Jeremiah 52
Қуддус қулайди
1Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди ▼▼ Зидқиё йигирма бир ёшида шоҳ бўлди… — милоддан олдинги 597 йил (1:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Шоҳ Навухадназар Ёҳайихинни Бобилга сургун қилгандан кейин Яҳудо тахтига Зидқиёни ўтқизди (37:1 ва 4 Шоҳлар 24:8-17 га қаранг).
ва Қуддусда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Онасининг исми Хамутал бўлиб, Либналик Еремиёнинг ▼▼ Еремиё — Еремиё пайғамбардан бошқа одам.
қизи эди. 2Зидқиё ҳам, Ёҳайиқим каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилгани учун 3Эгамиз Қуддус ва Яҳудо халқидан ғоят ғазабланган, оқибатда уларни Ўз ҳузуридан қувиб юборган эди. Зидқиё Бобил шоҳига қарши исён кўтарди. 4Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ▼▼ Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойи — милоддан олдинги 589 йилнинг ўнинчи ойи. Иброний календарининг Табат ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан декабрнинг ўртасидан бошланади.
ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар ▼▼ Навухадназар — 21:2 изоҳига қаранг.
Қуддусга қарши бор лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотлари ▼▼ қамал иншоотлари — 33:4 изоҳига қаранг.
ясатди. 5Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача ▼▼ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йили — милоддан олдинги 586 йил.
шаҳар қамалда қолди. 6Тўртинчи ойнинг ▼▼ Тўртинчи ой — иброний календарининг Таммуз ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан июннинг ўртасидан бошланади.
тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. 7Бобилликлар ▼▼ Бобилликлар — ибронийча матнда Халдейлар, ўша вақтда Бобилликлар шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 17–оятида ҳам бор).
Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси ▼▼ Иордан водийси — ибронийча матнда Араба. Араба умумий географик ном бўлиб, бу оятда Иордан водийсининг бир қисмига, айнан Ўлик денгизнинг шимолидаги ерларга нисбатан ишлатилган.
томонга қочган эдилар. 8Аммо Бобил ▼▼ Бобил — ибронийча матнда Халдей, ўша вақтда Бобил юрти шу ном билан ҳам аталарди (шу бобнинг 14–оятида ҳам бор).
сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. 9Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига ▼▼ Ривло шаҳри — бу шаҳар Оронтес дарёси бўйида, ҳозирги Сурия ҳудудида жойлашган эди.
, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. 10Ривлода Зидқиёнинг кўзи олдида ҳамма ўғилларини, сўнг Яҳудо аъёнларини қатл қилди. 11Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди. Маъбад вайрон бўлади
12Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойининг ▼▼ Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойи — милоддан олдинги 586 йил. Оятдаги воқеа Қуддус қулагандан кейин бир ой ўтгач юз берган эди (шу бобнинг 6-7–оятларига ва 6–оятнинг изоҳига қаранг).
ўнинчи кунида Бобил шоҳи хизматидаги қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. 13У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. 14Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. 15Набизарадон баъзи қашшоқларни, шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқлару қолган–қутган ҳунармандларни ▼▼ қолган–қутган ҳунармандлар — Навухадназар бундан ўн бир йил олдин, яъни милоддан олдинги 597 йилда, кўп ҳунармандларни ўзи билан Бобилга олиб кетган эди (4 Шоҳлар 24:12-16 га қаранг).
асир қилиб олиб кетди. 16Узумчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлсинлар дея, ҳеч вақоси йўқ, қашшоқ одамлардан баъзиларинигина қолдирди, холос. 17Бобилликлар Эгамизнинг уйидаги бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни ▼▼ …бронза устунларни, араваларни, бронза ҳовузни… — 3 Шоҳлар 7:15-39 га қаранг.
парчаладилар, бронзанинг ҳаммасини Бобилга олиб кетдилар. 18Эгамизнинг уйида хизмат пайтида ишлатиладиган буюмларни — қозонларни, куракларни, қайчиларни, тоғорачалар ва куракчаларни, барча бронза ашёларни ҳам олиб кетдилар. 19Қўриқчилар сардори Набизарадон олтин ва кумушдан ясалган тоғораларни, оловкуракларни, тоғорачаларни, товоқларни, чироқпояларни, куракчаларни ва шароб назри учун ишлатиладиган идишларни ҳам олиб кетди. 20Эгамизнинг уйи учун шоҳ Сулаймон ясаттирган иккита устунга, ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга ▼▼ …ҳовузга, ҳовуз остидаги ўн иккита буқага ва араваларга… — қадимий юнонча таржимадан (яна 3 Шоҳлар 7:25 га қаранг). Ибронийча матнда …ҳовузга, аравалар остидаги ўн иккита буқага….
беҳисоб бронза сарф қилинган эди. 21Ҳар бир устуннинг баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак ▼▼ …баландлиги 18 тирсак, тевараги 12 тирсак… — баландлиги тахминан 8,1 метрга, тевараги тахминан 5,4 метрга тўғри келади.
эди. Устунларнинг ичи кавак бўлиб, деворларининг қалинлиги тўрт энли эди. 22Иккала устуннинг тепасида биттадан устунқош бор эди. Устунқошларнинг баландлиги 5 тирсакдан ▼▼ 5 тирсак — тахминан 2,3 метрга тўғри келади.
, атрофлари бронзадан ясалган тўрсимон безак ва анор ▼▼ анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди.
тасвири билан безатилган эди. 23Устунқошнинг ҳар бир томонига тўқсон олтита анор тасвири туширилган эди. Тўрсимон безакдаги анорларнинг сони ҳаммаси бўлиб юзта эди. Яҳудо халқи Бобилга сургун қилинади
24Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. 25Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг еттита шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди. 26Уларнинг ҳаммасини Ривлога, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди. 27Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди. 28Навухадназар сургун қилган халқнинг сони қуйидагичадир: ҳукмронлигининг еттинчи йили ▼▼ Ҳукмронлигининг еттинчи йили — милоддан олдинги 597 йил.
3023 нафар яҳудийни, 29ўн саккизинчи йили ▼▼ ўн саккизинчи йили — милоддан олдинги 586 йил.
Қуддус аҳолисидан 832 нафар кишини, 30йигирма учинчи йили ▼▼ йигирма учинчи йили — милоддан олдинги 581 йил.
қўриқчилар сардори Набизарадон Яҳудодан 745 нафар кишини сургун қилди. Ҳаммаси бўлиб сургун қилинган халқнинг сони 4600 киши эди. 31Яҳудо шоҳи Ёҳайихин Бобилга сургун қилинганига ўттиз етти йил бўлганда, Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди ▼▼ …Бобил тахтига Эвилмардух ўтирди — у Навухадназарнинг ўғли бўлиб, милоддан олдинги 562-560 йилларда Бобилда ҳукмронлик қилган.
. Эвилмардух ўша йилнинг ўн иккинчи ойи ▼▼ ўн иккинчи ой — иброний календарининг Адар ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан февралнинг ўртасидан бошланади.
йигирма бешинчи куни Яҳудо шоҳи Ёҳайихинга марҳамат қилиб, уни зиндондан олиб чиқди. 32Унга яхши муносабатда бўлди, Бобилга сургун қилинган бошқа шоҳлардан кўра, баландроқ мартаба берди. 33Шундай қилиб, Ёҳайихин зиндон кийимларини ечди. Умр бўйи доимо Бобил шоҳининг дастурхонидан таом еди. 34Умрининг охиригача Бобил шоҳи тарафидан кундалик эҳтиёжи ҳар доим қондирилди.
Copyright information for
UznUzbC