‏ Jeremiah 48

Мўабнинг тақдири

1Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Мўаб
Мўаб — бу юрт Ўлик денгизнинг шарқида жойлашган эди.
ҳақида шундай демоқда:

“Наво аҳолисининг ҳолига вой!
Уларнинг шаҳри хароб бўлади.
Хиратайим
Наво…Хиратайим — Мўаб юртидаги шаҳарлар.
шармандаларча мағлуб бўлади,
Унинг қалъаси
Унинг қалъаси — ибронийча матнда Мизгаб, Мўаб юртидаги номаълум бир шаҳарга ишора бўлиши мумкин.
уятга қолади,
Ер билан яксон қилинади.
2Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди.
Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади,
Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади.
Мадмон
…Хашбон…Мадмон… — Мўаб юртидаги шаҳарлар.
шаҳрида сукунат ҳукм суради,
Қилич унинг изига тушади.

3Ана, Хўронайимдан
Хўронайим — Мўаб юртидаги шаҳар.
фарёд эшитилмоқда!
«Хонавайрон бўлдик!» дея хитоб қилишмоқда.
4«Мўаб вайрон бўлди–ку!» дея додлашмоқда.
Гўдаклари биғиллаб йиғламоқда.
5Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб,
Лухит тепалигига чиқишади.
Ҳатто Хўронайимга тушиш йўлида
Аччиқ фиғон овозлари эшитилади.
6Тезроқ қочинг!
Чўлдаги юлғундай
Жонингизни сақлаб қолишга тиришинг!

7Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг,
Энди эса мағлуб бўласан.
Худойинг Хамўш сургун қилинади,
Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади.
8Сенинг ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади,
Бирорта шаҳринг омон қолмайди.
Водий вайрон қилинади,
Ясси тепалик яксон этилади.”
Эгамизнинг каломи шудир.

9Мўаб учун қабр тоши тайёрланг,
Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади
Мўаб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади — ёки Мўаб устига туз сочинг, чунки Мўаб тақир чўлга айланади ёхуд Қанийди, Мўабнинг қанотлари бўлса, Мўаб учиб кетган бўларди.
.
Шаҳарлари вайрон қилинади,
Ҳаммаси ҳувиллаб қолади.

10Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин!

Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади

11“Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган,
Тиндирилган шароб каби тинч яшаган.
Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган,
Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган.
Шу боис унинг таъми ўзгармаган,
Муаттар ҳиди сақланиб қолган.
12Аммо шундай кунлар келмоқдаки,
Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар.
Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар.
13Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади,
Исроил халқининг ҳолига тушади.
Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа
Байтилдаги бузоқ — 3 Шоҳлар 12:28-33, 4 Шоҳлар 10:29 га қаранг. Хўшея 10:5-8 оятларга ва Хўшея 10:5 нинг изоҳларига ҳам қаранг.
инониб,
Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!”

14“Биз қаҳрамонлармиз,
Жасур жангчилармиз”, деб
Айтишга қандай ҳаддингиз сиғди?
15Худо Шоҳдир,
Сарвари Оламдир Унинг номи.
У шундай демоқда:
“Мўаб вайрон бўлади,
Шаҳарлари босиб олинади.
Энг сара йигитлари қириб ташланади.
16Мўабга кулфат яқинлашмоқда,
Фалокат унга елдай учиб келмоқда.
17Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар,
Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар.
Айтинглар: «Эвоҳ, салтанат ҳассаси
салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди.
синди.
Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.»

18Эй Дибонда
Дибон — Мўаб юртидаги мустаҳкам шаҳар.
яшайдиганлар,
Тўрдаги ўрнингиздан туринглар,
Ердаги тупроққа ўтиринглар.
Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади,
У қўрғонларингизни қулатади.
19Эй Арорда
Арор — Мўаб юртига қарашли бу шаҳар Дибондан қарийб 10 километр жануби–шарқда, Арнон сойлиги яқинида жойлашган эди.
яшайдиганлар,
Кўчага чиқиб кузатиб туринглар!
Қочиб кетаётган эркагу аёллардан
«Нима бўлди?» деб сўранглар.
20Эвоҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди.
Уввос солиб, фарёд қилинглар!
Мўаб хароб бўлганини
Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар.

21Мен ясси тепаликларда жойлашган ҳамма шаҳарларни: Хўлунни, Яхазни
Яхаз — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Яхзо.
, Мифатни,
22Дибонни, Навони, Байт–Диблатайимни, 23Хиратайимни, Байт–Гамулни, Байт–Миённи, 24Харийўтни, Бозрахни
Бозрах — Мўаб юртидаги шаҳар. 49:13 да айтиб ўтилган Эдом юртининг пойтахти Бозрахдан бошқа шаҳар.
жазолайман. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади.
25Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади.” Эгамизнинг каломи шудир.

Мўаб шарманда бўлади

26Ўзини Эгамиздан устун қўйган Мўабни маст
маст — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (25:15-29 га ва Ишаё 51:17-23 га қаранг).
қилинглар. Ўз қусуғида ўзи думалаб ётсин, одамларга кулги, масхара бўлсин.
27Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг!

28Эй Мўаб аҳолиси!
Шаҳарларни тарк этинг,
Қоялар орасида яшаб юраверинг.
Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг.
29Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини,
Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини!
Нақадар такаббурдир у!
Ниҳоятда гердайиб кетган!
30Эгамиз шундай демоқда:
“Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан.
Улар беҳуда мақтанадилар.
31Шундай экан, Мўаб учун Мен йиғлайман,
Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан.
Хир–Харасот
Хир–Харасот — ибронийча матнда бу номнинг бошқа варианти Хир–Харес (шу бобнинг 36–оятида ҳам бор). Бу шаҳар Хир номи билан ҳам аталган бўлиб, Мўаб юртининг пойтахти эди.
аҳолиси учун кўз ёш тўкаман.
32Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари,
Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман
Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман — ёки Мен, Язир шаҳридан кўра, сизлар учун кўпроқ қайғураман.
.
Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди,
Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди,
Шохларингиз Язир шаҳригача
Язир шаҳри — қадимий юнонча таржимадан (яна Ишаё 16:8 га қаранг). Ибронийча матнда Язир денгизи.
етди.
Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга
Зараркунандалар тушди.
33Мўабнинг ҳосилдор ерларида
Шодлигу хурсандчилик барҳам топди.
Мен узум сиқиш чуқурларидаги
узум сиқиш чуқурлари — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди.

Шаробни тортиб оламан.
Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди,
Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди.

34Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади,
Уларнинг овози Яхазгача эшитилади.
Садоси Зўвардан Хўронайимгача жаранглайди,
То Эглат–Шалишиёгача етиб боради.
Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади.
35Мўаб саждагоҳларида
саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. 7:31 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
қурбонлик қилганларни ўлдираман,
Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни йўқ қиламан,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
36Қалбим най каби нола қилиб,
Мўаб учун қайғурмоқда.
Ҳа, қалбим най каби,
Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда.
Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди.
37Қайғудан ҳамма сочини олдирган,
Ҳамма соқолини қириб ташлаган,
Ҳамма қўлларини тилган
…сочини олдирган…соқолини қириб ташлаган…қўлларини тилган… — 16:6 изоҳига қаранг.
,
Белларига қанор ўраб олган
…қанор ўраб олган — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
.
38Мўабдаги ҳамма томлар устида
…томлар устида… — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди. Мўабда эса одамлар том устида ором олмай, қайғу ва изтироб чекардилар.
,
Ҳамма шаҳар майдонларида
Фақат марсия айтилади.
Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман,
Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
39Мўаб чил–чил синади!
Одамлари аччиқ–аччиқ йиғлайди!
Шармандаликдан Мўаб юзини яширади!
Мўаб ҳаммага масхара бўлади,
Унинг аҳволидан қўшни халқлар ваҳимага тушади.”

Мўаб душманлардан қутула олмайди

40Эгамиз шундай демоқда:
“Қаранглар!
Душман бургут сингари, Мўабга ҳужум қилмоқда,
Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда.
41Мўаб шаҳарлари
Мўаб шаҳарлари — ёки Харийўт шаҳри. Бу ўриндаги ибронийча сўз унинг шаҳарлари деган маънони англатиши ёки Харийўт шаҳрининг номини билдириши мумкин (шу бобнинг 24–оятига қаранг).
энди олинади,
Қалъалари қўлга киритилади.
Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади,
Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади.
42Ахир, Мўаб ўзини Мендан устун қўйди,
Энди у нобуд бўлади.
43Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима,
Тузоқ ва чоҳ кутмоқда!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
44Ваҳимадан қочган чуқурга тушар,
Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар.
Мен Мўабнинг бошига
Жазо йилини келтираман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —

45Ҳолдан тойган қочоқлар
Хашбон шаҳри соясида тўхтайди.
Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан,
Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан
шоҳ Сихўннинг шаҳри — шоҳ Сихўн ҳукмронлик қилган даврда Хашбон шаҳри Амор юртининг пойтахти эди (Қонунлар 2:24 га қаранг). Еремиё бу башоратини айтган пайтда эса Хашбон шаҳри Мўаб шоҳлигига қарашли эди.
.
Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади,
Исёнкор одамларнинг бошини ейди
Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан…Исёнкор одамларнинг бошини ейди — Саҳрода 21:26-29 да ҳам Мўабнинг ҳалокати шунга ўхшаш сўзлар билан тасвирланган. Яна шу бобнинг 2–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
.
46Эй Мўаб, ҳолингга вой!
Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади,
Ўғил–қизларинг асирликка тушади.

47Аммо кейинчалик
Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман
…Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман — ёки …Мен Мўаб халқини асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман.
.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди.
Copyright information for UznUzbC