Job 17
1Руҳим тушган, умрим оз қолган,Қабр мени кутиб турибди.
2Мазах қилувчилар атрофимни ўраб олган.
Адоватларини ўз кўзларим билан кўриб турибман.
3Эй Худо, Ўзинг мени кафилликка олгин.
Ахир, яна ким бор мени қўллайдиган?
4Сен дўстларимнинг онгини ақл–заковат учун ёпиб қўйгансан,
Шунинг учун уларнинг устун бўлишларига йўл бермайсан.
5Улар ўз фойдасини кўзлаб, дўстларига хиёнат қиладилар.
Шундайларнинг фарзандлари кўр бўлсин.
6Худо мени одамлар орасида кулги қилиб қўйди,
Улар юзимга тупуришади.
7Қайғудан кўзларим хиралашган,
Аъзои баданим заифлашиб, қоқ суяк бўлиб қолган.
8Ўзини покдил деб билганлар мени кўриб ажабланяптилар,
Улар мени иккиюзламачи деб ўйлаяптилар.
Ўзини айбсиз деб билганлар ▼
▼ Ўзини покдил деб билганлар…Ўзини айбсиз деб билганлар… — Элифаз, Билдад ва Зўфар назарда тутилган бўлиши мумкин (2:11 га қаранг).
мендан ғазабланяптилар.9Аммо шунга қарамай, солиҳ одам ▼
▼ солиҳ одам — Аюбнинг ўзи назарда тутилган бўлиши мумкин.
ўз йўлида юраверади,Қўли пок бўлган кучайиб кетаверади.
10Қани энди сизлар келинглар–чи?!
Орангиздан бирорта доно инсонни топа олармиканман?!
11Мана кунларим ўтиб кетди,
Режаларим ҳам барбод бўлди,
Кўнглимдаги орзуларим пучга чиқди.
12Дўстларим тунни кун, дейишади,
Атрофи қоп–қоронғи,
Лекин улар, ёруғлик яқин, деб туриб олишган.
13Хўш, агар ўликлар диёри ▼
▼ ўликлар диёри — ибронийча матнда Шеўл (шу бобнинг 16–оятида ҳам бор). 7:9 изоҳига қаранг.
менинг уйим бўлса,Тўшагимни зулматда ёзсам,
14Қабрга, сен отамсан, десам,
Қурт–қумурсқаларни, онамсиз, опа–сингилларимсиз, десам,
15Мен умидли одам бўламанми?
Мени, умиди бор, деб ким айтади?!
16Наҳотки ўликлар диёрида умид бўлса?!
Йўқ, тупроқда ётганимда умид бўлмайди.”
Copyright information for
UznUzbC