин.Аммо сен бекорга дори–дармон йиғасан,
Барибир дардингга шифо топмайсан.
12Халқлар шарманда бўлганингни эшитди,
Ер юзи доду фарёдларингга тўлиб кетди.
Жангчиларинг бир–бирига урилди,
Ҳаммаси мағлуб бўлиб йиқилди.
Навухадназар Мисрга ҳужум қилади
13Бобил шоҳи Навухадназар Мисрга ҳужум қилиши ҳақида Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 14Мисрда шундай деб эълон қилгин,Мигдол шаҳрида шундай деб хабар бергин,
Нуф ва Тахпанхас шаҳарларида ▼
▼ Нуф ва Тахпанхас шаҳарлари — 2:16 нинг биринчи изоҳига қаранг.
жар солиб айтгин:“Жойларингизни эгалланг!
Жангга шай туринг!
Зеро, қилич атрофдаги ҳаммани қиради.”
15Жангчиларингиз мағлуб бўлади!
Улар бардош бера олмайди.
Зеро, Эгамизнинг Ўзи уларни уради ▼
▼ Жангчиларингиз мағлуб бўлади…Эгамизнинг Ўзи уларни уради — ёки Апис қочади. Худо Аписни ургани учун, у дош бермайди. Апис муқаддас буқанинг номидир. Мемфис аҳолиси унга топиниб, у худо Птахнинг ердаги қиёфаси деб ишонишарди.
.16Улар қайта–қайта қоқиладилар ▼
▼ Улар қайта–қайта қоқиладилар… — ёки Худо уларнинг ҳаммасини қоқилтиради….
,Бир–бирининг устига йиқиладилар.
Шунда ўзларига ўзлари айтадилар:
“Қани, бўлинглар,
Халқимизнинг олдига қочиб қолайлик!
Киндик қонимиз тўкилган юртга борайлик.
Бу қирғиндан қочиб қутулайлик.”
17Улар шундай деб бақирадилар:
“Фиръавн катта гапирди,
Аммо фурсатни қўлдан бой берди.”
18Худо Шоҳдир,
Сарвари Оламдир Унинг номи.
У шундай демоқда:
“Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки,
Сизларга қарши бир ғаним келаётир.
У тоғлар орасидаги Товур тоғидай забардаст,
Денгиз бўйидаги Кармил тоғидай ▼
▼ Товур тоғи…Кармил тоғи — қадимги Исроилнинг шимолидаги икки тоғ.
улкан.19Эй қиз Миср, тугунингни тайёрлагин,
Сургунга кетишга ҳозирлангин!
Ахир, пойтахтинг Нуф вайрон бўлади,
Кимсасиз, ҳувиллаб қолади.
20Миср чиройли бир ғунажинга ўхшайди,
Аммо шимол сўнаси ▼
▼ шимол сўнаси — Бобил лашкарига ишора (1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
унга ёпирилади.21Мисрнинг ёлланма аскарлари
Боқилган бузоқларга ўхшайди.
Аммо кулфат куни келганда,
Жазо оладиган вақти етганда,
Уларнинг ҳаммаси орқага қочади,
Душман қаршисида чекинади.
22Бостириб келаётган душман дастидан
Миср қочаётган илондай вишиллайди.
Душманлар дарахт кесувчилар каби,
Болта кўтариб, Мисрга ҳужум қилишади.
23Мисрнинг ўрмони қалин бўлса–да,
Душманлар уни кесиб ташлайди,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Ахир, душманлар чигирткадан ▼
▼ чигиртка — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот.
ҳам кўп,Саноғига етиб бўлмайди.
24Қиз Миср шарманда бўлади,
Шимолдаги халқнинг ▼
▼ Шимолдаги халқ — шу бобнинг 20–ояти изоҳига қаранг.
қўлига тушади.”25Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Нў ▼
▼ Нў — Фива номи билан ҳам маълум. Фива шаҳри Миср жанубий ҳудудининг маркази бўлиб, Миср тарихида бирмунча вақт пойтахт ҳам бўлган эди.
шаҳрининг худоси Омонни ▼▼ Омон — Миср худоларининг ҳукмдори ҳисобланган. Бу худо фиръавнларнинг ҳомийси ҳисобланган.
жазолайман. Фиръавннинг, Мисрнинг, у ердаги шоҳлар ва худоларнинг, фиръавнга умид боғлаган ҳамманинг адабини бераман. 26Уларнинг жонларига қасд қилаётган Бобил шоҳи Навухадназарнинг ва аъёнларининг қўлига бераман. Аммо вақт ўтиб, Мисрда илгаригидек одамлар яшайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз Ўз халқини қутқаради
27“Эй қулим Ёқуб, қўрқма!Эй Исроил ▼
▼ …Ёқуб…Исроил… — Худонинг халқи, яъни шимолий ва жанубий шоҳликларнинг жамики аҳолиси назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг).
халқи, саросимага тушма!Мен сени олис юртдан озод қиламан,
Наслингни сургун бўлган мамлакатдан қутқараман.
Эй Ёқуб насли, сен юртингга қайтасан,
Осойишта ва бехатар яшайсан.
Энди ҳеч ким сени қўрқитмайди.
28Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма,
Мен сен билан бирга бўламан,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим,
Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман.
Сени эса қириб юбормайман,
Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман.
Адолат ила жазоингни бераман.”
Copyright information for
UznUzbC