Jeremiah 9
1Кошкийди, бошим бир булоқ бўлса,Кўзларим ёшлар чашмаси бўлса.
Халқим ҳалокатга учрагани учун,
Кечаю кундуз йиғлаган бўлар эдим!
2Қанийди, саҳрода бир қўнолғам бўлса,
Мен халқимни тарк этган бўлардим,
Уларнинг орасидан чиқиб кетардим!
Ахир, уларнинг ҳаммаси зинокор, хоинлар тўдасидир.
3Эгамиз шундай демоқда:
“Халқим тилларини камон каби қайириб,
Ёлғон сўзларни ўқдек отишади.
Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда,
Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда,
Улар Мени тан олмайдилар.
4Қўшнингиздан эҳтиёт бўлинг,
Қариндошингизга ишонманг.
Ҳамма қариндошингиз ёлғончи ▼
▼ ёлғончи — ибронийча матнда бу сўз Ёқуб исмига оҳангдош. Исроил халқининг бобокалони Ёқуб ёшлигида акаси Эсовни алдаган эди (Ибтидо 27:36 га қаранг).
,Ҳамма қўшнингиз туҳматчи.
5Қўшни қўшнисини алдайди,
Биронтаси тўғри гап гапирмайди.
Тили ёлғон гапиришга ўрганиб қолган.
Ҳолдан тойгунча гуноҳ қилишади.
6Эй Еремиё, сен ёлғончилар орасида яшаяпсан,
Улар ёлғонлари дастидан
Мени тан олишни хоҳламаяптилар.”
Эгамизнинг каломи шудир.
7Шу сабабдан Сарвари Олам демоқда:
“Мен халқимни синовдан ўтказиб, поклайман.
Уларни бошқа нима ҳам қилар эдим?!
8Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди,
Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади.
Қўшниларига ширин гапиришади,
Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади.
9Шундай экан, бу қилмишлари учун уларни жазоламайми?!
Шундай бир халқдан ўч олмайми?!”
Эгамизнинг каломи шудир.
10Мен тоғлар учун фарёд қилиб, йиғлайман,
Даштдаги яйловлар учун марсия айтаман,
Чунки яйловларнинг ҳаммаси қуриб қолган.
У ердан ҳеч ким ўтмайди,
Сигирларнинг маъраши эшитилмайди.
Қушлару ҳайвонлар бу ерларни тарк этган.
11Эгамиз шундай деди:
“Мен Қуддусни вайрон қиламан,
Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман.
Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади,
У ерда биронта ҳам одам қолмайди.”
12Мен Эгамиздан сўрадим: — Эй Эгам, нечун бу юрт шу қадар вайрон бўлиб кетди? Нечун саҳро каби ҳувиллаб қолди? У ерда биронта ҳам сайёҳ кўринмайди. Қайси фаросатли одамнинг бунга ақли етади?! Сен буларни ким орқали халққа етказасан? 13Эгамиз шундай жавоб берди: — Мен халқимга қонунлар берган эдим, лекин улар рад этдилар, Менга итоат этмадилар, қонунларимга риоя қилмадилар. 14Аксинча, юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар, ота–боболари ўргатгандек Баалга сиғиндилар. 15Шунинг учун Мен бу халққа аччиқ ўтдан едириб, заҳарли сувдан ▼
▼ …аччиқ ўт…заҳарли сув… — изтиробу аламга ишора қилаётган кўчма маънодаги ибора.
ичираман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. 16— Ўзлари ва ота–боболари билмаган халқлар орасига Мен уларни тарқатиб юбораман. Уларнинг кетидан қилич жўнатиб, қирдириб ташлайман. Қуддус аҳолиси аза тутади
17Сарвари Олам шундай демоқда:“Энди қулоқ солинг!
Йиғичи аёлларни ▼
▼ Йиғичи аёллар — қадимги Исроилда баъзан дафн маросимлари пайтида дод–фарёд қилиб, айтиб йиғлаш учун йиғичи аёллар ёлланарди.
чақириб келинг,Уларнинг энг моҳирлари келсин.”
18Халқ шундай деди:
“Уларга айтинг, тезроқ келсин.
Биз учун марсия айтишсин,
Кўзимиздан ёшлар оқсин,
Киприкларимиздан сувлар тўкилсин.
19Ана, Қуддусдан ▼
▼ Қуддус — ибронийча матнда Сион. 3:14 изоҳига қаранг.
фарёд эшитилмоқда:«Хонавайрон бўлдик!
Қандай шармандагарчилик!
Юртимизни тарк этишга мажбурмиз,
Уйларимиз вайрон бўлди.»”
20Эй аёллар, Эгамизнинг сўзини эшитинг,
Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қулоқ солинг.
Қизларингизга марсия айтишни ўргатинг,
Бир–бирингизга йиғи қўшиғини ёдлатинг.
21Ана, деразалардан ўлим ўрмалади,
Қалъаларимизга кириб олди.
Кўчалардаги болаларни йўқ қилиб ташлади,
Майдонлардаги ёшларни қириб юборди.
22Эй аёллар, сизлар айтинг:
“Эгамиз шундай демоқда:
«Одамларнинг жасадлари ётади
Даладаги гўнг каби
Ўроқ солинган буғдой каби,
Уларни ҳеч ким йиғиштириб олмайди.»”
23Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. 24Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин, Эгамизни тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир. 25Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, бадани суннат қилинган, аммо юраги суннат қилинмаган одамларнинг ▼
▼ юраги суннат қилинмаган одамлар — яъни Худога чин юракдан садоқатли ва итоаткор бўлмаган одамлар (4:4 изоҳига қаранг).
ҳаммасини Мен жазолайман. 26Ҳа, Мен Мисрликларни, Эдом наслини, Оммон халқини, Мўабликларни, сочини олдириб юрадиган ▼▼ …сочини олдириб юрадиган… — бу одат бутпараст халқларга хос эди. Худо Исроил халқига сочни олдиришни қатъиян ман этганди (Левилар 19:27 га қаранг).
чўл қабилаларининг ҳаммасини ▼▼ …Мисрликларни…чўл қабилаларининг ҳаммасини… — оятда қайд этилган бу халқларнинг ҳаммаси Яҳудо халқига қўшни бўлиб, улар сингари суннат қилинарди. Бироқ барҳаёт Худога сажда қилишмасди.
ва улар билан бирга Ўз халқим Яҳудони жазолайман. Аслида, бу халқларнинг ҳаммаси суннатсиз, уларнинг юраги суннат қилинмаган.”
Copyright information for
UznUzbC