‏ Jeremiah 47

Филист халқининг тақдири

1Фиръавн Ғазо шаҳрига
Ғазо шаҳри — Филистия ўлкасидаги Филист халқига қарашли бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган.
ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди:

2Эгамиз айтмоқда:
“Қаранг, шимолда душманлар тўпланмоқда,
Улар тўлқинлар каби, пишқириб келмоқда.
Жўшқин дарё каби, тошиб ҳовлиқмоқда.
Улар тўфондай бутун юртни босиб кетади,
У ердаги ҳаммани —
Шаҳарлар ва одамларни чўктиради.
Халқ доду фарёд қилади,
Юрт аҳолиси фиғон чекади.
3От туёқлари дупур–дупур уради,
Аравалар тарақ–туруқ қилади,
Ғилдираклар гурсиллайди.
Эркаклар ичидан зил кетадилар.
Ҳатто болаларини қутқаргани ҳам
Улар орқага қайтмайдилар.”

4Ҳа, ўша кун келади,
Филист халқи қириб ташланади!
Омон қолган иттифоқчилари йўқ қилинади.
Тир ва Сидон
Тир ва Сидон — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳарлар. Филистлар бу шаҳарлар билан иттифоқ тузган эдилар. Тир ва Сидон Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ерлар Ливан мамлакатининг жанубий қисмини ташкил қилади.
шаҳарларига ёрдам келмайди,
Хафтўр
Хафтўр — Крит номи билан ҳам маълум. Филист халқининг аждодлари Крит оролидан келган эдилар.
соҳилларидан келган Филистларни
Эгамизнинг Ўзи йўқ қилади.
5Ғазо аҳолиси қайғудан сочларини қирдиради,
Ашқалон
Ашқалон — Филистия ўлкасидаги Филист халқига қарашли бу шаҳар Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган.
одамларининг дами ичига тушиб кетади.
Эй Филист забардастларининг омон қолганлари!
…Филист забардастларининг омон қолганлари — ёки …Филистлар водийсида омон қолганлар.

Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?!
…сочларини қирдиради…Қачонгача ғам чекиб, баданингизни тиласиз?! — 16:6 изоҳига қаранг.

6Филист халқи шундай деб ёлворади:
“Шўримиз қурсин! Эй Эгамизнинг қиличи!
Қачон тиниб–тинчийсан сен?!
Бўлди етар, тинчлана қол!
Қинингга кир, дамингни ол!”

7Эвоҳ, Эгамизнинг Ўзи амр этган бўлса,
Қандай дам олсин у қилич?!
“Ашқалон шаҳрига ва соҳилга ҳужум қил” деган бўлса,
Қандай тинчлансин у қилич?!
Copyright information for UznUzbC