‏ Jeremiah 51

Эгамиз Бобилни ҳукм қилишда давом этади

1Эгамиз шундай демоқда:
“Мен Бобилга ва унинг аҳолисига
унинг аҳолиси — ибронийча матнда Леб–қамай, Бобил аҳолисига нисбатан ишлатилган яна бир ном.
қарши,
Ҳалокат келтирадиган шамол қўзғатаман.
2Бобилга ажнабийларни жўнатаман.
Улар буғдойни совургандай,
Бобилни совуриб ташлайдилар.
Унинг бор–йўғини шилиб оладилар.
Кулфат куни унга ҳар ёқдан ёпириладилар.
3Бобил камонкашларининг совут кийишига,
Ўқ узишларига имкон берманг.
Бобил йигитларига раҳм қилманг!
Лашкарини тамомила қириб битиринг.
4Улар Бобил
Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 54–оятида ҳам бор).
юртида чопиб ташланадилар,
Кўчаларида оғир яраланиб ётадилар.”

5Исроил ва Яҳудо халқлари
Сарвари Олам олдида гуноҳ қилган бўлсалар ҳам,
Худоси уларни тарк этмади.
Исроил халқининг Муқаддас Худоси улардан юз ўгирмади.

6Бобилдан қочиб чиқинглар!
Жонингизни қутқариб қолинглар!
Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар,
Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда,
Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда.
7Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди,
Бобил бутун дунёни маст
маст — бу ўринда шароб Худо ғазабининг рамзи бўлиб, шаробдан маст бўлиш Худонинг ҳукмига дучор бўлишни билдиради (25:15-29 га ва Ишаё 51:17-23 га қаранг).
қилди.
Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди,
Ҳаммаси ақлдан озди.
8Бобил бирданига қулайди, вайрон бўлади.
У учун фарёд қилинг!
Яраларига малҳам суртинг,
Зора тузалиб қолса!
9Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади:
“Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади.
Энди уни ташлаб кетайлик,
Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик.
Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди,
Кўкдаги булутларгача етиб борди.”

10Исроил халқи дейди:
“Эгамиз бизни оқлади.
Юринглар, Қуддусга
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 35–оятида ҳам бор). 3:14 изоҳига қаранг.
борайлик,
Эгамиз Худонинг буюк ишларини
У ерда эълон қилайлик.”

11Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини
Мидия шоҳлари — Мидия шоҳлигига қарашли кичкина шоҳликлар. Бу шоҳликлар Бобил юртидан шимоли–шарқда жойлашган эди (яна шу бобнинг 27–оятига ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Улар Форсларга қўшилиб, Бобилга ҳужум қилган эдилар.
Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди:

“Ўткирланг ўқларни!
Тўлдиринг ўқдонларни!”

12Бобилга қарши байроқ кўтаринг.
Қўриқчилар сафини кучайтиринг,
Соқчилар қўйинг.
Пистирма қўйишга тайёр туринг.
Эгамиз режаларини амалга оширади,
Бобилга қарши айтганларини бажаради.
13Эй сероб сувлар бўйидаги шаҳар,
Бой хазинага эга бўлган шаҳар!
Сенинг кунинг битди.
Ҳаётинг ипи узилди
Ҳаётинг ипи узилди — ўлимни билдирувчи ибора. Ишаё 38:12 га қаранг.
.
14Сарвари Олам Ўз номи билан қасамёд қилиб деди:
“Чигирткадай
Чигирткадай — 46:23 изоҳига қаранг.
гала–гала душманни сенга қарши юбораман.
Улар юртинг узра ғолибона ҳайқиради.”

Худога ҳамду сано қўшиғи

15Эгамиз қудрати ила ерни яратди,
Донолиги ила дунёни бунёд этди,
Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.
16Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди,
У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади.
Ёмғир ёғдирганда чақмоқ чақтиради,
Омборларидаги шамоллардан эстиради.

17Унинг олдида ҳамма одамлар аҳмоқ ва нодондир.
Заргарлар ясаган бутлари туфайли шарманда бўлишади.
Ясаган санамлари сохтадир, уларнинг жони йўқ.
18Бу бетайин бутлар алдамчидир.
Уларни жазолаганим заҳоти йўқ бўлишади.
19Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас.
Бутун борлиқни У яратган,
Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган.
Унинг номи Сарвари Оламдир.

Эгамизнинг болғаси

20Эгамиз шундай дейди:
“Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан.
Сен билан эздим Мен халқларни,
Сен билан парчаладим шоҳликларни.
21Сен билан пачақладим отлару чавандозларни,
Мажақладим жанг араваларию аравакашларни.
22Сен билан эздим эркагу аёлларни,
Сен билан урдим ёшу қариларни,
Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни,
23Сен билан эздим чўпонлару уларнинг сурувларини,
Сен билан урдим деҳқонлару уларнинг ҳўкизларини,
Сен билан ўлдирдим ҳокимлару аъёнларни.”

Бобилнинг жазоси

24Эгамиз шундай демоқда: “Қуддусга қилган барча ёвузликлари учун Бобилликларни
Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 35–оятида ҳам бор).
ва бутун Бобил юртини сизнинг кўзингиз олдида жазолайман.

25Эй Бобил, сен тоғдай бўлиб,
Бутун дунёни вайрон қилдинг.
Шу боис Мен сенга қаршиман!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
Мен сенга қарши қўл кўтараман,
Сени қоялардан пастга думалатиб юбораман,
Куйиб хароб бўлган тоққа айлантираман.
26Сендан на тамал тоши,
На пойдевор учун тош олинади.
Сен то абад ташландиқ бўлиб қоласан.”
Эгамизнинг каломи шудир.

27Байроқни кўтаринг!
Халқларга бурғу чалинг!
Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг.
Арарат, Миннах ва Ашканоз шоҳликларини
Арарат, Миннах ва Ашканоз шоҳликлари — Бобил юртидан шимолда жойлашган бўлиб, Мидия шоҳлигига қарам эди (шу бобнинг 28–оятига қаранг).

Унга қарши тўпланг.
Бобилга қарши жанг қиладиган лашкарбошини тайинланг,
Чигиртка галасидай кўп отлар келтиринг.
28Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг.
Мидия шоҳларини, уларнинг ҳокиму аъёнларини,
Уларнинг қўли остидаги ҳамма юртларни
Бобилга қарши сафарбар қилинг.
29Бутун дунё дағ–дағ титрамоқда,
Зеро, Эгамиз Ўз режасини амалга оширмоқда.
Бобил вайрон бўлади,
Эвоҳ, кимсасиз ҳувиллаб қолади.
30Бобил сипоҳлари жангдан воз кечишади,
Қалъаларида писиб ётишади.
Уларнинг мадори қолмайди,
Аёллардай заиф бўлиб қолишади.
Бобилнинг душмани шаҳар биноларига ўт қўяди,
Шаҳар дарвозаларини бузади.
31Чопар кетидан чопар югурар,
Хабарчи кетидан хабарчи келар.
Бобил шоҳига шундай хабар етказмоқчи улар:
“Шаҳрингиз қулади,
32Дарёнинг кечув жойлари қўлга олинди,
Тўқайларга ўт қўйилди
…Тўқайларга ўт қўйилди… — қочган одамлар баланд қамишлар орасига яширинишарди.
,
Сипоҳлар саросимага тушди.”

33Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда:
“Қиз
Қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди.
Тез орада ўрим вақти етиб келади,
Ҳадемай у янчилади
…у янчилади — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқларини таёқ билан уриш, устидан тепкилаш ёки хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган.
.”

34Қуддус аҳолиси шундай деди:
“Бобил шоҳи Навухадназар
Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
бизни ғажиди, эзди,
Бизни бўм–бўш идишдай қилиб қўйди.
У аждарҳодай бизни ямлади,
Лаззатли нарсаларимиз билан қорнини тўйғизди,
Кейин эса бизни тупуриб ташлади.”
35Қуддус аҳолиси айтсин:
“Мажақланган танам
танам — ёки мен ва қариндошларим.
учун Бобилдан ўч олинсин”, дея.
Сион аҳолиси айтсин:
“Тўкилган қоним учун Бобилликлар жазолансин”, дея.

Эгамиз Исроилга ёрдам беради

36Эгамиз шундай демоқда:
“Мен даъвоингизни эшитиб,
Сизни ҳимоя қиламан.
Сизлар учун ўч оламан.
Бобилнинг булоғини қуритаман,
Дарёларини сувсиз қолдираман.
37Бобилни бир уюм тошга айлантираман,
Чиябўриларнинг макони қиламан.
Бобилнинг аҳволидан одамлар даҳшатга тушади,
Уни кўрганлар қотиб қолади.
У ерда бирон кимса яшамайди.

38Бобилликлар шер каби ўкиришади,
Шер болаларидай бўкиришади.
39Айни қизишган пайтларида
Уларга ўткир ичимликдан ичираман.
Уларни масту
маст — шу бобнинг 7–ояти изоҳига қаранг.
шодон қиламан.
Сўнг улар абадий уйқуга кетишади,
Ҳеч қачон уйғонишмайди,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
40Мен уларни қўзичоқ, қўчқор ва такалардай
Қассоб олдига олиб бораман.

Бобилнинг қисмати тўғрисидаги ашула

41Эҳа, Бобил
Бобил — ибронийча матнда Шашах, Бобилга нисбатан ишлатилган яна бир ном.
шаҳри қулади–я!
Бутун дунё ғурури мағлуб бўлди–я!
Унинг қисматидан халқлар даҳшатга тушди!
42Денгиз сувлари Бобилни босди,
Шовқин тўлқинлар уни қоплаб олди.
43Ана, шаҳарлари хароб бўлди,
Улар чўлу саҳрога айланди.
Энди у ерда ҳеч ким яшамайди,
Инсон қадами у ерга етиб бормайди.
44Бобил худоси Бэлни
Бэл — Бобилнинг бош худоси эди. Мардух исми билан ҳам танилган.
Мен жазолайман,
Ютганларини оғзидан чиқараман.
Энди халқлар унинг олдига оқиб бормайди,
Бобил деворлари қулаб тушади.

Худо Бобилдаги Исроил халқига хабар беради

45Эй халқим, чиқиб кет у ердан!
Қочиб қол Менинг қаҳримдан!
Жонингни қутқаргин!
46Юртдаги миш–мишлар сизни қўрқитмасин,
Юрагингизга ғулғула солмасин.
Бир йил бир миш–миш бўлади,
Кейинги йили бошқаси чиқади.
Ҳа, юртдаги зўравонлик ҳақида миш–миш чиқади,
Шоҳлар орасидаги уруш ҳақида миш–миш тарқалади.
47Мана, шундай кун келяптики,
Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман.
Бутун Бобил юрти шарманда бўлади,
Кўчаларида жасадлар ётади.
48Ҳа, Бобилга қарши шимолдан
Қирғин келтирувчи келади.
Шунда Бобилнинг ҳалокатидан
Еру осмон шодланади,
У ердаги барча мавжудот хурсанд бўлади,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
49Ахир, Бобил Исроил халқининг умрига зомин бўлди,
Ер юзидаги кўп халқларнинг бошини еди,
Ана энди унинг қилмишлари ўзининг бошига етди.”

50Эй қиличдан омон қолганлар!
Ўйланмасдан қочинглар!
Олис юртда Эгамизни эсланглар.
Қуддус ҳақида ўйланглар.
51Сизлар айтасиз: “Шарманда бўлдик.
Ҳақоратлар эшитдик.
Юзимиз шувут.
Ахир, Эгамиз уйининг муқаддас хоналарини
Ажнабийлар оёқ ости қилди.”
52Эгамиз эса шундай демоқда:
“Мана, шундай кунлар келяптики,
Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман.
Бутун юрт узра
Ярадорларнинг фарёдлари эшитилади.
53Бобил осмонга чиқиб олса ҳам,
Баланд қалъасини мустаҳкам қилса ҳам,
Мен унга қарши қирғин келтирувчини юбораман.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Бобил вайрон бўлади

54Ана, Бобил халқидан доду фарёд кўтарилмоқда,
Бобил юртидан вайрон–талқон садолари келмоқда.
55Эгамиз Бобилни вайрон қилади,
Шанғиллаган товушини ўчиради.
Душманлар шиддатли тўлқинлардай ўкиради,
Қулоқни тешгудек қилиб бақиради.
56Қирғин келтирувчи Бобилга қарши чиқади,
Сипоҳларини асирликка олади.
Камонларини синдиради.
Ахир, Эгамиз жазолайдиган Худодир,
У роса Бобилнинг жазосини беради.
57Худо Шоҳдир,
Сарвари Оламдир Унинг номи.
У шундай демоқда:
“Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини,
Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини.
Улар абадий уйқуга кетадилар,
Ҳеч қачон уйғонмайдилар.”

58Сарвари Олам шундай демоқда:
“Бобилнинг қалин деворлари ер билан яксон қилинади,
Баланд дарвозалари ёндириб ташланади.
Эллар беҳуда тинкасини қуритади.
Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади.”

Еремиёнинг башорати Бобилда овоза қилинади

59Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўртинчи йили
Зидқиё ҳукмронлигининг тўртинчи йили — милоддан олдинги 593 йил (1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг).
. Шоҳ Зидқиё Бобилга бормоқчи бўлиб йўлга отланганда, Еремиё пайғамбар Нериёнинг ўғли, Махсиёнинг невараси Сараёга кўрсатмалар берди. Сараё бу сафарда жавобгар бир шахс эди.
60Еремиё ўрама қоғозга
ўрама қоғоз — 30:2 изоҳига қаранг.
Бобилнинг бошига тушадиган барча кулфатларни батафсил баён қилиб ёздирган эди.
61У Сараёга шундай тайинлади:

— Бобилга борганингдан кейин, ўрама қоғоздаги ҳамма сўзларни халққа баланд овозда ўқиб бер.
62Кейин эса шундай хитоб қил: “Эй Эгам, Сен Ўзинг бу жойни вайрон қиламан, дегансан. Бу ерда на одамлар, на ҳайвонлар яшайди, бу жой то абад ташландиқ бўлади, деб айтгансан.” 63Ўрама қоғозни ўқиб бўлганингдан кейин, унга бир тош боғлагин–да, Фурот дарёсининг ўртасига улоқтириб юбор. 64Кейин шундай деб айт: “Бобил ҳам шунга ўхшаб чўкиб кетади. Эгамиз Бобилга ёғдирадиган кулфатлар туфайли Бобил ҳеч қачон ўнгланмайди. Унинг бутун аҳолиси ўлади.”

Еремиёнинг башоратлари тугади.
Copyright information for UznUzbC