Jeremiah 50
Бобил мағлуб бўлади
1Эгамиз Бобил юрти, Бобилликларнинг ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 8, 25, 35–оятларида ҳам бор).
диёри хусусида Еремиё пайғамбар орқали шундай сўзларни айтди: 2“Халқларга эълон қилинг, хабар етказинг!Байроқ кўтариб, янгиликни айтинг.
Ҳеч нарса яширмай шундай жар солинг:
«Бобил қулайди,
Уларнинг худоси Бэл шарманда бўлади,
Худоси Мардух ▼
▼ …Бэл…Мардух… — Бэл Бобилнинг бош худоси эди. Бэл Мардух исми билан ҳам танилган.
парча–парча қилинади.Бобил бутлари хор бўлади,
Санамлари синдириб ташланади.»
3Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.”
Исроил халқи сургундан қайтиб келади
4Эгамиз шундай демоқда: “Ўша кунлар келганда, Исроил халқи Яҳудо халқи билан бирга кўз ёш тўкиб, Эгаси Худога интиладиган бўлади. 5Улар юзларини Қуддус ▼▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 28–оятида ҳам бор). 3:14 изоҳига қаранг.
томон бурадилар, у ерга олиб борадиган йўлни сўраб–суриштирадилар. Эгасига боғланиб қоладилар, У билан унутилмас, абадий бир аҳд тузадилар. 6Менинг халқим адашган қўйларга ўхшайди. Чўпонлари уларни йўлдан адаштириб, тоғларга ҳайдаб юбордилар. Улар тоғлару қирларда дарбадар кезиб, оромгоҳини унутдилар. 7Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.» 8Эй Исроил халқи, Бобилдан қочиб чиқинг! Бобилликларнинг юртини тарк этинг! Сурувни бошқариб кетаётган серкадай биринчи бўлиб чиқинг. 9Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир. 10Бобил ▼▼ Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 45–оятида ҳам бор).
талон–тарож қилинади, ҳамма талончилари ўлжага тўяди.” Эгамизнинг каломи шудир. Бобил қулайди
11Эй Худонинг халқини талаган Бобилликлар!Сизлар севиниб, хурсанд бўляпсизлар,
Яйловдаги бузоқдай ▼
▼ …Яйловдаги бузоқдай… — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда …Буғдой янчаётган ҳўкиздай….
шодон сакраяпсизлар,Отлар каби кишнаяпсизлар.
12Аммо билиб қўйинг, она юртингиз хор бўлади,
Сиз туғилган юрт оёқ ости қилинади.
Юртингиз халқлар орасида арзимас бўлиб қолади,
Чўл, қақроқ ер, саҳрога айланади.
13Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади,
У ерда ҳеч ким яшамайди.
Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади.
У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди,
Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади.
14Эй мерганлар!
Бобил атрофига саф тортинг!
Унга қарши ўқ узинг!
Ўқингизни сира аяманг.
Ахир, Бобил Эгамизга қарши гуноҳ қилди.
15Ҳар ёқдан Бобилга шундай деб хитоб қилинг:
“Бобил таслим бўляпти,
Истеҳкомлари йиқиляпти,
Деворлари ўпирилиб тушяпти.”
Эгамизнинг қасосидир бу.
Сизлар ҳам Бобилдан ўч олинг,
Қилмишларини ўз бошига қайтариб солинг.
16Бобилдаги уруғ сепувчиларни йўқ қилинг,
Ўрим мавсумида ўроқчиларни ўлдиринг.
Душман қиличидан ҳамма қочсин,
У ердаги асирлар ўз халқи орасига қайтсин,
Она юртига қочиб борсин.
Исроил тикланади
17Исроил халқи ▼▼ Исроил халқи — шимолий ва жанубий шоҳликларнинг халқи назарда тутилган (2:4 изоҳига қаранг). Шу бобнинг 20–оятида эса бу иккала шоҳлик “Исроил” ва “Яҳудо” деб алоҳида–алоҳида айтиб ўтилган.
шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга Оссурия шоҳи ▼▼ Оссурия шоҳи — Тиғлатпиласарнинг ўғли Шалманасар ёки Шалманасарнинг вориси Саргон II назарда тутилган бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 17:3-6 га ва ўша оятларнинг изоҳларига қаранг).
ташланган эди, Исроилнинг суякларини эса Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
ғажиган эди. 18Шу сабабдан Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Оссурия шоҳини қандай жазолаган бўлсам, Бобил шоҳини ва унинг юртини ҳам худди шундай жазолайман. 19Исроилни ўз яйловига қайтариб олиб келаман, улар Кармил тоғининг ён бағирларида ва Башанда ўтлаб юрадилар. Эфрайим қирларида ва Гиладда ▼▼ …Кармил…Башан…Эфрайим…Гилад… — илгарилари бу ерлар собиқ Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарашли эди.
юриб, қоринларини тўйғизадилар. 20Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Зеро, Мен асраган халқимнинг гуноҳларини кечираман.” Худо Бобилни ҳукм қилади
21Эгамиз шундай демоқда:“Маротайим ▼
▼ Маротайим — Бобил юртидаги ерларнинг ибронийча номи. Бу ерлар Дажла ва Фурот дарёлари кесишган жойдаги Форс қўлтиғи яқинида жойлашган. Ибронийчада Маротайим номи икки баробар итоатсиз деган маънони билдиради, бу оятда Бобил шу ном билан таърифланади.
юртига бостириб боринглар,Пахўд ▼
▼ Пахўд — Бобил юртининг жануби–шарқида яшаган халқнинг номи. Ибронийчада Пахўд номининг маъноси жазо бўлиб, бу оятда Бобил халқининг қисматига ишора қилади.
аҳолисига ҳужум қилинглар,Уларни тамомила қириб битиринглар.
Сизларга Мен буюрган ҳамма ишни бажаринглар.
22Бобилдан жанг шовқин–сурони кўтарилмоқда,
Ҳамма ёқ харобага айланмоқда.
23Бобил бутун дунёни болғадай парча–парча қилди,
Эҳ, энди ўзи синиб парчаланиб кетди!
Бобилнинг аҳволи халқларни ваҳимага солди.
24Эй Бобил, Мен сенга тузоқ қўйгандим,
Билмасдан тузоғимга тушиб қолдинг.
Сени фош қилдим, қўлга олдим.
Ахир, сен Менга қарши чиққан эдинг.”
25Эгамиз Ўз аслаҳахонасини очди,
Ғазаб қуролларини олиб чиқди.
Сарвари Олам — Раббий
Бобилликлар юртида бир иш қилишга шайланди.
26Узоқ юртлардан Бобилга ҳужум қилинг!
Омборхона эшикларини бузинг!
Бобилни дон уюмларидай йиғинг,
Ҳаммасини йўқ қилинг.
Ундан асар ҳам қолмасин!
27Ёш жангчиларини ўлдиринг,
Ҳаммасини қириб ташланг.
Бобилнинг ҳолига вой, унинг куни битди,
Жазо оладиган вақти етди.
28Бобилдан қочиб келганларнинг гапларини эшитинг. Улар Қуддусга келиб, Эгамиз Худо Ўз Маъбади учун қасос олганини эълон қилишмоқда. 29– 30Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” 31Сарвари Олам — Раббий шундай демоқда:
“Эй такаббур Бобил, Мен сенга қарши чиқяпман!
Сенинг кунинг битди,
Сени жазолайдиган вақт етди.
32Бу такаббур халқинг қоқилиб тушади,
Сени ҳеч ким турғизиб қўймайди.
Мен ҳамма шаҳарларингга ўт қўяман,
Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндириб юборади.”
33Сарвари Олам шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари зулм исканжасида қолишди. Душманларнинг ҳаммаси уларни қаттиқ тутиб турибди. Уларни қўйиб юборишдан бош тортяпти. 34Аммо Мен уларнинг қудратли Қутқарувчисиман, Менинг номим Сарвари Оламдир. Мен халқимни астойдил ҳимоя қиламан, уларнинг юртига ором бераман. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қиламан.” 35Эгамиз шундай демоқда:
“Бобилликларга ўлим!
Бутун Бобил аҳолисига,
Аъёнларию донишмандларига ўлим!
36Фолбинларига ўлим!
Нақадар аҳмоқдир улар!
Жангчиларига ўлим!
Нақадар ваҳимага тушган улар!
37Отларию жанг араваларига ўлим!
Ёлланган жангчиларига ўлим!
Аёлларга ўхшаган заифдир улар!
Зеб–зийнату бойликларини йўқ қилинг,
Таланг, ўлжа қилиб олинг.
38Бутун юртга қурғоқчилик келсин!
Дарёлари қуриб кетсин.
Зеро, бу юрт бутлар макони бўлди,
Ваҳимага солган ўша бутлар дастидан
Одамлари ақлдан озди.
39Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади. 40Садўм, Ғамўра ▼
▼ Садўм, Ғамўра… — 23:14 изоҳига қаранг.
ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Бобил ҳам шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир. 41Ана, шимолдан оломон келмоқда.Дунёнинг четидан
Буюк бир халқу кўп шоҳлар қўзғалмоқда.
42Камону найзалар билан қуролланган улар,
Шафқат қилмайдиган золимдир бу одамлар.
Улар отларини елдиради,
Денгиздай гувиллаб келади.
Эй қиз ▼
▼ қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Бобил, улар сенга қарши чиқади,Жанг қилгани саф тортишади.
43Бобил шоҳи бу хабарни эшитди,
Қўлларида мадор қолмади.
Дард тутган аёл каби
Азобу изтиробда қолди.
44Эгамиз шундай дейди: “Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Бобил халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрайди?! Қандай чўпон Менга қарши тура олади?! 45Шундай экан, Бобил юртига қарши Мен тузган режаларни эшитинглар. Бобил халқи тўғрисида қилган ниятларимга қулоқ тутинглар: йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари дастидан ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади. 46Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.”
Copyright information for
UznUzbC