Job 16
Аюбнинг бешинчи нутқи: у ўзининг айбсизлигини таъкидлайди
1Аюб шундай жавоб берди: 2“Мен бундай нарсаларни кўп эшитганман,Қандай ношуд юпатувчисизлар–а!
3Бу беҳуда гапларнинг охири борми ўзи?!
Шундай гапиришга сизларни нима ундайди?!
4Агар сизлар менинг ўрнимда бўлганингизда эди,
Мен ҳам сизлардай гапирсам бўларди.
Бошимни чайқаб,
Сизларга қарши чиройли сўзлар айтсам бўларди.
5Аммо мен сўзларим билан сизларга далда берган бўлардим.
Гапларим билан дардингизни енгиллаштирардим.
6Ҳозир эса, гапирсам ҳам дардим енгиллашмайди,
Гапирмасам ҳам азобларим камаймайди.
7Эй Худо, Сен мени эзиб юбординг,
Бутун оиламни йўқ қилдинг.
8Юзимни ажинлар билан тўлдириб ташладинг.
Булар менга қарши гувоҳ бўлади.
Озғинлигим ҳам кўзга ташланиб,
Менга қарши гувоҳлик беради.
9Худо ғазаб билан ортимдан қувиб,
Мени эзиб ташлади.
Тишларини ғичирлатиб,
Кўзлари билан тешади.
10Мени кўриб, одамларнинг оғзилари очилиб қолди,
Улар мени мазах қилиб, юзимга урдилар.
Тўдалашиб, менга қарши чиқиш учун йиғилдилар.
11Худо мени бетавфиқлар ихтиёрига ташлади,
Фосиқларнинг қўлига бериб қўйди.
12Мен тинчгина яшаётган эдим,
У мени парчалаб ташлади,
Бўйнимдан ушлаб, мени эзди.
Кейин эса Худо мени нишон қилиб,
13Ўз камонлари билан ўраб олди.
Раҳм–шафқат қилмай,
Ўқлари ▼
▼ Ўқлари — 6:4 изоҳига қаранг.
билан мени илма–тешик қилиб ташлади.Ичак–човоқларим ерга тўкилди.
14Худо қайта–қайта менга ҳужум қилди,
Менинг устимга жангчидай бостириб келди.
15Қайғу–аламдан қанорга буркандим ▼
▼ Қайғу–аламдан қанорга буркандим… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди.
,Қанор худди теримга қўшиб тўқилгандай бўлиб қолди,
Ғурурим поймол бўлди.
16Нолаю фарёддан юзим қизариб,
Қовоқларим қорайиб кетган.
17Лекин қўлларим ёвузликдан узоқ,
Ибодатларим покдир.
18Эй тупроқ, менинг қонимни яширма,
Менинг фарёдим йўқолиб кетмасин.
19Мана, ҳозир менинг Гувоҳим самодадир,
Менинг Ҳимоячим юксакда ўтирибди.
20Дўстларим мени мазах қиляпти ▼
▼ Дўстларим мени мазах қиляпти… — ёки Дўстим мен учун шафоат қиляпти….
,Мен эса Худо олдида кўз ёш тўкаман.
21Қани энди биронтаси
Ўз яқини учун Худога илтижо қилгандай,
Мен учун ҳам Худога ёлворса.
22Чунки мен кўп вақт ўтмай
Борса келмас жойга кетаман.
Copyright information for
UznUzbC