Job 18
Билдад иккинчи марта гапиради: у Аюбни фосиқлар қаторига қўшади
1Шунда Шувахлик ▼▼ Шувахлик — 2:11 изоҳига қаранг.
Билдад жавоб берди: 2“Қачонгача валдирайсан–а?!Гапингни ўйлаб гапиргин, кейин суҳбатлашамиз.
3Нима, бизни мол деб ўйлаяпсанми?
Ёки бизни гўл деб биляпсанми?
4Жаҳл билан ўзингни жароҳатлаяпсан.
Нима энди, сени деб ер юзи ҳувиллаб қолиши керакми?!
Ёки қоялар ўрнидан қўзғалиши керакми?!
5Фосиқларнинг чироғи албатта ўчади,
Оловининг учқуни ёруғлик бермайди.
6Чодиридаги ёруғлик зулматга айланади,
Тепасида осилган чироғи ўчади.
7Собит қадам фосиқлар энди қоқилиб юради.
Ўз режалари уларни оёғидан чалади.
8Ўз оёқлари уларни тузоққа етаклайди,
Ўзлари чуқурликка йиқилиб тушади.
9Қопқон уларни товонидан қисиб қолади,
Тўр уларни маҳкам тутади.
10Ерда фосиқларга илмоқ ташланган,
Уларнинг йўлига тузоқ қўйилган.
11Ҳар томондан уларни ваҳима босиб,
Ҳар қадамда ортидан қувиб юради.
12Очликдан уларнинг силлалари қуриб қолади ▼
▼ Очликдан уларнинг силлалари қуриб қолади… — ёки Кулфат уларга қарши тиш қайрамоқда….
,Кулфат ҳам уларнинг қоқилишини кутиб туради.
13Касаллик уларнинг терисини кемириб битиради,
Ўлат уларнинг оёқ–қўлларини чиритиб юборади.
14Паноҳлари бўлган чодирларидан уларни суғуриб олиб,
Ўликлар диёри шоҳининг олдига олиб келишади.
15Фосиқларнинг чодирларидан ҳеч нарса қолмайди,
Улар яшаган жой олтингугурт билан қопланади ▼
▼ …олтингугурт билан қопланади — кўчма маънодаги бу ибора Худонинг ҳукмига ишора қилади (Ибтидо 19:24, Қонунлар 29:23, Забур 10:6 га қаранг).
.16Уларнинг илдизлари қуриб қолади,
Новдалари ҳам сўлиб қолади.
17Ер юзидан уларнинг хотираси ўчиб кетади,
Кўчаларда улардан ном–нишон ҳам қолмайди.
18Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар,
Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар.
19Халқи орасида улардан авлод–зурриёт қолмайди,
Улар яшаган жойлар кимсасиз бўлиб қолади.
20Уларнинг тақдиридан ғарбдагилар даҳшатга тушади,
Шарқдагиларни эса ваҳима босади.
21Ҳа, ёвузларнинг маскани шу аҳволга тушиб қолади,
Худосизларнинг жойи шундай бўлиб қолади.”
Copyright information for
UznUzbC