‏ Job 11

Зўфар гапиради: у Аюбнинг жазога лойиқлигини таъкидлайди

1Кейин Намахлик
Намахлик — 2:11 изоҳига қаранг.
Зўфар шундай деди:

2“Шунча кўп гап жавобсиз қолаверадими?
Кўп гапирган инсон оқланар эканми?
3Бекорчи гапларинг бошқаларнинг овозини ўчириб қўйдими?
Наҳотки мазах қилиб айтган гапларинг учун ҳеч ким сени уялтирмаса?
4Сен: «Мен ҳақман, бунга ишончим комил,
Ўзим ҳам Худонинг назарида покман», деб айтасан.
5Қани энди, Худо гапирса,
Унинг Ўзи сенга қарши оғиз очса эди.
6Қани энди, У сенга доноликнинг сирларини билдирса эди.
Ахир, ҳақиқий донолик кўп қиррали–ку!
Билиб қўй, Худо сени ўз гуноҳларингга яраша жазолагани йўқ,
Жазони анча кам беряпти.

7Хўш, Худонинг сирларини англай оласанми?!
Қодир Худонинг комиллигини била оласанми?!
8Худонинг донолиги осмондан ҳам юксакдир,
Сен нима қила олардинг?!
Худонинг донолиги ўликлар диёридан
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 7:9 изоҳига қаранг.
ҳам чуқурроқдир,
Сен нимани била олардинг?!
9Унинг ўлчами ер теварагидан ҳам узунроқ,
Денгиздан ҳам кенгроқдир.
10Худо келиб, сени қамоққа ташласа,
Ёки ҳаммани ҳукмга йиғса,
Ким Уни тўхтата оларди?
11Албатта У ёлғончиларни билади,
Ёвузликни кўрганда, эътиборга олади–ку!
12Асов эшакдан одам туғилмагандай,
Нодон
Нодон — 5:2 изоҳига қаранг.
ҳам доноликка эриша олмайди.

13Ўз юрагингни Худога бағишла,
Ибодат қилиб, қўлларингни У томон чўзгин.
14Қўлларинг гуноҳдан булғанган бўлса, поклагин,
Чодирингда ёвузликка жой бермагин.
15Шунда сен уялмасдан бошингни тик кўтариб юрасан.
Қўрқувдан холи бўлиб, барқарор турасан.
16Қайғуларингни эсдан чиқарасан,
Улар оқиб кетган сувлардай бўлиб қолади.
17Ҳаётинг кундузги нурдай ёруғ бўлади,
Ҳар қандай зулмат тонгдай бўлиб қолади.
18Умидинг борлиги учун ишончинг комил бўлади,
Атрофингда ҳимоянг бўлиб, тинчликда ором оласан.
19Ётганингда ҳеч кимдан қўрқмайдиган бўласан,
Ҳамма сендан марҳамат истаб келади.
20Фосиқларнинг кўз нури сўнади,
Улар қочишга йўл тополмайдилар,
Ўлиб қутуламиз, деб умид қиладилар.”
Copyright information for UznUzbC