Job 15
Элифаз иккинчи марта гапиради: у Аюбни Худодан қўрқмасликда айблайди
1Кейин Темонлик ▼▼ Темонлик — 2:11 изоҳига қаранг.
Элифаз шундай деди: 2“Доно киши шундай беҳуда сўзлар билан жавоб бермаган бўларди!Оғзини қуруқ гаплар билан тўлдирмас эди!
3Бефойда сўзлар айтиб баҳслашмаган бўларди!
Қуруқ гаплар айтмас эди!
4Сен Худодан қўрқмай қўйдинг!
Тоат–ибодатга тўсқинлик қиляпсан.
5Гуноҳларинг сенга гап ўргатяпти,
Худди айёрлардай гапиряпсан.
6Мен эмас, ўз оғзинг сени ҳукм қиляпти,
Ўз лабларинг сенга қарши гувоҳлик беряпти.
7Нима, сен одамзоднинг тўнғичимисан?!
Қирлар яратилмасдан олдин туғилганмисан?!
8Худонинг кенгашида ▼
▼ Худонинг кенгаши — Худонинг тахти атрофида самовий мавжудотлар йиғилгани ҳақида Эски Аҳдда бир неча марта сўз юритилган (мисол учун, 1:6-12, 2:1-6, 3 Шоҳлар 22:19-22, Забур 81:1, 88:8 ва Ишаё 6:1-8 га қаранг).
қатнашганмисан?!Нима, фақатгина ўзингни доно деб биласанми?!
9Хўш, биз билмаган нимани биласан?
Биз тушунмаганларни сен тушунасанми?
10Ҳа, оқсоқоллар, кексалар,
Отангдан ҳам ёши улуғроқ бўлганлар биз томонда.
11Худонинг тасаллиси сенга камлик қиляптими?!
Мулойимлик билан айтган сўзи сенга етмаяптими?!
12Нима учун юрагингнинг амрига қараб иш тутасан?
Нима учун кўзларингни чақчайтирасан?
13Нима учун сен Худо билан тескарисан?
Нимага оғзингдан шундай сўзлар чиқяпти?
14Инсон ўзи недирки, пок бўла олса?!
Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?!
15Худо ҳатто Ўз фаришталарига ҳам ишонмайди,
Ҳатто само ҳам Унинг назарида пок эмас.
16Шундай экан, қабиҳ ва бузуқ инсон қанчалик тубан,
Ахир, инсон ёвузликни сувдай ичиб юборади–ку!
17Қулоқ сол, мен сенга тушунтираман,
Кўрганимни айтиб бераман.
18Сенга донишмандларнинг гапларини айтаман.
Улар аждодларидан ўрганиб, яширмасдан айтганларини сўзлаб бераман.
19Фақат ўша доно инсонларга юрт берилган эди,
Уларнинг орасида бегоналар йўқ эди.
20Фосиқларнинг бутун умри азоб билан ўтади,
Зўравонларга берилган барча йиллар саноқлидир.
21Даҳшатли товушлар қулоқларига тинчлик бермайди.
Фаровонлик чоғида ҳам уларнинг устига босқинчи бостириб келади.
22Фосиқлар зулматдан қочиб қутулишга умид қилмайдилар,
Уларнинг пешанасига қиличдан ўлиш ёзилган.
23Улар нон излаб дайдиб юрадилар ▼
▼ …нон излаб дайдиб юрадилар… — ибронийча матндан. Қадимий юнонча таржимада …дайдиб юриб, калхатларга ем бўладилар….
,Зулмат куни яқинлигини биладилар.
24Қўрқув ва қайғу уларни даҳшатга солади,
Урушга тайёрланаётган шоҳдай, ваҳимада яшайдилар.
25Улар қўлларини Худога қарши кўтаргани,
Қодир Худога бўйсунмаганлари учун шундай бўлади.
26Мустаҳкам қалқонларини кўтариб,
Ўжарлик билан Унга қарши чиқадилар.
27Чунки улар семириб, юзлари йилтираб кетган,
Қорнию белларини ёғ боғлаб кетган.
28Улар вайрона шаҳарларда яшайдилар.
Қулаб тушай деб турган,
Ҳеч ким яшамайдиган уйларда турадилар.
29Улар бойлигича қолавермайдилар, бойликлари абадий эмас.
Мол–дунёси ер юзидан йўқ бўлиб кетади.
30Улар зулматдан қочиб қутула олмайдилар.
Ҳа, улар шохлари ёнган дарахтга ўхшайдилар.
Худонинг нафаси уларни учириб юборади.
31Беҳуда нарсаларга умид боғлаб, ўзларини алдамасинлар,
Уларнинг мукофоти ўша беҳуда нарсалар бўлади.
32Вақти–соати етмай туриб, улар тўлиқ жазо оладилар,
Новдалари гуллаб–яшнамайди.
33Узумлари пишмай туриб узиб олинган токдай,
Гуллари тўкилиб, мева тугмаган зайтун дарахтидай бўлиб қоладилар.
34Бетавфиқлар тўдаси бирор авлод қолдирмай ўтиб кетади,
Порахўрларнинг чодирларини олов ёндириб юборади.
35Фосиқлар бузуқликка ҳомиладор бўлиб, ёвузлик туғадилар,
Юракларида фақат ёлғон туғилади.”
Copyright information for
UznUzbC