‏ Job 14

1Аёл зотидан туғилган инсоннинг
Умри қисқа, ҳаёти қайғуга тўла бўлади.
2У гул сингари очилади–ю, яна сўлиб қолади.
Соядай тез ўтиб кетади, кўпга чидамайди.
3Эй Худо! Шундай инсонга назар ташлайсанми?
Мени ҳукм қилиш учун Ўз олдингга олиб келасанми?
4Ким ҳалолни ҳаром ичидан чиқара олади?!
Ҳеч ким.
5Сен инсон ҳаётининг кунларини санаб қўйгансан,
Неча ой яшашини ҳам биласан.
Инсон Сен белгилаган чегаралардан ўтолмайди.
6Уни тинч қўй, дам олсин.
Мардикорларга ўхшаб, кунлик ишини тинчгина битирсин.

7Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор,
Агар у кесиб ташланса, яна ўсаверади,
Дарахтнинг новдалари ўсишдан тўхтамайди.
8Унинг илдизлари қариб,
Тўнкаси чирий бошласа,
9Ҳатто сувнинг ҳидини сезса ҳам яна яшнаши мумкин.
Навниҳол кўчатдай яна новдалари кўкариши мумкин.
10Лекин инсон ўлганда бор кучидан айрилади,
Охирги нафасини чиқаради–ю, йўқ бўлиб кетади!
11Сув денгиздан буғланиб чиқиб кетгандай
Дарё қуриб, йўқ бўлиб кетгандай,
12Инсон ҳам ётади–ю, қайтиб турмайди.
Осмон йўқ бўлмагунча, у уйғонмайди.
Ўлим уйқусидан уни ҳеч ким турғиза олмайди.
13Эй Худо, қани энди, мени ўликлар диёрига
ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл. 7:9 изоҳига қаранг.
юборсанг,
Ғазабинг босилгунча мени яшириб қўйсанг,
Мен учун бир вақт тайинлаб, кейин мени ёдга олсанг.
14Инсон ўлса, у яна тириладими?
Агар шундай бўлса, озод бўлгунимча
Барча қийинчиликларга чидаб берардим.
15Мени чақирсанг, Сенга жавоб берган бўлардим.
Менга — Ўз қўлинг билан яратганга мунтазир бўлардинг.
16Шунда Сен қадамларимни ўлчардинг–у,
Гуноҳларимни ҳисобга олмасдинг.
17Айбларимни хуржунга солиб, боғлаб қўйгандай бўлардинг.
Фосиқлигимни ўчириб, устидан оқлаб ташлагандай бўлардинг.

18Аммо тоғлар қулаб, майдаланиб кетади,
Қоялар ўз жойидан сурилади,
19Сув тошларни емиради,
Тошқин сувлар ерни ювиб кетади.
Худди шу сингари, Сен ҳам
Инсоннинг умидини йўққа чиқарасан.
20Сен инсонни бутунлай мағлуб қиласан,
Инсон оламдан ўтиб кетади.
Ўлганда юзини ўзгартириб, жўнатиб юборасан.
21Фарзандлари ҳурматга сазовор бўлсалар ҳам,
Хўрлансалар ҳам у билмайди.
22Инсон фақат ўз танасидаги оғриқни сезади,
Фақат ўзи учун қайғуради.”
Copyright information for UznUzbC