Jeremiah 49
Эгамиз Оммон халқини ҳукм қилади
1Эгамиз Оммон ▼▼ Оммон — 41:10 изоҳига қаранг.
халқи тўғрисида шундай дейди:“Исроил тирноққа зормиди?!Унинг меросхўри йўқмиди?!
Нимага унда Мўлахга ▼
▼ Мўлах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Милком (шу бобнинг 3–оятида ҳам бор). Мўлах Оммон халқининг худоси эди.
топинадиганларГад ҳудудини эгаллаб олишди?
Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти?
2Бу қилмишлари учун шундай кунлар келадики,
Мен Оммонликларнинг Рабба шаҳрига ▼
▼ Рабба — Оммон юртининг пойтахти эди.
қарши уруш эълон қиламан,— деб айтмоқда Эгамиз. —
Рабба шаҳрини вайроналар уюмига айлантираман,
Атрофдаги қишлоқларига ўт қўяман.
Шунда Исроил халқи Оммон босқинчиларининг ерларини босиб олади,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
3Дод сол, эй Хашбон! ▼
▼ Хашбон — Мўаб ва Оммон юртининг чегарасидаги муҳим шаҳар. Қайси юртнинг қўли баланд келса, ўша юрт Хашбонга эгалик қиларди. Еремиёнинг бу оятдаги башоратига кўра, ўша пайтда Хашбон Оммонликларнинг қўли остида бўлган. Яна 48:2 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
Ай шаҳри ▼
▼ Ай шаҳри — Ёшуа 7-8–бобларда ҳикоя қилинган Айдан бошқа шаҳар. Ёшуа китобидаги Ай шаҳри Иордан дарёсининг ғарб томонида жойлашган эди. Мазкур оятдаги Ай эса Мўаб юртига қарашли шаҳар бўлиб, унинг айнан қаерда жойлашгани маълум эмас.
вайрон бўлди!Эй Рабба аҳолиси, фарёд қилинг!
Қанорга ўраниб ▼
▼ Қанорга ўраниб… — 4:8 изоҳига қаранг.
, марсия айтинг,Қайғудан баданингизни тилинг ▼
▼ …Қайғудан баданингизни тилинг — ёки …Девор билан ўралган шаҳарларингизнинг ичида саросимага тушганингиздан у ёққа, бу ёққа югуринг. Баданни тилиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
.Ахир, худойингиз Мўлах сургун қилинади,
Руҳонийлару аъёнларингиз асирга олиб кетилади.
4Эй исёнкор қиз ▼
▼ қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Оммон,Нечун кучинг билан мақтанасан?
Сенинг кучинг қирқилади! ▼
▼ Нечун кучинг билан мақтанасан? Сенинг кучинг қирқилади! — ёки Нечун ҳосилдор водийларинг билан мақтанасан? ёхуд Нега водийларинг билан мақтанасан? У ерда қон дарё бўлиб оқади!
Сен бойлигингга ишонасан,
«Бизга ҳужум қилишга ким журъат этар?» дейсан.
5Мен Ўзим сенга ҳар томондан даҳшат соламан,
— деб айтмоқда Сарвари Олам — Раббий. —
Ҳаммангиз тумтарақай бўлиб қочасизлар,
Қочоқларни ҳеч ким тўплай олмайди.
6Аммо шундан сўнг
Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман ▼
▼ …Мен Оммон халқини яна фаровонликка эриштираман — ёки …Мен Оммон халқини асирликдан озод қилиб, она юртига қайтариб олиб келаман (шу бобнинг 39–оятида ҳам бор).
.”Эгамизнинг каломи шудир.
Эдом халқи ҳукм қилинади
7Сарвари Олам Эдом ▼▼ Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди.
ҳақида шундай демоқда:“Темонда ▼▼ Темон — Эдом юртининг шимолида жойлашган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудуд. Бу ўринда Темон Эдомнинг шеърий номи сифатида ишлатилган (шу бобнинг 20–оятида ҳам бор).
фаросатли киши қолмадими?Оқилона насиҳат берадиган топилмадими?
Ақлларини моғор босдими?
8Эй Дедонликлар ▼
▼ Дедон — Арабистон ярим оролининг шимоли–ғарбида жойлашган шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудуд. Ўша даврда Дедонликларнинг катта бир гуруҳи Эдом юртида истиқомат қилган бўлса керак.
, қочинглар,Чуқур ғорларда бекиниб олинглар!
Вақт келди Эсов наслини ▼
▼ Эсов насли — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди.
жазолашга,Фалокат келтираман унинг бошига.
9Боғингизда узум терган одамлар
Бир–икки бош бўлса–да, узум қолдиради–ку!
Кечаси уйга тушган ўғри
Фақат хоҳлаган нарсасини олади–ку!
10Мен эса Эсовнинг бор–йўғини тортиб оламан,
Унинг пана жойларини ошкор қиламан,
У ҳеч қаерга яширина олмайди.
Унинг болалари ҳалок бўлади,
Оға–ини, қўшнилари ўлади.
Ундан асар ҳам қолмайди.
11Етимларингизни қолдиринг,
Уларнинг жонини асрайман.
Беваларингиз Менга инониб яшасин.”
12Эгамиз шундай демоқда: “Айбсиз одамлар жабр тортса–ю, сен, эй Эдом, жазосиз қоласанми?! Йўқ, сен жазодан қочиб қутулолмайсан. Жазо косасидан ▼
▼ Жазо косаси — Худо ғазабининг рамзи бўлган шароб косасига ишора. Мана шу шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (25:15-29 га ва Ишаё 51:17-23 га қаранг).
албатта ичасан. 13Ўз номим билан қасам ичиб ▼▼ Ўз номим билан қасам ичиб… — 22:5 изоҳига қаранг.
айтаманки, Бозрах шаҳри ▼▼ Бозрах шаҳри — Эдом юртининг пойтахти.
вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлиб қолади.” Эгамизнинг каломи шудир. 14Эгамиз барча халқларга жарчи юборди,Мен, Еремиёга шундай хабар етиб келди:
“Тўпланинг! Эдомга ҳужум қилинг,
Қани, жангга отланинг!”
15Эгамиз дейди:
“Эй Эдом, сени халқлар орасида арзимас қилиб қўяман,
Бутун одамзод сендан ҳазар қиладиган бўлади.
16Важоҳатинг сени алдади,
Такаббурлигинг сени аҳмоқ қилди.
Сен–ку тик қояда яшайсан,
Азим чўққиларни эгаллагансан.
Бургут каби инингни баланд қурган бўлсанг ҳам,
Сени у ердан тортиб тушираман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
17– 18Эгамиз шундай демоқда: “Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши унинг аянчли аҳволидан ваҳимага тушиб, қотиб қолади. Садўм, Ғамўра ▼
▼ Садўм, Ғамўра… — 23:14 изоҳига қаранг.
ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди. 19Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?! 20Шундай экан, Эдом халқига қарши тузган режаларимни эшитиб қўйинг. Темон аҳолисига қилган ниятларимга қулоқ тутинг: йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари дастидан ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади. 21Эдом гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади. Халқнинг доду войлари Қизил денгизгача ▼▼ Қизил денгиз — ибронийча матнда Ём–Суф, маъноси Қамиш денгизи. Бу оятдаги мана шу ном ҳозирги Ақаба қўлтиғига (яъни Қизил денгизнинг шимоли–шарқидаги қўлтиғига) ишора қилади.
эшитилади. 22Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.” Дамашқ ҳукм қилинади
23Қуйидаги хабар Дамашқ ҳақидадир:Эгамиз шундай дейди:“Хомат билан Арпад аҳли ▼
▼ Хомат билан Арпад аҳли — ҳозирги Суриянинг шимолида жойлашган шаҳарлар. Шимолдан келган душман лашкарлари йўл–йўлакай бу шаҳарларга ҳам ҳужум қилишган.
шум хабар эшитишади,Шунинг учун улар саросимага тушади.
Юрагига тушган ғулғула босилмайди,
Жўшқин денгиз каби тинчланмайди.
24Дамашқ мадорсиз қолади,
Орқага қочмоқчи бўлади,
Бутун вужудини ваҳима қамраб олади.
Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади.
25Эвоҳ, машҳур шаҳар тарк этилади!
Қувонч макони ▼
▼ Қувонч макони — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда Қувончим макони.
ташлаб кетилади!26Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади,
Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади,
— деб айтмоқда Сарвари Олам. —
27Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман,
Олов Банҳадад қалъаларини ёндириб ташлайди.”
Кедар ва Хазор ҳукм қилинади
28Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 39:1 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
мағлуб қилган Кедар ва Хазор ▼▼ Кедар ва Хазор — Арабистон ярим оролининг шимолида жойлашган ерлар.
шоҳликлари ҳақида Эгамиз шундай дейди:“Қани бўлинг, Кедарга ҳужум қилинг!Ўша шарқ қабилаларини ҳалок этинг!
29Қўлга киритинг чодирларию қўйларини,
Чодир пардаларию бор бисотини.
Туяларини ўзингизга олинг.
Одамлар бақиради:
«Атрофни даҳшат қамради!»
30Эй Хазор аҳолиси!
Қочинг! Узоқларга бош олиб кетинг.
Чуқур ғорларда яшириниб олинг,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Зеро, Бобил шоҳи Навухадназар
Сизларга қарши бир режа тузди,
Сизларни ҳалок этиш ниятида юрибди.
31Эй Бобил лашкарлари,
Қани, хотиржам бўлган халққа ҳужум қилинглар!
Бехатар яшаётганларга ташланинглар!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Улар саҳрода ёлғиз яшайдилар,
Шаҳарларининг на дарвозалари, на тамбалари бор.
32Уларнинг туяларини ўлжа оласиз,
Мол подаларини қўлга киритасиз.
Сочини олдириб юрган ▼
▼ Сочини олдириб юрган… — 9:26 нинг биринчи изоҳига қаранг.
ХазорликларниМен тўрт томонга тарқатиб юбораман.
Уларнинг устига ҳар ёқдан кулфат ёғдираман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
33Хазор то абад ташландиқ бўлиб қолади,
Чиябўрилар маконига айланади.
У ерда ҳеч ким яшамайди,
У жойларга ҳеч ким бориб ўрнашмайди.”
Элам ҳукм қилинади
34Яҳудо шоҳи Зидқиё ▼▼ Зидқиё — 1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
ҳукмронлигининг илк даврида Эгамиз Еремиё пайғамбарга Элам юрти ▼▼ Элам юрти — бу юрт Бобил юртидан жануби–шарқда, ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган эди.
тўғрисида Ўз сўзини аён қилди. 35Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман. 36Улар устига тўрт томондан душман соламан. Ҳаммасини ер юзининг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Эламликлар қочиб бормаган бирон–бир юрт қолмайди. 37Мен Эламни қасди бор душманлари қаршисида саросимага соламан. Қайнаган ғазабимни устиларига кулфат қилиб ёғдираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ортидан қилич солиб, ҳаммасини битта қолдирмай қириб ташлайман. 38Уларнинг шоҳини аъёнлари билан бирга йўқ қиламан. Эламда Ўз тахтимни ўрнатаман. 39Аммо кейинчалик Мен Элам халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Copyright information for
UznUzbC