‏ Jeremiah 6

Қуддус душманлар қуршовида

1Эгамиз шундай дейди:
“Эй Бенямин насли,
Жонингизни қутқаринглар!
Қуддусдан қочиб чиқинглар!
Тахува шаҳрида бурғу чалинглар!
Байт–Хакерем шаҳрида
Тахува шаҳри…Байт–Хакерем шаҳри… — Тахува шаҳри Қуддусдан қарийб 16 километр жанубда, Байт–Хакерем шаҳри 3 километр жанубда жойлашган эди. Шимол томондан бостириб келаётган Бобил қўшинлари аввал Қуддусга, сўнг бу шаҳарларга ҳужум қилишлари керак эди. 1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг.
олов ёқиб, белги кўрсатинглар.
Ана, шимолдан бир фалокат келяпти,
Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти.
2Қиз
Қиз — 4:31 изоҳига қаранг.
Қуддус
Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 23–оятида ҳам бор). 3:14 изоҳига қаранг.
гўзал ва латофатлидир,
Аммо Мен уни йўқ қилиб ташлайман.
3Шаҳар атрофига жойлашиб олган чўпонлардай,
Душманлар Қуддусни қамал қилади.
Ҳар бири ўз лашкари учун жой танлайди.
4Улар шундай деб айтишади:
«Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар!
Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз!
Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти,
Оқшом соялари бўй чўзиб қолди.
5Энди тунда ҳужум қиламиз,
Шаҳардаги қалъаларни вайрон этамиз!»”

6Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда:
“Дарахтларини кесинглар
Дарахтларини кесинглар… — кесилган дарахтлардан қамал иншоотлари ва девортешар қуроллар ясалган (52:4 оятга ва 33:4 нинг изоҳига қаранг).
,
Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар
…Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар — қадимги даврларда душманлар девор билан ўралган шаҳарга ҳужум қилаётганларида, кўпинча деворга қиялатиб тупроқ уйганлар. Шу йўл билан улар шаҳарни ҳимоя қилаётган халққа ҳужум қилиш учун деворни бузишга ёки ошиб ўтишга қулай имконият яратганлар.
.
Бу шаҳар жазоланиши керак,
Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган.
7Булоқдан сув қайнаб чиққани сингари,
Қуддусдан қабиҳликлар қайнаб чиқяпти.
Зўравонлигу бузғунчилик садолари эшитиляпти.
У ерда кўрганим хасталигу яралар.
8Эй Қуддус, эсингни йиғиб олгин,
Йўқса, Мен сендан юз ўгираман.
Сени ташландиқ бир жойга айлантираман,
Юртингни ҳувиллатиб қўяман.
9Душманларингга айтаман,
Улар сени шип–шийдам қиладилар,
Бир шингил узуми қолмаган токка ўхшатиб қўядилар.”
Сарвари Оламнинг каломи шудир.

Исёнкор Исроил

10Эй Эгам! Кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?!
Ким менинг гапларимга қулоқ солади?!
Қара, уларнинг қулоқлари ёпиқ
қулоқлари ёпиқ — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси қулоқлари суннатсиз. Бу ибора “улар Худога қулоқ солишни ва итоат этишни истамайди” деган мажозий маънони ифодалайди (4:4 изоҳига қаранг).
,
Улар ҳеч нарсани эшитмайди.
Сенинг сўзингдан улар хафа бўлади,
Уни эшитишни хуш кўрмайди.
11Аммо ичим Сенинг ғазабингга тўлган эди,
Жаҳлимни тийишдан чарчадим.

Эгамиз менга шундай деди:
“Ғазабимни кўчадаги болаларга сочгин,
Тўдалашиб турган йигитларга сочгин.
Ғазабим эркагу аёлларга тушади,
Мункиллаган қариялар ҳам ундан қочиб қутулмайди.
12Уйлари, далалари ва хотинлари
Бошқа бировларга берилади.
Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман,
— деб айтмоқда Эгамиз. —

13Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача,
Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади.
Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача —
Ҳаммаси товламачилик қилишади.
14Халқимнинг яраларини юзаки даволашади.
Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади.
15Жирканч ишлари учун уяладиларми?
Йўқ, уялмайдилар!
Қизариш деган нарсани билмайдилар,
Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар.
Ҳа, уларни жазолаб, хонавайрон қиламан.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Исроил Худонинг йўлидан озади

16Эгамиз Ўз халқига шундай деб айтмоқда:
“Чорраҳаларда туриб қаранг,
Қадимги йўллар ҳақида сўранг,
Яхши йўл қаерда эканлигини билиб олинг.
Ўша йўлдан юринг,
Шунда кўнглингиз таскин топади.
Аммо сизлар: «Йўқ, у йўлдан юрмаймиз», дедингизлар.
17Мен сизларга қўриқчилар
қўриқчилар — Худо Ўз халқини огоҳлантириб, тавба қилишга ундаш учун юборган пайғамбарларга ишора.
қўйдим,
«Қўриқчилар бурғусининг жанговар садосига қулоқ солинглар»,
Деб сизларга тайинладим.
Сизлар эса: «Уларга қулоқ солмаймиз!» деб айтдингизлар.
18Шунинг учун, эй халқлар, эшитинг!
Халқим не ҳолга тушишини билиб олинг.
19Эй замин, қулоқ сол!
Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман,
Ёмон ниятларининг оқибати шудир.
Зотан, улар сўзларимга кирмадилар,
Қонунларимни рад этдилар.
20Шава юртидан
Шава юрти — Арабистон ярим оролининг жануби–ғарб томонида бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Шава маликаси шоҳ Сулаймонга ҳадялар олиб келган эди (3 Шоҳлар 10:1-13 га қаранг).
келтирилган зираворларни нима қиламан?!
Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?!
Халқимнинг куйдириладиган назрларини Мен қабул қилмайман,
Қурбонликларидан хушнуд бўлмайман.”
21Шу сабабдан Эгамиз демоқда:
“Мен бу халқнинг оёғига тўғоноқ соламан,
Улар қоқилиб йиқиладилар.
Оталар фарзандлари билан бирга,
Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.”

Шимолдан босқинчилар келади

22Эгамиз шундай демоқда:
“Ана, шимолдаги юртдан
шимолдаги юрт — Бобил назарда тутилган (1:15 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг).
оломон келмоқда,
Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда.
23Камону найзалар билан қуроллангандир улар,
Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар.
Улар отларини елдиради,
Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади.
Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар,
Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.”

24Одамлар шундай деди:
“Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик,
Мадоримиз қолмади.
Дард тутган аёл каби,
Азобу изтироб чекдик.
25Далаларга борманглар,
Кўчаларда юрманглар!
Душман қиличини тутган.
Атрофни даҳшат қамраган.”

26Эй халқим, қизалоғим!
Қанорга ўраниб, кулга белангин
Қанорга ўраниб, кулга белангин — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш ва кулга беланиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган.
.
Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек,
Аччиқ–аччиқ йиғлагин.
Ана, ҳалок этувчи келяпти,
У тўсатдан бизга ҳужум қилади.

27Эгамиз шундай деди:
“Эй Еремиё, халқимни текширгин,
Темирни синагандай уларни синагин,
Тутган йўлларини билиб олгин.
28Уларнинг ҳаммаси ўжар ва бебошдир,
Бировларга туҳмат қилиб юрадилар.
Бағирлари мис ва темир каби қаттиқ,
Ҳаммаси бузғунчилик қиладилар.
29Ана, босқонга тўхтовсиз дам берилмоқда,
Ўчоқдаги олов ловуллаб ёнмоқда.
Аммо бундай олов ҳам уларни тозалай олмади,
Улар фосиқлигича қолди.
30Уларни «сифатсиз кумуш» деб атайдилар,
Ахир, Мен уларни рад этдим.”
Copyright information for UznUzbC