Jeremiah 7
Еремиё Маъбадда воизлик қилади
1Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: 2“Уйимнинг дарвозаси олдига бор. Ўша ерда туриб, баланд овозда шундай деб айт: «Эй жамики Яҳудо халқи! Эй Эгамизга сажда қилиш учун мана бу дарвозадан кираётган халойиқ! Эгамизнинг гапларини эшитинглар. 3Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман. 4‘Эгамизнинг Маъбади шу ерда! Мана, Эгамизнинг Маъбади, шунинг учун ҳеч қандай хавф–хатар йўқ!’ деган ёлғон сўзларга ишонманг. 5Агар ҳақиқатан ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, бир–бирингизга нисбатан адолатли бўлсангиз, 6мусофирларга, етим ва беваларга зулм қилмасангиз, бу юртда айбсиз одамнинг қонини тўкмасангиз, бошингизга фалокат келтирадиган бошқа худоларга эргашмасангиз, 7бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар. 8Аммо сизлар ёлғон сўзларга ишоняпсизлар. 9Ўғрилик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. 10Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга ▼▼ уйим — яъни Маъбад (шу бобнинг 1-4–оятларига қаранг).
келиб, ‘Биз хавф–хатардан холимиз!’ деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?! 11Айтинглар–чи, Менинг номим билан аталган бу уй сизлар учун қароқчилар уяси бўлиб қолдими?! Қилган барча ишларингизни Мен Ўз кўзим билан кўриб турибман–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. 12— Қани, Шилў шаҳрига ▼▼ Шилў шаҳри — Қуддусдан қарийб 32 километр шимолда жойлашган. Ёшуа давридан тортиб Шомуил даврига қадар Муқаддас чодир ва Аҳд сандиғи Шилўда бўлган эди (Ёшуа 18:1, Ҳакамлар 18:31, 1 Шоҳлар 1:3, 4:3 га қаранг). Шомуил даврида Филистлар Аҳд сандиғини қўлга киритдилар (1 Шоҳлар 4:1-11 га қаранг). Археологик топилмаларнинг исботлашича, Филистлар Шилў шаҳрини вайрон қилганлар. Бу шаҳар Исроил халқининг сажда маркази бўлишига қарамай, Худо томонидан қаттиқ жазоланди, чунки Исроил халқи Худонинг амрларига риоя қилмаган эди (Забур 77:56-64 га қаранг).
боринглар! Мен улуғланишим учун илк бор ўша жойни танлаган эдим. Аммо халқим Исроилнинг қабиҳликлари туфайли ўша жойни не аҳволга солганимни кўриб қўйинглар. 13Бундай ёвуз ишларни қилаётганингизда, Мен сизларга қайта–қайта гапирдим. Аммо сизлар гапларимга қулоқ солмадингиз. Сизларга хитоб қилдим, аммо жавоб бермадингиз, — деб айтмоқда Эгамиз. 14— Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. 15Қондошингиз Эфрайим ▼▼ Эфрайим — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг.
халқини улоқтирганимдай, сизларни ҳам Ўз ҳузуримдан улоқтириб ташлайман.»” Халқнинг итоатсизлиги
16Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман. 17Яҳудо шаҳарларида, Қуддус кўчаларида улар нималар қилаётганини кўрмаяпсанми?! 18Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига ▼▼ само қироличаси — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик ва уруш худоси бўлган Аштарет назарда тутилган бўлиши мумкин. Аштарет аёл қиёфасида тасаввур қилинган.
атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. 19Бу қилмишлари билан улар Менга эмас, ўзларига зарар келтирмоқда–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзларини шарманда қилишмоқда–ку! 20Шу сабабдан, Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.” 21Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизлар қурбонликларнинг гўштини ейсизлар, куйдириладиган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар ▼▼ …куйдириладиган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар — қонунга кўра, руҳонийлар ёки сажда қилувчилар деярли ҳамма қурбонликларнинг гўштини тановул қилишлари мумкин эди. Лекин куйдириладиган қурбонлик бутунлигича оловда куйдириларди. Халқ Худога итоат қилмагани учун қурбонликларнинг ҳеч қандай аҳамияти қолмаган эди. Худо қурбонликларнинг бефойда эканлигини ва уларни қабул қилмаслигини таъкидламоқчи бўлиб, киноя қилиб “куйдирилган қурбонликларингизнинг гўштини ҳам ўзларингиз еяверинглар” деб айтяпти.
. 22Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимда уларга нафақат қурбонликлар ва куйдириладиган қурбонликларга оид амрлар берган эдим, 23балки уларга яна шундай амр берган эдим: «Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.» 24Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. 25Аждодларингиз Мисрдан чиққан кундан бошлаб шу кунга қадар, Мен пайғамбар қулларимни олдингизга кетма–кет жўнатдим. 26Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” 27Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бориб, айтганларимнинг ҳаммасини уларга етказасан, лекин улар сенга қулоқ солишмайди. Уларга хитоб қиласан, аммо улар сенга жавоб беришмайди. 28Шунинг учун сен уларга шундай деб айт: «Сизнинг халқингиз Эгаси Худога итоат қилмади, Унинг гапига кирмади. Ҳақиқат қолмабди, оғзингиздан ҳақ сўз чиқмайдиган бўлди. 29Эй Қуддус аҳолиси, аза тутинг! Сочингизни қириб ташланг ▼▼ Сочингизни қириб ташланг — сочни олдириш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
. Марсиянгиз яланг қирлар узра нола қилсин. Зеро, Эгамизнинг тоқати тоқ бўлди, У бу наслни рад этиб, ташлаб кетди.»” Хиннум сойлигида қилинган гуноҳлар
30Эгамиз шундай демоқда: “Яҳудо халқи ўзининг Эгаси олдида қабиҳликлар қилди. Улар Менинг номим билан аталган уйимга макруҳ бутларини ўрнатдилар. Уйимни ҳаром қилдилар. 31Шуниси етмагандек, Хиннум сойлигидаги ▼▼ Хиннум сойлиги — Қуддус шаҳридан жанубда жойлашган. Сойлик — икки адир оралиғидаги пастлик. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СОЙЛИК сўзига қаранг.
Тофатда саждагоҳлар ▼▼ саждагоҳ — ибронийча матнда бамах, яъни “тепалик”. Канъон худоларига топинадиган жойлар бамах деб аталарди. Одатда бу саждагоҳлар тепаликларда жойлашган бўлиб, у ерда Канъон худоларининг тасвирлари ва қурбонликлар келтириш учун қурбонгоҳ бўларди.
қурдилар. У ерда ўз ўғилу қизларини оловда куйдирдилар. Аммо Мен уларга буни амр қилмаганман, бунақасини хаёлимга ҳам келтирмаганман. 32Қараб туринг! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шундай кунлар келадики, одамлар бу жойни Тофат ёки Хиннум сойлиги деб атамайди. Бу жой «Қирғин водийси» деб ном олади. У ерда кўп мурдалар дафн қилинади, мурдалар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади. 33Бу халқнинг жасадлари қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ем бўлади, ҳеч ким уларни ҳайдамайди. 34Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.”
Copyright information for
UznUzbC